2022 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 1,6 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Озиқ-овқат импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,8 фоизга ёки 427 млн долларга ошди.
Ўзбекистон ярим йилда энг кўп буғдой сотиб олди — 375,4 млн долларлик. Ўтган йили бу кўрсаткич 300,4 млн долларни ташкил қилган эди.
Иккинчи ўринда 185,3 млн доллар билан шакарқамиш қайд этилган. Ушбу маҳсулотнинг деярли барчаси Бразилиядан келтирилади. '
2022 йилнинг биринчи ярмида энг кўп импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари
Маргарин маҳсулотлари импорти қарийб 6 баробарга ошди ва учинчи ўринга кўтарилди. Январь—июнь ойларида 155,7 млн долларлик маргарин сотиб олинган.
Бундан ташқари олма импорти 6 баробарга кўпайиб, 10,2 млн долларни ташкил қилган. Йирик шохли қорамол гўшти, мандарин ва арпа импорти ҳам икки баробарга ошган.
Энг кўп импорт қилинган 19 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳажми ярим йилда 2021 йилнинг мос даврига нисбатан кўпайган. Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|