Суббота, 2016-12-10, 7:00 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 115
Гостей: 113
Пользователей: 2
RobertSpoxy, MoPjuck
Главная » 2016 » Ноябрь » 14 » Ўзбекистон ҳукумати Абдулла Ориповнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

7:26 PM
Ўзбекистон ҳукумати Абдулла Ориповнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, атоқли жамоат арбоби Абдулла Орипов 75 ёшида вафот этди. 

Абдулла Орипов 1941 йили Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги Некўз қишлоғида туғилди. 1963 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факультетини тамомлади. 

У ўз меҳнат фаолиятини "Шарқ юлдузи” журналида адабий ходим сифатида бошлади. Кейинчалик мамлакатимизнинг турли нашриётларида муҳаррир, "Гулхан” журнали бош муҳаррири, Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги директори вазифаларида меҳнат қилди. Кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида фаолият кўрсатиб, адабий маслаҳатчиликдан ушбу нуфузли ижодий ташкилотнинг раиси лавозимигача бўлган масъулиятли йўлни босиб ўтди. 

Улкан сўз санъаткори, нодир истеъдод эгаси Абдулла Ориповнинг бетакрор ижоди теран миллий руҳи ва ҳаётийлиги билан ўзбек адабиёти хазинасидан муносиб ва мустаҳкам ўрин олди. У ўзининг сермазмун, бадиий юксак шеър ва достонлари, драматик ва публицистик асарларида она юртимиз ва халқимизга, азалий қадриятларимизга меҳр ва садоқат туйғусини беқиёс маҳорат билан тараннум этди. 

Абдулла Орипов мустақил Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифи сифатида эл-юртимиз қалбидан чуқур жой эгаллади. 

Халқимизнинг ардоқли фарзанди бўлган атоқли шоир ярим асрлик серқирра ижодий фаолияти давомида "Митти юлдуз”, "Кўзларим йўлингда”, "Онажон”, "Руҳим”, "Юртим шамоли”, "Ҳайрат”, "Йиллар армони”, "Ҳикмат садолари”, "Эзгулик”, "Шоир юраги”, "Мен нечун севаман Ўзбекистонни”, "Истиқлол манзаралари”, "Ранглар ва оҳанглар”, "Менга хуш хабар айт”, "Эверест ва уммон” каби шеърий китоблари, "Ҳаким ва ажал”, "Жаннатга йўл”, "Соҳибқирон” сингари чуқур фалсафий руҳдаги драматик асарлари, жаҳон адабиётининг Данте, Александр Пушкин, Тарас Шевченко, Расул Ҳамзатов, Қайсин Қулиев каби мумтоз намояндалари меросидан қилган бадиий етук таржималари билан улкан ижодий мактаб яратди. Унинг турли жанрдаги ўнлаб асарлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинди. 

Айниқса, истиқлол йилларида Ватанимиз озодлигини, халқимизнинг эркин ва обод ҳаётини, миллий ғурур, инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғловчи шеър ва достонлари, замондошларимизнинг олижаноб фазилатлари ва фидокорона меҳнати ҳақидаги публицистик чиқишлари билан жамоатчилик эътиборини қозонди. 

Абдулла Орипов узоқ йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбари сифатида республикамиздаги адабий муҳит ва ижодий жараённи жонлантириш, шоир ва ёзувчилар фаоллигини ошириш, уларни янги ижодий марраларга йўналтириш, ёш ижодкорларни тарбиялаш ва профессионал маҳоратини юксалтириш ишларига муҳим ҳисса қўшди. Айни пайтда, кўзга кўринган жамоат арбоби сифатида мамлакатимизнинг маданий ҳаётида фаол иштирок этиб, халқимиз ўртасида миллий ғоямиз тамойилларини кенг тарғиб этиш, жамиятимизнинг маънавий асосларини янада мустаҳкамлаш йўлида жонбозлик кўрсатди. 

Абдулла Орипов кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати ва Сенати аъзоси сифатида ҳам самарали фаолият олиб борди. 

Улуғ шоир ва адиб Абдулла Ориповнинг ўзбек адабиёти ва санъатини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У "Ўзбекистон халқ шоири”, "Ўзбекистон Қаҳрамони” фахрий унвонлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти ва "Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди. 

Атоқли шоир, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Абдулла Ориповнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади. 

Ш.Мирзиёев, Н.Йўлдошев, Н.Исмоилов, 
Х.Султонов, З.Рўзиев, А.Қаюмов, С.Ғаниева, 
М.Аҳмедов, С.Саидов 


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 64 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016