...Туман халқ таълими бўлимидан келган комиссия вакили Нодирбек бу гал ҳам шу мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Ғайбулла аканинг дарсини зимдан кузатарди. Нодирбек кўп йиллардан бери Халқ таълими бўлимидан ишлайди. Шу пайтгача тумандаги ҳар бир мактабга ўнлаб маротаба борган. Ҳар бир ўқитувчининг қандай дарс ўтиши ҳам унга беш қўлдек равшан. Бироқ, айнан шу мактабга келиб, Ғайбулла муаллимнинг дарс ўтишига ич-ичидан тан берган.
Тан олиш керак. Ғайбулла муаллим ўз соҳасини жуда яхши билади, яхши кўради. Мавзуни энг майда тафсилотларигача диққат билан тушунтиради. Ўз вазифасини виждонан бажаради. Шу боис бўлса керак, халқ таълими бўлимидан бир неча маротаба ташаккурнома олган, нафақат тумандаги, ҳатто вилоятда ҳам энг яхши ўқитувчилар қаторидан ўрин олган.
— Хўш болалар, ўтган дарсда қайси мавзуни ўтган эдик? Ким менга айтади? Ғайбулла муаллимнинг жарангдор овози бир зум Нодирбекнинг хаёлини бўлди. Худди шу аснода бутун синф қўлини кўтарди. Бундай ҳолат комиссия аъзоларига жуда яхши таниш. Ҳар бир ўқитувчи коммиссия келишидан олдин яхшигина тайёргарлик кўради. Ўқувчиларини ҳам бунга ҳар жиҳатдан тайёрлайди. Тўғри, айрим ўқитувчилар комиссия олдида савол берилганда ҳамма ўқувчиларга баравар қўл кўтаришни олдиндан тайинлаб қўйишади. Ўқитувчи барибир ўзининг билимдон ўқувчисини яхши билади ва ўшани ўрнидан турғизади. Бу "ҳийла” ўқитувчиларга ҳам, комиссия аъзоларга ҳам яхши таниш. Нодирбек қайси мактабда, қайси ўқитувчи баравар қўл кўтариб турган ўқувчилар орасидан айнан қайси ўқувчини турғазиб, саволига жавоб олишини ҳам яхши билади, лекин индамайди. Чунки, комиссия олдида ўша ўқитувчининг изза бўлишини истамайди. Ахир синфда ҳамма ўқувчиларнинг иқтидори бир хил бўлавермайди-ку? Агар ўқувчининг қобилияти бўлмаса, энг моҳир устоз ҳам унга иқтидор беролмайди-ку?
Лекин Нодирбек барибир Ғайбулла муаллимнинг дарс ўқитишига қойил қолади. Майли, Ғайбулла муаллим комиссия келишидан аввалроқ ҳамма саволларнинг жавобларини барча ўқувчиларга ёдлатган ҳам дейлик. Аммо, Нодирбекнинг ўзи бир неча марта тегишли мавзу бўйича савол берганида ҳам бутун синф баравар қўл кўтарган.
... — Биз ўтган дарсимизда "Амир Темур ва Темурийлар даврида маданий ҳаёт” деган мавзуни ўтгандик, — дея жавоб қайтарди орқа қаторда ўтирган бир бола. Нодирбек шу мавзуда савол ўйлай бошлади. Қайси саволни берса экан? Ўзининг ўқувчилик йиларини эсга олди.
— Битта савол берсам, бўладими? — у муаллимга юзланиб, тасдиқ ишорасини олгач, сўради. – Ким айтади, Темурий ҳукмдорлар ва шаҳзодалар орасида қайсилари шоирлик қобилиятига эга бўлган. Яна ўша аҳвол. Бутун синф қўл кўтариб турибди. Наҳотки, шу қадар енгил савол берган бўлса? Барибир кимдир билмаслиги мумкин эди-ку?
— Қани, Собиров, сен айт-чи? — турғизди Ғайбулла муаллим. Ўрта қатордан озғингина бола ўрнидан турди:
— Ҳазрат Навоийнинг "Мажолисун-нафоис” асарида ёзилишча, Амир Темур бобомиз шеър ёзмасалар-да, шеъриятни яхши тушунганлар Темурийлар орасида Ҳусайн Бойқаро, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби ҳукмдорлар, Шоҳ Ғариб Мирзо, Саид Аҳмад Мирзо сингари шаҳзодалар шеър ёзишган. Ҳатто Мирзо Улуғбек бобомиз ҳам гоҳида шеър ёзиб турганлар...
Жавоб кутилганидан ҳам ортиқ эди. Бу ҳолат аввал ҳам такрорланган. Тўғри, ким жавоб беришини ҳам фақат муаллим белгилаган, лекин саволларга битта ўқувчи эмас, ҳар гал ҳар хил болалар жавоб беряпти-ку? Йўқ, бу ерда қандайдир сир бўлиши керак. Ғайбулла муаллим ниманидир яширади...
Ордаан йиллар ўтди. Ғайбулла муаллим нафақага чиқди. Бир тўйда Нодирбек у билан ёнма-ён ўтириб қолди Гап айланиб, ўша "нозик масала”га тақилди. Нодирбек сўради:
— Устоз йиллар давомида шу ҳақда ўйладим. Барибир бунинг қандайдир сири бўлиши керак-ку? Сиз бунга қандай эришгансиз? Устоз кулимсираб жавоб қайтарди...
Сизам ўйлаб кўринг-чи, у комиссия олдида қандай ҳийла ишлатган бўлиши мумкин?
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://daryo.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|