Понедельник, 2017-05-29, 9:13 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3293]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [314]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1770]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3048]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4762]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1063]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [123]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [752]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 522
Статистика


waplog

Онлайн всего: 159
Гостей: 159
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Май » 9 » Ўзбекистон миллий мадҳияси муаллифи 100 ёшда

5:33 PM
Ўзбекистон миллий мадҳияси муаллифи 100 ёшда
Куни кеча барча ташкилот,  корхона, таълим муассасалари ва маҳаллалараро Ўзбекистон мадҳияси  мусиқаси муаллифи, бастакорлар мактабининг асосчиси  Мутал Бурхонов хотирасига бағишланган  бадиий оқшомлар  ўтказилди.  

Ўзбекистон Давлат консерваториясида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан уюштирилган, ўзбек мусиқа санъат устасининг  ёрқин хотирасига бағишланган илмий амалий-анжумани ўтказилиб, унда  Ўзбекистондаги бир қатор ижодий ташкилотлар ва  Бастакорлар уюшмаси аъзолари, таниқли илм-фан ва санъат арбоблари  иштирок этди. 

Ушбу илмий-амалий анжуманда Мутал Бурхоновнинг Миллий мусиқа санъати ва маданиятига қўшган ҳиссаси юқори баҳоланди. 

Бастакор Мутал (Мутаваккил) Бурхонов 1916 йилда Бухорода туғилган. Мусиқадан илк сабоқни Самарқанд мусиқа ва хореография институтида, сўнг Москвада таниқли мусиқа алломаларидан олган. 1949 йилда эса Москва консерваториясини битирган. 

М. Бурхонов ижодий фаолиятини 30-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб, дастлаб «Эй, булбул», «Ишқ ўти» (Машраб), «Ишқида» (Уйғун), «Табассум қилмадинг» (Навоий), «Намедонам чи ном дорад» (Ҳофиз) каби романларни ёзди, 1941 йилда Уйғун ва Иззат Султоннинг «Алишер Навоий» шеърий драмасига мусиқа, 1942 йилда Т. Жалилов, Т. Содиқов, М. Вайнберг, А. Клумовлар билан ҳамкорликда «Ўзбекистон қиличи» мусиқали драмасига мусиқа басталаган, 1947 йилда шоир Темур Фаттоҳ шеъри асосида Ўзбекистон Давлат мадҳияси мусиқасини яратган. Ўрта Осиё халқлари қўшиқларини ўзбек халқ чолғу асбоблари ва жўрсиз хор учун қайта ишлаган. «Самолёт» (Ҳ. Олимжон), «Капалак» (3. Диёр), «Ватан қўшиғи», «Ашула байрами» (Ғ. Ғулом) каби машҳур болалар қўшиқларининг ҳам муаллифи ҳамдир.

Бастакор 50-йилларда «Баҳор қушлари» вокал поэма, «Абу Али ибн Сино» симфоник сюита, яккахонлар, хор ва симфоник оркестр учун асарлар ҳамда 1968 йилда «Алишер Навоийга қасида» (А. Орипов) каби катта шаклдаги мусиқа асарини яратган. Унинг ярим асрдан зиёд давр мобайнида турли жанрларда яратган қўшиқлари, лирик романлари, жўрсиз хор учун қайта ишланган Шарқ халқлари куйлари, жозибали вокал симфоник асарлари, кино мусиқалари замонавий мусиқа санъатимизнинг «Олтин хазина»сидан ўрин олган. 

«Абу Али ибн Сино», «Самолётлар қўнолмади», «Мафтунингман», «Орол балиқчилари» (И. Икромов, М. Левиевлар билан ҳамкорликда), «Сурайё», «Бой ила хизматчи», «Истиқбол йўли» каби бадиий фильмларнинг мусиқаларини яратган. 

«Алишер Навоий» (1991) операсини, Ўзбекистон Давлат мадҳияси мусиқасини яратган. Абдураҳмон Жомий шеърига басталанган «Ширу шакар» янги қўшиғи ва қатағон йилларида шаҳид бўлган Файзулла Хўжаев, Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат каби элнинг асл фарзандлари ва ўзининг акаси ва амакиларининг порлоқ хотираларига бағишланган «Абадий хотира» реквием-марсиясини яратган. 

Кўплаб ўзбек, қорақалпоқ, уйғурча, қозоқ, афғон, тожик ва форс халқи мусиқаларини хор ва яккахон ижро учун ёзиб, мусиқа санъатининг бойишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Мутал Бурхонов ҳаёт бўлганида бу йил 100 ёшни қарши олган бўлар эди. 

Ўзбекистон Давлат мадҳияси мусиқасини яратган таниқли бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби М. Бурҳонов «Ўзбекистон халқ артисти» унвони, «Буюк хизматлари учун»,  "Меҳнат шуҳрати” ордени, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Давлат мукофотлари соҳибидир. 
Композитор 2002 йил оламдан кўз юмди.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot kun.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 220 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, newsFederal | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017