Пятница, 2016-12-09, 5:56 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 80
Гостей: 79
Пользователей: 1
AssandraAllok
Главная » 2016 » Ноябрь » 25 » Қўрқоқ, аразчи, ёлғончи болакайларни қандай тарбиялаш керак?

7:38 PM
Қўрқоқ, аразчи, ёлғончи болакайларни қандай тарбиялаш керак?
Британиялик олимлар болаларнинг сайр вақтидаги руҳий ўзгаришларини таҳлил қилиш мақсадида уларни аравачаларга турлича ҳолатда ўтқаздилар: бирини ота-онасининг юзига қаратиб, иккинчисини эса аксинча, теварак-атрофга юзлантиришди. Маълум бўлдики, иккинчи ҳолатда дўмбоқчалар ўзларини ноўнғай ҳис этишаркан: катталар томонга ўгирилиб олишга ҳаракат қилишади, йиғлайди, ўйинчоқ берилса ҳам кўнмайди... Рўпарасида ота-онасини кўриб ўтирган болакайлар эса кўп жилмаяди, қўлларини силкитади, ўйнайди ва яхши кайфиятда ухлаб қолишади. Руҳшунослар болалардаги бу ўзгаришлардан қуйидагича хулоса чиқаришди: ота-онаси билан етарлича мулоқотда бўлмайдиган болалар ўзларини хавфсиз ҳис эта олмай, йиғлаб, хархаша қилишади. Болаларнинг бундай «исён»дан мақсади ота-онасининг эътиборини ўзига қаратишдир. Ёши каттароқ болалар ҳам бундай вазиятларда ўзлари ҳақида эслатиб қўйишга уринадилар. Фақат уларнинг ёлғизлик сигналлари анча жиддийроқ «жаранглайди».

Қўрқув ҳисси

Аслида қўрқув табиий ва нормал ҳодиса, бу ўз-ўзини ҳимоялаш инстинктининг намоён бўлишидир. Бироқ вақт ўтгани сайин боланинг фобиялари ошиб бораверар экан, унинг қўрқуви бизни ҳам қўрқитиши мумкин. Агар қўрқинчли эртак эшитганидан сўнг болада қўрқув ҳисси кузатилса, бу тушунарли. Бироқ ҳеч бир сабабсиз пайдо бўладиган қўрқув боланинг асабини таранглаштириб, ҳуркак қилиб қўяди.

Сабаблар. «Ҳеч қандай сабабсиз қўрқув»нинг ҳам ўз сабаблари борлиги ёдимиздан кўтарилмасин. Бу нафақат қўрқинчли эртаклар, даҳшатли фильмлар, балки нотўғри тарбиянинг ҳам таъсиридир. Бу қўрқув ота-оналар эътиборсизлиги ёки ўта авайлаб «папалаши» оқибатида туғилади. Руҳшуносларнинг кузатишича, тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар ота-онаси билан яшайдиган тенгдошларига нисбатан таъсирчан, қўрқоқроқ ва кўнгилчанроқ бўлишар экан.

Маслаҳат. Кичкинтойдан қоғозга ўзи қўрқаётган нарсанинг суратини чизишини илтимос қилинг. Кейин суратни биргаликда майдалаб йиртиб ташланг ёки қўрқитаётган нарсага кулгили деталлар чизиб, уни гўё «кучсизлантиринг». Катта ёшдаги болалар билан эса қўрқуви ҳақида очиқ суҳбатлашиш, муҳокама қилиш даркор. Зинҳор «шундан ҳам қўрқасанми?» деб унинг қўрқуви устидан кулиш мумкин эмас.

Агрессия

Болалар тажовузкорлиги турли кўринишда бош кўтаради: қўполлик, тихирлик, хархашалар, тап тортмаслик, жанжалкашлик, тенгдошлари билан келишмаслик...

Сабаблар. Аксарият ҳолларда боланинг агрессивлиги, жанжалсеварлигига генлар эмас, тарбия бош сабабчидир. Бу тарбиядан қуйидаги белгилар намоён: болага ҳурмат билан қарамаслик, ота-оналар эгоизми, қаттиққўллик, шафқатсизлик, сўз ва ҳаракат билан ҳақорат қилиш, уриш... Буларнинг ҳаммаси бола руҳиятига шикаст етказади ва у ҳам тақлидан, аламини олиш учун бошқаларга атай ёмонлик қила бошлайди.

Маслаҳат. Агар агрессия сигналлари бир-икки чалиниб қолса, ваҳима қилиш шарт эмас, бола улғайгани сайин ақли кириб, ўзини тутишни ўрганади. Агар бола ҳар бир баҳсни муштум билан ҳал қилишга уринаётган экан, диққат қилинг, у аслида ўзига ёрдам сўраш учун сизга SOS сигнали юбораяпти. Бундай вазиятларда дарҳол жазолаш эмас, фарзандингиз билан гаплашиб, унга кўпроқ меҳр беришингиз керак. Агар ўзини севимли ва керакли деб ҳисобласа, ундаги тажовузкорликка бўлган ички талаб камайиб боради.

Ёлғон

Болалар вақт ўтгани сайин ёлғонга ўрганиб борадилар. Агар у фантазия дунёсига кўра ёлғонларни қалаштираётган ва атай сизни ҳайратга солиш, ўзига жалб қилиш учун ёлғон гапираётган бўлсагина хавотирга тушишингиз мумкин.

Сабаблар. Бола жазодан сақланиш учун, сиздан қаттиқ қўрққани учун ҳам ёлғончига айланиб қолади. Бу ҳолат асосан авторитар оилаларда кузатилади.

Маслаҳат. Болангизга қўйган катта талабларингизни юмшатинг ва камайтиринг. Уни қандай бўлса, шундайлигича яхши кўринг. Ахир у ҳамма фандан 5 баҳога ўқиб, ҳам мусиқа мактабига, ҳам спорт тўгарагига ҳафтасига 5 кун қатнашни ҳар доим ҳам истамаслиги мумкин.

Хафагарчилик

Болаларда хафа бўлиб аразлаш учун сабабларнинг сон-саноғи йўқ: шоколад ейишга рухсат этишмади, ТВда мультфильм қўйиб беришмади, ўйинчоқ совға қилишмади... Бола дунё фақат унинг атрофида айланаётгандек ҳис қилади. Бироқ ёшига ёш қўшилгани сари дунёда якка ўзи эмаслигини, бошқаларнинг ҳам хоҳлайдиган ва хоҳламайдиган нарсалари борлигини тушунади.

Сабаблар. Агар болакай ота-онаси у билан кам ўйнаётганидан ўзига хос шикоят қилса, дейлик, улар қўлидан тортқилаб, ўйинчоқлари томон етаклайверса, бу оддий хархаша эмас, унга ҳақиқатан ҳам илиқ мулоқот етишмаётган бўлади. Эътибор берсангиз, болангизнинг ўйинига қўшилган пайтингиз унинг кайфияти ҳам, шижоати ҳам ёрқинлашиб, илдамлашади. Ака ва опаларидан хафа бўлишига эса ота-онасини рашк қилиши («мени уларга қараганда камроқ яхши кўришади») сабаб бўлади. Кўп ҳолларда болага хафа бўлиш, аразлаш ва гина қилишни меъёрига етмаган муҳаббат ёки ошиб кетган эътибор ўргатади.

Маслаҳат. Болага хафагарчиликни бартараф қилишга ёрдамлашинг. Чунки у сизнинг овутишингизни ва айтганини қилишингизни кутиб туради. Бироқ «аразласам, эришишим мумкин экан» деган фикрга келиб қолмаслиги учун уни қучоқланг, бошқа нарсаларга чалғитишга урининг.

Азиза ҚУРБОНОВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 112 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016