Суббота, 2019-09-21, 11:49 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7022]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [966]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [109]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2545]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4263]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [39]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [6567]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1038]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2030]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [183]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [240]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [111]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [236]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1490]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [616]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [68]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [41]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [216]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [504]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [40]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [103]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [28]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [7]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 720
Статистика



Онлайн всего: 91
Гостей: 91
Пользователей: 0
Главная » 2019 » Сентябрь » 12 » Ўғлим мен билан уй талашяпти!

7:51 AM
Ўғлим мен билан уй талашяпти!
Таҳририятимизга ҳар куни муштарийларимиздан мактублар келиши тўхтамайди.  Кимдир қувончини, кимдир дардини бўлишади. Яна кимдир арзини тинглайдиган дардкаш қидиради. Ана шундай дарддошлар ичида 77 ёшли онахоннинг мактуби барчамизни сергак торттирди. Киши бу ёшда камдан-кам ҳолатларда атрофдагилардан нажот излайди. Айни вақтда кексалик гаштини суриши керак бўлган Нодира ая бизга юрагида сақлаб юрган изтиробларини ёзибди…

— Ҳеч ким «Болам менга озор берсин, боламдан арз қилай», деб дилбандини вояга етказмайди. Мен ҳам фарзандларимни дунё-дунё орзулар билан ўстириб, кексайган чоғимда кўзимга нур, белимга қувват бўлишини ният қилганман. Афсуски, ундай бўлмади. Аслида, бу ҳақда бировга ҳам айтгим келмайди. Ахир она учун «Болам ёмон» деган сўзларни айтиш шунчалар оғирки… Ўзим ҳам бу гапларни айта олмай, ўн йилдан буён ичимда, юрагимда сақлайман. Охири бўлмади, сабр косам тўлди, бардошим қолмади. Гарчи кўнглим чопмаса-да, айтишга мажбур бўлдим. Зора, менинг ўғлимга ўхшаган          фарзандлар бироз сергак тортса, кекса ота-оналарини эъзозлаб, қадрига етса…

Бундан ўн йилча аввал, турмуш ўртоғим вафот этганидан сўнг ўзимча бир хаёлга бориб, «Ўзи иккитагина болам бўлса, мен ҳам кексайдим. Шу бор-йўғимиз — иккита уйни икки дилбандимга васият қилиб қўйсам, эрта мендан кейин зора дилхираликлар бўлмаса?» деб ўйладим. Шундан сўнг бир хонали уйни қизимнинг, икки хоналисини ўғлимнинг номига васиятнома асосида ҳужжатлаштирдим. Лекин буни қарангки, ўғлим орадан 15 кун ўтмай жанжал қилди:

— Бизга васиятнома керак эмас! Бизга ҳадя қилиб беринг. Бизга жудаям уй зарур. Сизнинг ўлишингизни кутиб ўтирамизми?

Негадир юрагим бирдан қоронғилашиб кетди. Мана шу қўпол сўзларини эшитсам ҳам эътибор қилмай боламнинг истагини бажарибман, денг. Бу истакнинг ортидан шунча азоб, изтироб, алам келишини қаёқдан билибман?.. Билганимда уй-жойни тақсимлаб овора ҳам бўлмасдим. Хуллас, ўғлимнинг хоҳишини бажариб, ўзим қизим билан ўша бир хонали уйда яшаб юравердим. Аммо ўша кундан бошлаб бизга ўғлим ва келиним тинчлик бермай қўйди. Нима эмиш, ота-онанинг мол-мулки ўғилники эмиш… Шунчаликка бордики, қулоғимизнинг тинчини ўйлаб, қизим иккимиз бир танишимизнинг уйида ижарада туришга мажбур бўлдик. Бир ярим йил ижарада яшабмиз. Аммо у ерда ҳам тинчлик бўлмади. Ўғлимнинг ҳар куни жанжал қилиб боришидан юрагим зада бўлганди. Охири қаттиқ гапиришга мажбур бўлдим:

— Бу ҳам ўз синглинг-ку?! Ёлғизгина қиз бўлса, отанг бўлмаса, қандай қилиб ҳеч нарсасиз қолдираман буни… Эрта ўлиб кетсам, ҳоли не кечади? Шуларни ўйлаб, унинг ўзига ҳам уй бердим. Ахир сени ўғил деб икки хоналисини, бунга бир хоналисини бердим-ку!

Йўқ, тушуниш тугул эшитишни ҳам истамади. Тинимсиз жанжаллардан кейин Худонинг раҳми келдими, қизимнинг тўйи бўлди. «Энди қулоғим тинчиса керак», дея ўйладим ўзимча. Қаёқда? Энди ўғлим ва келиним мени бир неча марта безовта қилиб, ўтирган уйимни сотмоқчи бўлди. Мен сўкса ҳам, эшикларимни тепиб жаҳл қилса ҳам индамадим. Тишимни тишимга босдим, лекин уйнинг сотилишига рози бўлмадим. Буни қаранг, фирибгарга айланган ўғлим ва келиним бунинг ҳам йўлини топибди. Қизимнинг олдига бориб:

— Синглим, менинг катта қарзим бор. Тўламасам, қамаламан. Кейин мени қамоқдан чиқариш учун онамнинг уйини сотишга мажбур бўласизлар. Яхшиси, ҳозир уйни менга беринглар, — дебди.

Албатта, бунақа гапга қайси сингил жим қараб туради. Қизим акасининг бошига тушган «ташвиш»ни аритиш учун дарҳол ёрдам беришга киришган. Менга билдирмай, бир хонали уйни сотишибди. Лекин ўғлим уйнинг пулини қарзига эмас, келинимга машина олиб бериш учун сарфлади. Чунки ҳеч қанақа қарзи бўлмаган-да! Бу воқеадан сўнг ўғлим иккинчи уйни ҳам сотаманга тушди. «Ҳеч бўлмаса, отангдан қолган шу уйга тегинмагин», дедим. Аммо:

— Ҳовли қуряпман-ку, сизга ҳам ўша ердан бир хонани ажратаман. Келинг, бу уйни сотайлик. Ҳовлининг қурилишига ишлатайлик, — дея мени авради.

Шунча воқеадан кейин унга ишониб бўладими? Кўчада қолишим аниқ эди! Шунинг учун рози бўлмадим. Норозилигим ўғлимни менга нисбатан душманга айлантирди. Мени кўрди дегунча дўқ-пўписа қилар, ҳатто уйқумда ҳам хотиржамлик тополмасдим. Аслида, келиним ва ўғлимнинг қалбини шайтон эгаллаб олганини сезган чоғимдаёқ сергак тортишим лозим экан. Бу жанжаллар чиқмасдан аввал ўлимлигимга дея пул жамғариб юрардим. Бир куни келинимни қизимдек кўриб, чақирдим-да:

— Мана бу кафанлигим. Унинг ичига ўлимлигимга деб пул солиб, йиғиб юрибман. Эрта менга бир нима бўлса, шуни ишлатасизлар. Билиб қўйганингиз яхши деяпман, — дедим.

Шундай дея жамғарганим устига яна озроқ қўшиб, ёпиб қўйдим. Орадан вақт ўтиб, яна пул қўшиш мақсадида қарасам, бир тийин ҳам йўқ. Қотиб қолдим. Бирдан келинимга кўрсатганим ёдимга тушиб сўрадим:

— Ўлимлигимга деган пулим йўқ. Қаерга кетди экан?

Келиним бўлса, хотиржам ҳолатда:

— Пул керак бўлганди, ишлатиб қўйдик, — дейди. Мана сизга томоша. Мен не ниятда келинимга пулларимни кўрсатсам-у, у дарҳол сарфлаган бўлса… Бундай одамлардан нима ҳам кутиш мумкин? Бундан ташқари, ўғлим билан боғлиқ бошимдан жуда аянчли ва даҳшатли воқеалар ҳам ўтдики, уларни тилга олиш тугул эслашни ҳам истамайман. Худди қўрқинчли тушдек туюлади менга.

Аслида, бу гапларни ҳам айтмоқчи эмасдим. Уйдаги гапларни ташқарига чиқаришга ор қиламан. Ўғлимни ўзига келар деб аяганим, она сифатида кечирганим учун ҳамма гапни қўни-қўшнилардан ҳам, қариндош-уруғдан ҳам сир сақлаганман. Ор қилганман. Афсуски, буни ўғлим тушунмади. Андишанинг отини қўрқоқ қўйиб, ҳамон мен билан уй талашади. Мен ёлғиз бошим билан кўчада қолишдан қўрқаман. Ўғлим эса зарра бўлса-да, мени ўйламайди. Салкам саксонга бориб қолган онасининг        соғлиғи учун қайғуриш, ғамхўрлик қилиш ўрнига кўчага қувиб солишга, яшаётган уйини тортиб олишга, бошпанасиз қолдиришга шай. Энг алам қилгани, ўғлим  болаларига «Бувинг ўпка касал, унга яқинлашманглар, юқади. Бирор нима берса ҳам еманглар», дебди. Бу гаплар менга шунчалар оғир ботдики…

Меҳнатларимни оёқости қилган, соғлиғимга путур етказган, не-не ғамларга дучор қилган ўғлимнинг бу гапи ҳаммасидан ошиб тушди. Қариганимда шунчалар жафо чекаман деб ўйламагандим. Ўғлимни шу ниятда вояга етказганмидим? Буларни сизларга ёзишимдан мақсад, бироз бўлса-да, зардобга тўла юрагимни бўшатиш, оналарга сабоқ, ўғилларга дарс бўлишини таъкидлаш, холос.

Ҳеч қачон болаларингизни талтайтирманг. Кўнглига қараманг, дегим келади. Аммо қай она боласининг айтганини қилган эмас! Биз оналар фарзандларимиз учун яшаймиз-ку! Яхшиси, ўғилларга мурожаат қила қолай:

— Ўғилларим, бу ўткинчи дунёда асло онангизнинг дилини оғритгувчи бўлманг. Оналар ғанимат. Бугун бор бўлса, эртага йўқ. У сизларни асло ёмон бўлсин, деб вояга етказган эмас. Кечани кеча, кундузни кундуз демай сизга умрини бахшида қилган, оромини, ҳаловатини, оғзидаги нонигача сизга тутган волидангиздан бир оғиз ширин сўзингизни аяманг.

Ширин гап кимни ўлдирибди? Сўкиш ҳам, ширинсухан ҳам бир оғиздан чиқади. Онангизга бир чимдим меҳрингиз етади. Шугинани ҳам аяманг. Мен каби зор қақшамасин, дардини кимга айтишни билмай ҳамманинг юзига мўлтираб термилмасин. Уларнинг дардига малҳам сизсиз, сизнинг соғлиғингиз, сизнинг борлигингиз, тинчингиз катта таскин ва мадад беради. Менинг шу гапларимни асло ёдингиздан чиқарманг. Онангизнинг қадрига етинг, ардоқланг!

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Загрузка...
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 45 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Yodgor Mirzajonov - Qora soch

Hulkar Abdullayeva - Chok o'zledim

Ulug'bek Rahmatullayev - Bilmadi

Oybek va Nigora - Qaynona

Ozodbek Nazarbekov - Shahnozaxon

Shahboz va Navro'z - Soniya

Jasur Umirov - Kumush

Ravshan Sobirov - Layli

Yorqinxo'ja Umarov - Jana-jana (DJ Taller Remix)

Benom va Barno - Izlayman


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2019