ҚОЗОҒИСТОН
Республиканинг асосий қисмида кучли иссиқ сақланиб қолмоқда. Фақат жануби-ғарбидагина ёмғирлар кутилмоқда. Олмаота, Жамбил, Актюбинск, Қарағанда, Туркистон, Мангустов, Қизилорда вилоятларида кучли иссиқ ҳаво сақланиб қолмоқда. Айниқса, Қизилорданинг айрим ҳудудларида ҳаво рекорд даражадан ҳам юқори даражага етган.
Шимкентда янги ҳафтада иссиқ +42 даражагача кўтарилади. Тунда ҳаво ҳарорати 26-30 даражагача исиши кутилади.
Гувоҳларнинг айтишича, Сариагачда светофор кучли иссиқ туфайли эриб кетган.
ҚИРҒИЗИСТОН
Қирғизистонда ҳам то 21 июлгача +40 ва ундан юқори даража сақланиб қолади. Янги ҳафтага ўтибгина ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасайиши мумкин.
ЎЗБЕКИСТОН
Республикада икки ҳафтадан бери иссиқ ҳаво сақланиб турибди.
18 июлда Нукус, Бухоро ва Урганчда ҳаво ҳарорати +45 даражадан ҳам юқори бўлган.
«Узгидромет» ташкилоти Тошкент шаҳрида ҳозир +42 даража иссиқ экани ҳақида маълумот берган. Аммо гувоҳлар қуёш тиғида ҳаво ҳарорати +70 даражагача етганини айтиб ўтишди. Аммо метеорологлар бу маълумотларни қатъиян рад этди. Улар айтдики, бундай маълумот етказадиганларнинг қўлбола ускуналари сифатсиз экан. Шунинг учун ҳаво ҳароратини юқори даражада кўрсатаркан. Яна айтишдики, кўчаларга ўрнатилган термометрлар қуёш тиғи остида турибди. Шу сабабли улар ҳаво ҳароратини эмас, қуёш тиғи кучини кўрсатмоқда. Ҳаво ҳароратини тўғри кўрсатиши учун ускуна ердан икки метр баландликка ўрнатилиши лозим экан.
Шу кунларда кўчаларда қуёш тиғини кўтар олмай, кўпчилик одамлар ҳушини йўқотгани кузатилган. Масалан, Юнусобод туманида яшовчи 14 ёшли Моҳинур Б. қуёш тиғида кўп туриб қолиши туфайли ҳушидан кетиб касалхонага ётқизилган. Бунгача «Пахтакор» метросида 58 ёшли аёл иссиқ ҳавога организми дош бера олмай, рельслар устига қулаб тушган. Хайриятки, врачлар аёлга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсата билишди.
ТОЖИКИСТОН
Синоптикларнинг хабарига кўра, Тожикистоннинг шимолий ва марказий ҳудудларида ҳаво ҳарорати ҳануз 45-50 даражадан пастламаяпти. Иссиқ тоғли ҳудудларда қорнинг улгуржисига эриши оқибатида сув тошқинлари юзага келишига сабабчи бўлиши мумкин. Бу ҳақда аҳоли огоҳлантирилган.
ТУРКМАНИСТОН
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрининг ўзида ҳаво ҳарорати +45-50 даражани ташкил этмоқда. Фақат Каспий денгизи соҳилларига яқин ерлардагина кучли иссиқ кузатилмаяпти.
Гарчи мамлакат пойтахти Ашхобод шаҳрида деярли барча автобус бекатлари совиткичлар билан жиҳозланган бўлса-да, кучли иссиқ ҳаво уларни ҳам ишлашга қўймаяпти. Иссиқ ҳаво мамлакат бўйича ўндан ортиқ одамнинг ўлимига саба бўлган. Жамоат жойларида, автобус бекатларида турганларнинг аксарияти иссиқ ҳавога юраги дош бера олмаслиги натижасида ҳушидан кетиб йиқилиш ҳолатлари кузатилган.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|