Анчадан буён ўзбек томошабинлари яхши сериалга ёлчимаётганди. Қай бирини олманг, оила, севги-муҳаббат, хиёнат мавзуси. Севганига эришиш учун ҳеч нарсадан тап тортмаслар, хиёнатни муҳаббат деб куйлайдиганлар ноғорасига яхшигина ўйнадик. Бу сериалларни кўрардиг-у, ич-ичимиздан уларнинг ҳаётга тўғри келмаслигини англардик. Ахир биз энди турмушга чиқиб бўлган аёл, севги-муҳаббатга бало борми, дердик.
Бироқ "Ҳовли” сериали бошланди-ю, деярли 90 фоиз аёлларни ўзига оҳанграбо каби тортди. Чунки бу энди оддийгина маиший сериал эмасди. Унда қамоқхона деворлари ичига қамалган ўнлаб аёлларнинг ҳақиқий ҳаёти акс этганди. Ноҳақлик, зўравонлик, қилмишлари маҳсулини
тортаётган аёллар дард-у ҳасратлари.
Ҳа, тўғри, улар биздан кўра шафқатсизроқ, қатъиятлироқ, кучлироқ… Аммо биргина гулни кўриб, йиғлаб юборади. Қизи доғида адо бўлади. Қаҳва келтириб беришганида эса ўзини одамдек ҳис қилади.
Энди сизнинг иддаоингизни эшитсак. Нима, биз уни кўриб, шафқатсизлашиб кетамизми? Турмуш ўртоғимизни ўлдиргимиз келиб қоладими? Бекорларни айтибсиз! Аксинча, шу қадар идеал турмуш ўртоқ ато этгани учун Худога шукрона айтамиз. Болаларимиз шунчаки ёнимизда бўлгани учун уларни қаттиқ қучоқлаймиз. Янаям кўпроқ меҳр берамиз. Ўтаётган шу кунимизга чексиз шукрона айтамиз.
Агар бунга шубҳангиз бўлса, рафиқангиздан сўраб кўринг, у қандай фикрда экан?!
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, энди ўзингиздан ўпкалашингизга тўғри келади. Чунки биз гарчи соат 19:30дан 21:30гача ёнингизда ўтирсак ҳам 22:30да бизни бу сериални кўришдан ҳеч ким тўхтата олмайди.
Сизларга хайрли тун тилаймиз! Бизга эса ёқимли намойиш!
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|