Воскресенье, 2017-10-22, 9:11 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3705]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [376]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1885]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3230]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4901]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1988]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1321]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [884]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [248]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 562
Статистика


waplog

Онлайн всего: 133
Гостей: 133
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Октябрь » 11 » ЎТМИШНИНГ ЭШИГИНИ ЁПМАНГ!

1:58 PM
ЎТМИШНИНГ ЭШИГИНИ ЁПМАНГ!
— Ойи, мен қаердан пайдо бўлганман? — Умиджон ойисининг оёқларига осилди.
— Сенми? — Зулайҳо газета ўқиб ўтирган эри томонга қаради, ўғлининг саволидан Ботир ҳам ҳушёр тортди. — Сени катта, чиройли уйдан олиб келганмиз. У ерда болалар кў-ў-ўп эди, сен уларнинг ичида энг ёқимтойи эдинг! Даданг билан сени кўрдиг-у, шу заҳоти яхши кўриб қолдик! — ўғлининг жингалак сочларини кўтариб пешанасидан ўпди.

Умиджон жавобдан қониқди шекилли, сакраб-сакраб кўчага югурди. Ўғли чиқиб кетиши билан гапга аралашмай ўтирган Ботир газетани ёнига улоқтирди:

— Бу нима деганинг? — сўради у ҳайратини яширмай.

— Нима қилай, "Онанг сендан воз кечган, болалар уйидан асраб олганмиз”, дейишим керакмиди? Бир кун келиб шу саволни беришини билардингиз, нима деб жавоб беришни келишиб олайлик, деб неча марта айтдим сизга… — кўзига ёш олди Зулайҳо.

Ботир оғир хўрсинди.

Умиджон ойиси унга ука олиб келиш ниятида эканини билганидан буён шунақа саволларни берадиган бўлганди. У ўша кунни интизорлик билан кутар, «Укача олиб келишингизга шунча кун қолдими?», деб бармоқларини кўрсатарди. Укаси Мақсудни биринчи марта уйларига олиб келишганда эса қувонганидан барча қўшниларга мақтаниб чиқди.

— Ўзимнинг фариштам, — ўғлини соғинган Зулайҳо уни бағридан қўйгиси келмасди. — Яхши ҳамки, сени олиб келган экамиз, мана энди Худо сенга ука ҳам берди.

Тўрт йил фарзанд кутиб, охири туғруқхонада ташлаб кетилган чақалоқни асраб олишганидан кейин кўп ўтмай ўзлари ҳам фарзандли бўлган Зулайҳо билан Ботир бош фарзандларини жонидан ортиқ яхши кўришарди. Лекин ёмғир қарсиллаб ёғиб турган кунда эшик тақиллатган аёл уларнинг осуда ҳаётига нуқта қўйди.

Остонада турган аёлни танимаган Ботир "Келинг”, деди ҳайрон бўлиб. Чақирилмаган меҳмоннинг кўзлари умид, қўрқув билан жавдираб турарди.

— Умид… Умиджон шу уйда яшайдими? — сўради аёл.

— Ҳа, — деди у аёлга бошдан-оёқ қараб. «Ким бўлди экан?» ўйлади Ботир. Умиджоннинг ўқитувчиси деса, сўнгги урфда кийинадиган, фаранг атири уфуриб турган аёл бошланғич синф ўқитувчисига ўхшамасди.

— М-мен... Умиджоннинг онасиман, — деди аёл ўзини қўлга олиб.

Ботирнинг бошига чақмоқ ургандек бўлди… Суҳбат ошхонада давом этди. Аёл боласини бир бор кўришга рухсат беришларини илтимос қилиб йиғлагач, Зулайҳо уни бирга овқатланишга таклиф этди.

— Илтимос, опа, Умиджонга ҳозир кимлигингизни айтмай турайлик… Унга барча гапни ўзим ётиғи билан тушунтираман, огоҳлантирмай келганингиз яхши бўлмади, — деди у кўз ёшларини ютиб.

Ўзини Зуҳра деб таништирган аёл бу оила эшигини тақиллатгунча не хаёлларга бормаганди. Энг аввало жанжал ва йиғи-сиғи билан кутиб олишларига тайёрланганди. Вазиятнинг бу қадар ўзгариши тушига ҳам кирмаганди.

Овқат маҳали тинимсиз кўз ёши тўкаётган ойиси билан меҳмон аёлга қараб Умиджоннинг ҳам иштаҳаси бўғилди. Меҳмон кетар маҳал Умиджонни маҳкам бағрига босди, анчагача қўйиб юбормай тургач, боланинг ўзи қўрқиб унинг бағридан чиқиб, ойисининг орқасига яширинди. Ўша кеча Зуҳра индамай кетди, лекин эртаси куни қўнғироқ қилиб, боласини қайтариб беришларини сўраб яна йиғлай бошлади.

Ярим кечагача таниш-билишларидан асраб олинган болани талаб қилиб келган она ҳуқуқларини суриштирган Ботир бироз дадилланиб уришиб берди:

— Бола керак экан, шу пайтгача қаерда эдингиз? Агар яна остонамга қадам боссангиз, тегишли идораларга хабар бераман! Шу пайтгача қандай яшаган бўлсангиз, ўшандай яшанг, бизга халақит берманг!

Зулайҳо эрига "Бекор қаттиқ гапирдингиз, энди тинч қўймайди”, деганди, ўзи ҳам гап эшитиб олди.

— Нега энди унинг кўнглига қарашим керак?! Бир марта боламни кўрай деди, рухсат бердим. Аслида уйга киритмасам бўларкан! Мана энди бошимизга чиқмоқчи. Умиджонга бор гапни айтаман деб қўрқитмоқчи!

— Ундан олдин ўзим айтаман! — деди Зулайҳо унинг гапини бўлиб.

— Эсингни едингми? Нималар деяпсан? Мен қонуни ўргандим, у аёл туғруқхонада боламдан воз кечаман деган хат ташлаб кетган, демак болада ҳеч қандай ҳаққи йўқ!

— Лекин жанжал қилишдан уни тўхтата олмайсиз-ку! Уни деб боламнинг ҳаёти заҳарланишига йўл қўймайман. Бу ёғини менга қўйиб беринг, — деди у ва Зуҳрага қўнғироқ қилиб учрашув жойини белгилади.

Эрининг эътирозларига эса:

— Аёл кишининг тилини аёл тушунади, мен бир гаплашиб кўрай, агар шунда ҳам кўнмаса, кейин сиз киришасиз, — деб жавоб берди.

Зулайҳо белгиланган манзилга етиб борганида, Зуҳра аллақачон келиб уни бесабрлик билан кутиб турарди.

— Мен нима қилиб бўлса-да, боламни қайтариб оламан, қонун мени оналик ҳуқуқидан маҳрум этмаган! — деди у Зулайҳо ўтириши билан.

— Яхши юрибсизми? — деди Зулайҳо унинг гапини эшитмагандек. — Ўғлингизни кўз қорачиғимдек асраб катта қиляпман, опа, хавотир олманг.

Ашаддий душман бўлиши керак бўлган бу аёлнинг муносабати Зуҳрани довдиратиб қуйди.

— Менга ўзингизни яхши кўрсатишингиз шартмас! — чийиллади у алам билан.

— Бунга ҳожат йўқ. Мен ўғлимнинг тинчини ўйлаб сиз билан муроса қилгани келдим. Сизни ҳозир мендек ҳеч ким тушунмайди, ишонинг. Шу пайтгача болангизни бир лаҳза ҳам унутолмай яшаганингизни, ўзингизни айблаб, ич-этингизни еганингизни ҳам биламан… Дўқ-пўписа қилишингиздан мақсад ҳам болангизни қайтариб олиш учун….

Ҳозиргина дўқ ураётган Зуҳранинг кўзларида ёш айланди, лаблари титраб кетди.

— Нега ундан воз кечгандингиз? — ҳамдардлик билан сўради Зулайҳо унга сув қуйиб узатаркан.

Зуҳра кўз ёшларини ютиш учун чуқур нафас олиб, кейин сўз бошлади:

— Қўрқиб кетгандим… Боламнинг отаси барибир менга уйлана олмаслигини билганим учун, бир ўзим уни катта қила олмайман, одамларга нима дейман, деб қўрқиб кетдим… — энтикиб йиғлаб юборди у гапини охирига етказолмай. — Лекин икки ҳафта ўтгач, қилган хатоимни тушуниб, боламни олиб кетгани қайтиб келдим… Ишонинг, бор-йўғи икки ҳафтага сабрим етди. Ўғлимсиз яшай олмаслигимни тушуниб қайтиб келганимда шифокорлар "Болангни бир оила асраб олди, энди уни тинч қўй”, дейишди. Ҳар куни йиғлаб қатнасам-да, ҳеч ким манзилингизни айтмади. Оддий талаба қизнинг гапига ким ҳам қулоқ соларди... Шундан кейин алам устида хорижга ишга кетдим…

Ҳамсуҳбатининг титраб кетганидан хорижда ўтган етти йил осон кечмаганини тушунган Зулайҳо унга ачинди.

— Ҳозир пулим кўп, қўлим узун. Кўриб турганингиздек, боламнинг изига туша олдим. Ўша йиллари ишлаган санитарка катта пул эвазига боламни кимга бериб юборишганини «эслади»... Ўғлимни асранди деган номдан халос қилишим керак, уни ўзим тарбиялаб олишга қурбим етади, боламни қайтариб беринг, илтимос… Сизнинг яна битта ўғлингиз бор экан-ку!

— Уни асранди деманг, Умиджон менинг фариштам… У уйимизга келгач, фарзандли бўлганмиз. Лекин менга ҳам осон бўлмаганини биласизми? Ўз боламга кўпроқ эътибор қаратсам хаёлимда у ўксиниб қолаётгандек, аксинча қилсам ўз фарзандим хафа бўладигандек қийналиб яшадим. Иккаласини бирдек кўриш, бир-бирига меҳрли қилиш осон бўлгани йўқ. Шу йиллар давомида бир кун ота-онаси қидириб келиб, олиб кетса-чи, деган ваҳима билан яшадим. Мен уни алдаганим йўқ, уни бошқа уйдан олиб келганимни айтганман. Яъни ўтмишининг эшигини қаттиқ ёпганим йўқ, қия очиқ қолдирганман. Ҳаммадан ҳам ўсмир ёшга етганда қидириб келсангиз нима бўлади, деб қўрқардим. Чунки у ёшда тўғри тушуниши қийин бўларди…

Зуҳра ҳамсуҳбатига тикилиб қолди. Худди ўз фарзандидек Умиджон учун жон куйдираётган бу аёлга қараб ўйланиб қолди.

— Мен уч йил олдин иккинчи марта турмуш қўрдим, ҳозир қизалоғим бор, лекин барибир ўғлимни қайтариб олгим келяпти. Ундан воз кечмаганимни, бир нафаслик қўрқув сабаб бор-йўғи икки ҳафтага ташлаб кетганимни, шу хатоим учун бир умр азоб тортаётганини тушунтиргим, унинг олдида айбларимни ювгим келяпти…

— Тушуниб турибман… Мен эса боламнинг қалбини жароҳатлаб қўйишдан қўрқяпман. Тўсатдан "Сенинг онанг бошқа, биз сенга бегонамиз”, десак, қандай аҳволга тушаркан?.. — йиғлади Зулайҳо. Зуҳра жавоб бермади. — Энди менга рухсат, бориб боламга бор гапни ётиғи билан тушунтирай…

Шундай дея Зулайҳо кўз ёшларини артганча ўрнидан турди. Зуҳра эса икки ўт орасида довдираганча қолаверди.

Мактабдан қайтган Умиджон ойисининг йиғлаб ўтирганини кўрди. У ота-онаси охирги кунларда ўзгариб қолишганини сезиб турарди-ю, лекин гап нимадалигини тушунишга ожизлик қиларди.

— Ўғлим, — боласининг бошини силади Зулайҳо, — энди катта йигит бўлиб қолдинг. Ҳамма гапни тушунасан, биз сени жуда яхши кўрамиз, — бола кўзларини катта-катта очиб унга тикилди.

Шу маҳал Ботир шошиб кириб келди. Ҳар доим Умидни мактабдан ҳайдовчиси олиб келарди, бугун Ботирнинг ўзи олиб келганди. Ботир хотинига «айтма» дегандек бош силтади, кейин унга қўлидаги телефонни узатди. Унда Зуҳрадан келган СМС турарди. «Туни билан ўйлаб чиқдим, лекин Зулайҳо билан гаплашишга юзим чидамади, шу сабабли сизга ёзиб юборяпман. Ўғлим Умиджон сиздек одамларнинг қўлида тарбияланаётганини кўрганимдан мамнунман. Ўғлимни қанчалик яхши кўрмай, барибир яна худбинлигим устунлик қилибди. Уни сизлардан тортиб олишни ўйлабману, жанжаллар қалбига жароҳат солишини ўйламабман. Бир кун келиб унга яна бир онаси борлигини айтишингизга ишонаман. Яна шуни билдимки, ўшанда ўғлим мендан нафратланмайди. Чунки у сизларнинг тарбиянгизни оляпти! Бу қарорга келиш мен учун осон бўлмаганини тушунасизлар, деб умид қиламан. Зуҳра»

Зулайҳо номани ўқиркан, оёғида жон қолмай ўтириб қолди. У боласини бағридан қўймай йиғларкан Ботир кўз ёшларини сездирмаслик учун ташқарига чиқиб кетди…

Умиджон ойисининг кўз ёшларини артаркан, "Нега йиғлаяпсиз?”, деб сўради ўзи ҳам йиғламсираб.

— Хурсандлигимдан, болажоним. Энди сени яхши кўрадиганлар сони яна биттага кўпайди, фариштам…

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 43 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017