Халқ табобатида қўл кафти ранги, ҳолати ва кўринишига қараб ташхис қўйиш усуллари мавжуд. Хусусан:
Қўл кафти юзасининг тез-тез қизғиш тусга кириши жигар фаолиятидаги ўзгаришлардан дарак бериши мумкин.
Агар қўл бармоқларининг учи тез-тез қизариб турса, меъда фаолиятига диққат қилинг. Ҳазм қилиш фаолиятида ҳам муаммолар бўлиши мумкин.
Бош бармоқ юзасининг қизариб қолиши, жинсий аъзолар саломатлигидаги безовталикларга ишора бўлади.
Қўл кафтининг устки қисмига эътибор қилинг: бармоқ суяклари юзаси жигарранг тусда бўлса, ўт пуфагида ўзгаришлар борлигини билдиради.
Қўл кафти ранги ола-була тусда бўлса, асаб тизими зўриқишига ишора беради.
Агар қўл кафтининг устки қисми тез-тез қичишиб, қуруқлашиб борса организмда А ва Д витаминлари тақчиллиги юзага келганини билиш мумкин.
Бармоқ учининг «музлаб» қолиши қон айланишининг меъёрда эмаслигини англатади.
Бармоқ учи ҳатто қишда ҳам қизиб кетса, жигар фаолияти жиддий хавфдан дарак бераётган бўлади.
Гоҳида бармоқлар орасида «чумоли ўрмалаши» каби ҳолат кузатилса, эндокрин тизим фаолиятига сергак бўлинг. Эҳтимол қалқонсимон без фаолиятида ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Қўл бармоқларининг увишиши айниқса жимжилоқ бармоқ ҳолати, юрак қон-томир тизими муаммоларига ишорадир. Бордию бош ва кўрсаткич бармоқларда увишса, нафас йўлларидаги безовталикларга аҳамият беринг.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|