Четверг, 2022-01-20, 0:55 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9709]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1542]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3045]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7177]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [67]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9045]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1871]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2030]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [288]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [24]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [123]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2659]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [273]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2308]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [185]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [490]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1038]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [178]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [91]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 974
Статистика



Онлайн всего: 103
Гостей: 103
Пользователей: 0

Главная / Bosh sahifa » 2022 » Январь » 3 » Ўн минглаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган «кокаин қироли». Мафиози ва наркобарон Пабло Эскобар ҳақида

5:54 PM
Ўн минглаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган «кокаин қироли». Мафиози ва наркобарон Пабло Эскобар ҳақида
Пабло Эскобар номи кўпчилик учун яхши таниш. ХХ асрнинг энг машҳур жиноятчиси (албатта, Ал Капоне билан биргаликда) ҳисобланувчи колумбиялик фаолияти асосини қора дори савдоси ташкил қилган. «Кокаин қироли» ўн минглаб инсон ўлимига жавобгар бўлишдан ташқари болалар учун кўплаб футбол майдонлари, камбағаллар учун бутун бир маҳалла қуриб бергани билан ҳам тарихда қолган. «Zamonaviy.com» ушбу зиддиятларга тўла шахснинг қандай қилиб улкан жиноий империяга асос солгани ҳақида ҳикоя қилади.

Ёш «бандитос»

1949 йил 1 декабрь куни Колумбиянинг Рионегро шаҳрида туғилган Эскобар ёшлигида «бандитос» — испан террорчиларининг қандай қилиб бойларни ўмаргани ва камбағалларга ёрдам бергани ҳақидаги ҳикояларни эшитишни ёқтирарди. Ўртаҳол деҳқон оиласида дунёга келган Пабло катта бўлганида, албатта, ҳикоялардаги қаҳрамонлар каби бўлишга қарор қилади.

Пабло 12 ёшида унинг оиласи анча катта шаҳар — Маделлин яқинига кўчиб ўтади. У шу ерда илк бор марихуана чекишни бошлайди. 16 ёшга тўлган вақтида эса ҳаётида бурилиш ясаган воқеа содир бўлади: Эскобарни мактабдан ҳайдашади. Айнан шундан сўнг бўлажак «кокаин қироли» ҳаётида ҳақиқий босқинчилик даври бошланади.

У ўз жиноий фаолиятини қайта сотиш учун қабристондан қабртош ўғирлашдан бошлайди. Атрофига бир қанча ҳаммаслакларини тўплаган Пабло янги касб — қимматбаҳо машиналар ўғирлашга ўтади. Ўғирланган машиналар қисмларга бўлиб сотилади. Пулни янада кўпайтиришни истаган Эскобар бошқа бир «ажойиб ғоя» ўйлаб топади: машина эгаларига уларнинг машинасини қўриқлаш хизматини таклиф қилади. Рад этганлар эса, табиийки, тез орада «пўлат тойчоқ»ларидан айрилади.


Аммо жиноят оламига чуқурроқ кириб борган сари Эскобар гуруҳи шафқатсизлашиб борди. 21 ёшида каттагина гуруҳга бошчилик қилган Пабло машина ўғирлашдан одам ўғирлашга ўтади. Бундан ташқари қотиллик ҳам унинг янги касбига айланади.

«Эл Патрон»

1970 йилларда Колумбия географик ўрни сабаб марихуана ва кокаин савдоси марказига айланди. Перу ва Венесуэлада етиштирилган қора дорилар айнан Колумбия орқали марихуана энг кўп сотилувчи мамлакат — АҚШга транзит қилинарди. Пабло ва унинг гуруҳи бу савдода ўз ўрнига эга бўлиш учун ҳаракат қилишни бошлайди.

Маделлин шаҳрида яшовчи йирик саноат ва ер эгаси Диэого Эчевариони ўғирлаб кетиб, ўлдиргач камбағаллар Эскобарни «Эл Доктор» деб атайди. Боиси Маделлиннинг қашшоқ аҳолиси золим ва зиқна Эчевариони ёқтиришмасди.

Эскобарнинг «Эл Доктор»лик даври кўп чўзилмайди. Қора дори савдосини ривожлантирган Пабло бу савдодан катта даромад қила бошлайди. Айнан ушбу бизнесининг жуда катта даромади натижасида Пабло Маделлиннинг жиноий етакчиларидан бирига айланади ва «Эл Патрон» (испанча-етакчи) лақабини олади.

Кокаин империясининг барпо қилиниши

АҚШга янги ва марихуанадан кучлироқ дори — кокаин етказиб беришни бошлаган Эскобар Колумбиядаги барча кокаин савдосини назорат қилиш учун Маделлин гуруҳини тузади. У кокаин етиштирувчилардан маҳсулотни сотиб олиб, уни АҚШга олиб кетувчи контрабандачиларга сотарди. Тўхтовсиз ишлаши, доимо ўлдиришга тайёрлиги ва шафқатсизлиги сабаб Маделлин гуруҳи рақобатчиларидан анча олдинлаб кетади.

Кўп ўтмай Пабло Эскобар мамлакатдаги барча кокаин савдосини назорати остига олади. Унинг рухсатисиз бирорта ҳам қора дори сотувчиси ўз товарларини мамлакатдан олиб чиқиб кета олмас, Эл Патрон кокаиннинг ҳар бир партиясидан 35% солиқ олиб қолар ва уни АҚШга етказиб беришни таъминларди.

1980 йилга келиб Эскобарнинг бойлиги 30 миллиард долларга етади ва Forbes’нинг дунёдаги энг бой одамлар ўнталигидан жой олади. Нақд пул шу қадар кўп эдики, Пабло пулларини ташиш учун алоҳида Learjet самолётини сотиб олади. Ҳаттоки Эскобар пулларини тахлаш учун ҳар ой икки ярим минг долларга пул резиналари харид қилади. Кейинроқ, полициядан қочиб юрган йилларида, у қизининг совуқ қотмаслиги учун юз минг доллардан кўпроқ пулни ёқиб юборади.


АҚШга олиб кириладиган гиёҳванд моддаларнинг 80 фоиздан кўпроғи Пабло Эскобар томонидан жўнатилади. АҚШ махсус хизматлари тез орада колумбиялик бу наркобаронга қарши ҳаракат қилиш вақти келганини англаб етади. Зеро Эскобарни ватанидаги ҳуқуқ-тартибот органлари тўхтатиши қийин масала эди.

Қисқа сиёсий фаолият

Улкан бойлик ва қудрат бошқа инсонлар каби Эскобарнинг ҳам ҳокимиятга қизиқишига сабаб бўлади. Асли оддий оиладан чиққан Пабло камбағалларга арзон уйлар қуриб беради, болалар спортига пул ажратади ва бошқа турли ижтимоий ёрдамлар ташкил қилади. Натижада халқ орасида Пабло Эскобар камбағаллар халоскори сифатида танилади. Унинг ўзи эса ўзини колумбиялик Робин Гуд деб ҳисобларди.

1982 йил Пабло Эскобар Колумбия Конгресси аъзолигига сайланади, аммо сиёсий ўйинларда ҳали тажрибасиз бўлган «Эл Патрон» икки йилдан сўнг истеъфога чиқишга мажбур бўлади. Бунга унинг бойликлари қаердан келаётганини аниқлаш учун бошланган текширув сабаб бўлади.

Наркобаронни фош қилган адлия вазири эса Эскобар истеъфосидан бироз ўтиб ўлдириб кетилади. Бу даражадаги юқори лавозимли мансабдорнинг ўлдирилиши мамлакат тарихида ҳали кузатилмагани сабаб мафияга қарши ҳаракат бошланади. Эскобар ва қонун ўртасидаги алоқалар тўла узилади. Давлат бу суиқасдга жавобан Маделлин гуруҳига қарши кенг қамровли кураш бошлайди.

Барчасини барбод қилган қасос

Президентлик ва легитимликдан маҳрум бўлган Эскобар қасос олишни учун террор йўлига ўтади. Колумбиядаги мафия ва давлат уруши давомида президентликка уч номзод, бош прокурор ва бир қанча судьялар ўлдирилади. Богота марказига ҳужум қилган террорчилар Адлия саройини эгаллаб олади ва юзлаб инсонларни ўлдиради. Ҳукумат эса бунга жавобан пойтахтга танк ва вертолётларни киритади. Кокаин савдосига қарши ялпи ҳужум амалга оширилади. Минглаб кокаин карвонлари йўқ қилинади, чегараларда назорат кучайтирилади.

Пабло Эскобар эса бу ҳаракатларга сиёсатчи, прокурор, журналист ва полициячиларни ўлдириш билан жавоб беради. Мафия билан уруш даврида умумий ҳисобда ўн минглаб инсонлар ҳалок бўлади. Эскобар Боготада ичида юзлаб одамлар бўлган самолётни портлатиб юборади. Ўша самолётда Колумбия президенти Сесар Гавирия Трухилё ҳам бўлиши керак эди, аммо кейинчалик давлат раҳбари ушбу рейсга чиқмагани маълум бўлади. Эскобарнинг бундай шафқатсизликлари жамоатчиликнинг унга нисбатан фикри ўзгаришига сабаб бўлади.

АҚШ Колумбия ҳукуматидан Пабло Эскобарни уларга беришни сўрайди. Тез орада Колумбияга АҚШ махсус хизматлари агентлари келади. Улар мафия гуруҳига қарши курашда колумбиялик ҳамкасбларига ёрдам беради. АҚШ аралашуви кўп нарсани ҳал қилади. Америкаликлар наркобаронга қарши операцияларни молиялаштиради, махсус кучларнинг элита қисмлари Эскобарни қидириш учун ёллайди. Натижада бирин-кетин энг йирик наркобаронлар қўлга олина бошланади ва АҚШ қамоқхоналарига жўнатилади.

Барчаси ёмон томонга кетаётганини тушунган Эскобар Колумбиянинг энг обрўли кишиларини гаровга олади ва ҳукумат билан музокара ўтказиб, қамоққа тушишга рози эканлиги, аммо бунинг эвазига ўзини АҚШга экстрадиция қилинмаслигини талаб қилади. Гаровга олинганларнинг бой қариндошлари босими натижасида Колумбия ҳукумати Эскобарни экстрадиция қилмасликка рози бўлади.

Қамоққхона-оромгоҳ La Caterdal

Ҳукуматга таслим бўлган Пабло Эскобар ўзи учун алоҳида қамоқхона қуришга ҳам рухсат олади. Қамоқхона Маделлин шаҳри яқинида барпо этилади. Унга La Caterdal (испанчада ибодатхона дегани) номи берилади.

La Caterdal қамоқхонаси

La Caterdal Колумбия армияси аскарлари томонидан қўриқланади, аммо махсус кучлар қамоқхонага 20 километрдан яқинроқ жойлашиши тақиқланади. Эскобарнинг оиласи ва дўстлари уни кўриш учун хоҳлаган пайт келиши мумкин бўлади.

Қамоқхона ҳақиқий оромгоҳ эди. Бассейн, спорт майдони, тунги клуб ва саунага эга бу оромгоҳга ҳар куни кўплаб футбол юлдузлари, наркобизнесменлар ва енгилтабиат қизлар ташриф буюрарди.

La Caterdal’да бўлишига қарамай Эскобар мамлакатдаги кокаин савдосини ҳали ҳам назорат қилиб турарди. Унинг ёнига қора дори савдогарлари кўп келарди. Қолаверса, Эл Патроннинг Маделлин кўчаларида юрганини ҳам тез-тез кўриб қолишарди. Булардан хабар топган Колумбия президенти Эскобарни давлат қамоқхонасига ўтказишга буйруқ беради.

Қочиш ва янги рақиб

Буйруқдан хабар топган Эскобар қочишга қарор қилади ва 1992 йили La Caterdal’дан қочиб кетади. Лекин унинг борадиган жойи кам эди. АҚШ ва Колумбия махсус хизматлари наркобаронга қарши катта операция бошлайди. Паблонинг дўстлари уни тарк этади.

Пабло Эскобар аллақачон кучидан айрилиб бўлганди, бироқ катта бойликка эга эди. У ҳукумат билан яна музокара олиб боришга уринади, аммо ҳукумат бу сафар музокара ўтказишни хоҳламайди. Улар Эскобарни ушлаш ва йўқ қилишга қарор қилади. Пабло Эскобар боши учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинади. Бу ўша пайтдаги Колумбия президентининг 200 йиллик маошига тенг сумма эди.

Расмийларга босим ўтказиш учун Пабло Эскобар Богота марказида террор акти ўтказади. Акт натижасида йигирмадан ортиқ инсон ҳалок бўлади, кўплар жароҳат олади. Бироқ бу теракт Пабло учун акс таъсирга эга бўлади. Колумбияда Эскобар ва кокаин савдосига қарши кўнгиллилар ташкилоти — Лос-Пепес пайдо бўлди. Ташкилот сафини собиқ ҳарбийлар, оддий аҳоли вакиллари ва Эскобарнинг душманлари тўлдиради. Қўшин ва полициядан фарқли равишда Лос-Попес қонунни четга суриб, Эскобар каби ҳеч кимга шафқат қилмайди. Наркотик савдогарлари, Эскобарнинг дўст ва яқинлари, жами саккиз юздан ошиқ одам Лос-Пепес партизанлари томонидан ўлдирилади.

Минглаб инсонлар ёстиғини қуритган қотил қандай ўлдирилди?

Оиласини жуда яхши кўрувчи Эскобар Лос-Пепеснинг уларни ўлдиришидан хавотирга тушади ва уларни чет элга юбормоқчи бўлади. Бироқ оиланинг Германияга кетиш режаси амалга ошмайди.

1993 йил 2 декабрь куни оиласи билан бир йилдан бери кўришмаётган Эскобар уларга қўнғироқ қилади. Суҳбат доимгидек икки дақиқадан ошмаслиги керак эди, шунда детективлар Эскобар турган жойни аниқлашга улгурмасди. Бироқ Эл Патрон бу сафар хавфсизлик унутади ва ўғли Хуан Эскобар билан беш дақиқадан кўпроқ гаплашади. Бу вақт суҳбатни эшитаётган АҚШ ва Колумбия агентлари учун Эскобарнинг қаерда эканини аниқлашга етарли бўлади. Орадан бир неча дақиқа ўтиб Маделлиндаги холасининг уйида яширинган Эскобар хавфсизлик кучлари томонидан тўлиқ қуршовга олинади. Наркомафия уларнинг келиши биларди ва аммо у қочиб кетишга улгурмади.

Пабло Эскобарнинг ўлдирилиши

Уйга бостириб кирган аскарлар Пабло Эскобарнинг содиқ соқчисини ўлдириб, Эл Патроннинг ўзини том бўйлаб қочаётганда отиб ўлдиради. Минглаб инсонлар ёстиғини қуритган, юз минглаб инсонларни қора оғу билан заҳарлаган ва охиригача ўз қудратига ишонган ХХ асрнинг энг йирик наркомафияси шу тариқа ҳаёт билан видолашади.

Қизиғи 3 декабрь куни минглаб колумбияликлар Эскобар ўлими муносабати билан кўзларида ёш билан Маделлин кўчаларига чиқишади. Унинг дафн маросимида йигирма беш минг инсон қатнашади. Эскобарнинг оиласини давлат ўз ҳимоясига олади.

Эл Патрон Маделлин шаҳри жанубидаги Монтесакро қабристонига дафн этилади. Бугунги кунда Эскобарнинг қабрини ҳар куни ўнлаб одамлар зиёрат қилади. Колумбияликларнинг кўпчилиги уни авлиё сифатида кўради.

«Кокаин қироли» ҳаёти  ҳақида машҳур Netflix кинокомпанияси томонидан «Наркос» сериали суратга олинган.

Муаллиф: Муҳаммадқодир Собиров

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #habarlar, #xabarlar, #новости, #Yangilik, #Yangiliklar, #newsuz, #ahborot, #news, #uznews dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ | Просмотров: 135 | Добавил: #Yangilik, #uznews, #ahborot, #habarlar, #newsuz, #Yangiliklar, #news, #новости, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Zohid Rixsiyev (Ummon) - Qaylardasan (New version)

Shohruhxon - Telba

Olim aka - 14 yanvar (parodiya Yulduz Usmonova - Muhabbat)

Mirjon Ashrapov - To'yingda hofizman

Ozodbek Nazarbekov - El-yurt tashvishidir, mening tashvishim

Sardor Mamadaliyev - Bir kecha

Shoxruz (Abadiya) - Bermadilar

Leos - В тебе бушуют океаны

Gustavo Santaolalla - Babel (Otnicka Remix)

Shahriyar Musayev va Rahima - Xebersiz


Malumot Izlash
Malumot Izlash
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя