Среда, 2021-08-04, 10:24 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9307]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1496]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2954]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6065]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [60]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8723]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1654]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [251]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [122]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2456]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [256]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2155]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [4]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [11]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [179]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [480]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [889]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [33]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [45]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [175]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [69]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [58]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [241]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [51]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 930
Статистика



Онлайн всего: 189
Гостей: 189
Пользователей: 0
reqlom

Главная / Bosh sahifa » 2021 » Июль » 1 » Ўзбекистонда 150 йиллик максимум ҳарорат кузатилди. Бу огоҳлик сигнали бўлиши керак

9:31 AM
Ўзбекистонда 150 йиллик максимум ҳарорат кузатилди. Бу огоҳлик сигнали бўлиши керак
Бир вақтлар иқлим ўзгаришлари оқибатида дунёнинг турли минтақаларида кузатилган табиат ҳодисалари бизни ҳайрон қолдирган бўлса, бугун бу ҳодисалар ўзимизнинг ён-атрофимизда рўй беряпти. Аномал иссиқ кунлар, қорсиз қиш, ёмғирсиз баҳор, чанг бўронлари вa ҳоказо.
Гидрометеоролог Эркин Абдулаҳадов "Kun" билан суҳбатда кескин иқлим ўзгаришлари, унинг сабаблари ва янгидан янги оқибатлари, бундан зарар кўраётган ўсимлик ва ҳайвонот олами, шунингдек, яқин ўн йилликларда яна нималар кутаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Охирги уч йил – Ўзбекистонда 150 йил ичида энг иссиқ давр

— Иқлим ўзгармоқда. Исиш шу қадар тезки, гўёки муқаддам кичик давр оралиғида бу каби кескин "сакраш” кузатилмагандек. Ҳароратнинг кўтарилиш инфографикаларида эгри чизиқлар юқорига ва тобора юқорига томон интилмоқда. Буни Ўзбекистон шароитида барча кузатув маълумотлари таҳлилида ҳам кўриш мумкин. Ўзбекистонда охирги 5 йилнинг 3 йилида сўнгги 150 йилдаги энг иссиқ об-ҳаво кузатилди.

Ўтган асрдаги баҳс-мунозараларда иқлимшунослар иқлимга оид ҳар хил хавотирли кутилмаларини айтишган. Афсуски, уларнинг барчаси сиз ва биз яшаб турган айни ҳозирги маконда бўй чўзмоқда.

Ер эволюцияси турли иқлим эпохаларини бошдан кечирган. Исишлар ва совишлар маълум даврларда галма-галига тез-тез ўрин алмашиб турган. Ўтмишда иқлим ўзгаришига Ернинг ўзи ва астрономик омиллар сабаб бўлган. Ҳозир эса ундай эмас. Инсон ўз қўллари билан иқлим ўзгаришини, ўзгариш фонида эса исиш жараёнини тезлаштириб юборди.

"Парник эффекти”

— Исиш ҳаво таркибидаги ўша машҳур ис гази концентрацияси ортиб бораётганида намоён бўлди. Ҳаво таркибида бу миқдор саноат давригача 280 ppm (ҳаво таркибидаги миллиондан бир улуш)дан ҳозирда 420 ppm’га жуда тез ва қисқа вақт оралиғида чиқиб олди. Инсон таъсири ва катта майдондаги ҳудудларни "еб бораётган” қурғоқчилик омили углерод газини ютувчи ўрмон майдонлари кескин қисқаришига олиб келиб, ҳаводаги миллиардлаб тонна углерод газлари ютилмай қолишига сабаб бўлди.

Табиатга аёвсизларча кўрсатилаётган антропоген таъсир шу ҳолатга олиб келдики, энди унинг салбий оқибатларидан биз ва кейинги авлод азият чекади.

Тасаввур қилинг, сиз иссиқхона (парник) ичидасиз: дим, ёқимсиз, иссиқхонанинг деярли ҳар бурчида бир хил ҳарорат, кечаси ва кундузи ҳам шундай микроиқлим. Иссиқхона ташқарисида эса бошқа манзара, кечаси ҳароратнинг бирмунча пасайиши, одатий, биз ўрганган ҳолат…

Ис гази ва бошқа ифлос газларнинг атмосфера таркибида кўпайиши – Ер атмосферасини бора-бора юқоридаги каби парник ичидаги ҳолатга тушириб қўяди. Бу "парник эффекти” деган ҳодиса билан тушунтирилиб, тунги ва кундузги ҳароратлар ўртасидаги фарқнинг камайишига олиб келади.

Кечалари ҳароратнинг кўтарилиши яққол исиш жараёнини оширади. Бу каби ўзгаришлар ер сфералари ўртасидаги узоқ тарихий мувозанатни бузади. Табиийки, табиат бунга шунчаки тез "рози” бўлмайди. Энг катта сезгирлик, дунё океани ва атмосфера ҳаво оқимлари ўртасидаги баланснинг ўзгаришида яққол намоён бўлади. Натижада, совуқ ва иссиқ ҳаво оқимлари шаклланиши, ривожланиши ва улар ҳаракатидаги беқарорлик ошади. Бу беқарорлик йил фасллари кетма-кетлиги қонуниятининг бузилишида гавдаланади. Биз шу ўзгаришлар кузатилаётган иқлимий давр ичида яшаяпмиз.

Келгусида зич шаҳарлар аҳолиси бошқа ареаллар, масалан, аҳоли тарқоқроқ жойлашган ҳудудларга нисбатан иссиқдан кўпроқ азият чекади.

Исиш ҳавога ис гази ва бошқа зарарли газ концентрацияларини чекланмаган миқдорда чиқариш билан бир қаторда, бошқа омиллар натижасида ҳам ўз таъсирини кучлироқ кўрсатиши мумкин. Ўрмонларнинг йўқ қилиниши, ерларни ҳайдаш, катта ҳудудларда қурилиш ишларини амалга ошириш ҳароратни бироз кўтаради. Афсуски, Тошкент шаҳрида охирги йилларда бу ишларнинг деярли барчаси келгусида келтириб чиқариши мумкин бўлган акс таъсир инобатга олинмай амалга оширилмоқда.

"Шайтонни хумчадан чиқариб юбордик” — аномал ҳодисалар кўпайиши сабаблари ҳақида

— Саноатлашган давр гуркираган пайтга қадар иқлим маълум бир мувозанатда эди. Ҳозир эса "шайтонни хумчадан чиқариб юбордик”.

Кўз олдингизга келтиринг, қир-адирликда атрофдаги қирларга нисбатан яққол кўтарилиб турувчи бир дўнглик бор. У ерга ёғган кучли жала сел сувлари оқиб кетадиган йўлакча ҳосил бўлган. Минг, балки, миллион йиллар давомида сел сувлари шу йўлакчадан оқиб ўтади. Нимадир бўлди-да, кимдир, шу дўнгликни бульдозер ёрдамида текислаб қўйди. Бир куни кучли жала ёмғир, шу ерда тўпланган сув оқимини, бошқа бир жойдан вайронкор тусда оқиб кетишига олиб келди. Кейинги жалада ҳам сув чиқиб кетадиган йўлакча манзили ўзгарди. Кейинги, кейинги ва кейингиларида ҳам шу жараён такрорланди. Қачондир бир нечта жала ёғин ёғиб ўтгач, бу текисликда аниқ бир сел ирмоғи ҳосил бўлади ва сувлар шу йўлакчадан оқиб кетади. Аммо унинг учун бир нечта жала ёғинлар ёғиб ўтиши керак.

Нима учун бу воқеани келтирдим. Дунё осмонида хам иқлим ўзгариши туфайли, атмосферада шаклланадиган совуқ ва илиқ оқимлар ҳаракатидаги мувозанатлар бузилмоқда. Бунинг оқибатида, турли минтақалар учун ноодатий, бошқача қилиб айтганда, аномал табиат ҳодисалари ортиб кетди. Бу оқимларнинг яна қайта мувозанатга келишига кўп йиллар сарфланади ва афсуски, иқлим исишининг бу каби шаддатли тарзда ўзгариши яқин 100 йилликда йил мавсумлари беками-кўст бир-бирини такрорлайдиган барқарорлик баланси кузатилмаса керак.

Мавсумга хос бўлмаган совиш ва исиш анамолиялари даврийлиги ортиб, у келтириб чиқарадиган хавф-хатарлар сони кўпайишда давом этмоқда. Исиш 2000 йилдан сўнг Ўзбекистонда йилнинг 22 фоиз даврида кириб келадиган совуқ оқимлар ҳиссасини 10 фоизга тушириб қўйди. Хавотирли прогнозларга кўра, бу кўрсаткич келгусида камайиб бораверади.

Совуқ оқимлар салмоғининг камайиши, республикада маҳаллий хусусиятга эга ҳаво оқимларини кўпайтириб, улар ортидан, жануб субтропик давлатлардан иссиқроқ оқимларнинг фаоллиги ва даврийлигини оширди. Бу ноодатий ўзгаришлар, оқимлар чегарасида кучли шамоллар шиддатини ошириб юборди.

Иқлим исиши, ҳаво таркибида ис газининг ортаётгани ўз навбатида ҳаво намлиги бирмунча ошишига олиб келди. Аммо минтақада бу нотекис тақсимланган. Айдаркўл кўллар тизимининг пайдо бўлиши кўл атрофидаги Жиззах, Навоий, Самарқанд вилоятларида намликнинг бироз ортаётгани, бу баҳор-ёз, ҳатто илиқ қиш ойларида ҳам олдингига қараганда жадал ёғинлар кўпаяётганида акс этди.

Ўрмонзор, иҳота вазифасини бажариб келган дарахтзор ва яйловларнинг камайиши, қурилиш объектларининг ортиши чанг бўронларининг хавфлилик даражасини ошириб юборди. Ҳаттоки, тоғли регионлар учун хос бўлмаган маҳаллий чанг бўронлар кузатила бошланди. Масалан, туризмни ривожлантиришга куч берилаётган Чорвоқ сув омбори атрофида чанг-бўрон ҳодисалари қайд этилди. Бу – иқлим ўзгариши натижасида юзага келаётган хавф-хатарларнинг дастлабки огоҳлантириш "сигнал”ларидан бири.

Иқлим ўзгаришларининг инсон соғлиғига таъсири

— Медицина – иқлим ўзгариш келтириб чиқараётган салбий ҳодисаларга мойил ва ўта сезгир соҳа. Жазирама иссиқлар юрак-қон томир касалликлари, нафас олиш аъзолари, асаб тизимига салбий таъсир этади. Чанг бўронлар давомийлигининг ортиши аллергик касалликларни қўзғайди.

Давомли жазирама ва бошқа иқлим ўзгаришлари жуда узоқ ўтмишдаги худди ҳозирги иқлим эпохаларига ўхшаш даврда гуркираган ўтмиш вирусларини фаоллаштириб, "уйғотиб” юбориши мумкин.

Иқлим исиши одамлар соғлиғига, айниқса, тропик ва субтропик мамлакатлардаги паст даромадли аҳоли гуруҳларига салбий таъсир этади. Улар табиатдаги кескинлик, турли хил табиий офатларда авж олувчи юқумли касалликларнинг тез тарқатувчи асосий омилига айланиб қолишади. Худди шу юқоридаги иқлим минтақаларида истиқомад қиладиган даромади паст Бразилия ва Ҳиндистон каби давлатларда биргина "COVID-19” вируси келтириб чиқараётган оқибатларни эслатиб ўтишнинг ўзи кифоя.

Иқлимнинг исиб бориши, аҳолининг демографик статистикаларида ўлимнинг қўшимча кўпайиб кетишида ҳам акс этмоқда. Юқори ҳароратли даврнинг узоқроқ давом этиши каналарнинг фаоллашувига ҳамда улар келтириб чиқарадиган юқумли касалликлар ортишига олиб келади. Ҳароратнинг кўтарилиши юқумли ошқозон-ичак касалликлари ортишини ҳам кучайтиради. Бу, асосан, шаҳар аҳолиси орасида кўп кузатилиб, канализация ва муҳандислик иншоотлари ишлаш тизимининг ўзгариш фонида қайд этилади.

Ҳавога ис гази билан бирга чиқарилаётган бошқа ифлос моддалар миқдорининг кўпайиши кишиларда тери ва онкологик касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. "Парник эффекти”ни ҳосил қилувчи газлар концентрациясининг ортиши, озон туйнуги 1 фоизгача емирилишига, емирилган туйнукдан ултрабинафша нурлари жадал киришига олиб келади. Бу нурлар бевосита тик тушадиган ҳудудларда тери касалликларини 2-3 фоизга, катаракта 0,6-0,8 фоизга кўпайиши мумкин.

Дарвоқе, иқлим исишининг ижобий томонлари ҳам бор, ҳавода ис газининг ортиб бориши астма, гипертония, ич қотиши, остеохондроз каби касалликлар камайишига олиб келиши мумкин.

Озиқ-овқат таъминоти, флора ва фаунага хавфлар

— Иқлим ўзгариши фақат инсониятнинг ўзигагина салбий оқибатларни келтириб чиқармайди. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, маълум бир биотурларнинг ер харитасидан йўқ бўлиб кетиш хавфини оширади. Жамиятда бирор бир тармоқ йўқки, унинг барқарорлиги иқлим билан боғлиқ бўлмаса.

Биринчи галда, иқлим ўзгаришининг салбий таъсири қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг беқарорлигида, озиқ-овқат занжирининг номутаносиблигида яққол кўринади.

Исиш ва совиш каби аномал ҳодисалар мавсумлар учун хос бўлмаган ноодатий иқтисодий тебранишларни юзага келтиради. Мева-сабзавотлар ўз вақтидан эрта ёки кеч етилади. Бу эса дунё бозорида нархлар мувозанати, экспорт салоҳиятидаги активликнинг сусайиб бораётганида ҳам кўринади. Ушбу йил гилос ва пиёз нархларининг арзонлашгани иқлимнинг ўзгариш сабаблари фонида юз берди. Аммо иқлимнинг исиши бора-бора озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашига олиб келаверади.

Прогнозларга кўра, ҳаво ҳароратининг 2-3 даражага кўтарилиши, дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштиради. Карбонат ангидрид концентрациясининг ортиши ўсимликларнинг бирламчи маҳсулоти кўпайишига таъсир этади, аммо иқлим ўзгариши экосистемалар маҳсулдорлигини камайтиради ҳам. Айрим ўсимлик турларининг йўқолиб бориш хавфи мавжуд.

2030 йилга бориб, исиш натижасида минтақада иқлим минтақалари шимолга томон 150-200 км сурилади. Баландлик иқлим минтақаларида бу кўрсаткич 150-200 метр юқорига силжийди. Совуқ қиш даври 15-20 кунга камайиб, ўз ўрнини илиқ қишга бўшатади. Бу чўл ва тоғ яйлов майдонлари кескин камайишига олиб келади. Совуқ ҳаволарнинг кам кириб келиши қурғоқчилик, чўлланишни кучайтириб юборади.

Ўзбекистон жанубида барқарор иссиқ ва қурғоқчил ҳавонинг давомий кузатилиши, дон маҳсулдорлигини 33 фоизгача камайтиради. Шундоқ ҳам сув муаммоси мавжуд минтақада пахта ҳосилида қурғочил кунларнинг ортиши, 10-25 фоизгача ҳосилни камайтиради. Иқлим исиши маълум биотурларнинг йўқ бўлиши ва маълум бирларининг пайдо бўлишига олиб келади.

Минтақанинг барча текислик ареаллари ва йирик шаҳарларида игнабаргли (арча) дарахтларни кўпайтириш самара бермайди. Марказий Осиё тарихига оид солнома, қадимий асар ва миниатюраларда игнабаргли тур, яъни кипарис дарахти кўп учрайди. Улар бизнинг регионларда ўса олган. Кейин эса йўқолиб қолган. Марказий Осиё давлатларида ХIХ аср охирида кипарисни кўпайтириш бўйича амалга оширилган тажрибалар, афсуски, кутилган натижани бермади. Ҳозир ҳудудларда оммавий экилаётган арчалар минтақадаги иқлимга мослаша олмаяпти.

Иқлимдаги ноодатий ўзгаришлар, турли зараркунанда, янги турдаги қурт-қумурсқалар босқини каби ҳодисалар яхлит экотизимни издан чиқариш хавфини оширади. Иссиқ ҳароратлар кана ва чивин фаоллигини ошириб юборади.

Беқарор қиш ойларидаги тўсатдан иссиқ ва совуқ аномалияларнинг алмашиниши, тоғ яйлов фитомассасида бузилишларга олиб келади. Яйловлар чорва молларининг 50 фоизини озуқа билан таъминлайди. Келгусида, табиийки, чорва моллари нархи муттасил ошиб бораверади.

Иқлим исиши, аҳоли кўпайиши, эҳтиёжларнинг ортиши минтақада сув муаммосини кучайтиради. Ҳаво оқимларининг ноодатий такрорланиши эса жадал ёғин ва тўсатдан эсувчи кучли шамоллар хавфини оширади. Жадал ёғинлар сел-сув тошқинлардан келиб чиқадиган фавқулодда ҳодисалар сони ошишига, у эса иқтисодий зарарлар кўпайишига олиб келади.

Транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газлар салмоғи ҳам иссиқхона эффектини келтириб чиқараётган асосий омил сифатида қаралмоқда.

Иқлим ўзгаришининг айрим ижобий томонлари ҳам бор. Масалан, балиқчиликда истиқболга эришса бўлади. Бунда балиқни кўпайтириш ва ўстириш учун қулай бўлган мавсумлар давомийлиги ортади, қиш даврида уларда табиий ўлим камаяди.

"Иқлим исишига мослашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш – ҳукумат олдидаги вазифа”

— Ҳар бир давлат ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун тинимсиз ҳаракатда, бунга жуда кўп энергия олиш билан эришиш мумкинлигини яхши билишади. Аммо энергия олиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини кескин ривожлантириш иқлим исишини тезлаштиришга қўйилган қадамлардан бири эканини билишармикин. Албатта, билишади. Аммо буни тан олгилари келмайди, билишса-да, унга қарши чора кўрмайдилар. Чунки бу ортиқча ресурс ва пулни талаб қилади. "Нимагадир эришиш учун нимадандир воз кечиш керак”, тамойилига амал қилинади.

Мутахассислар энди иқлимнинг исиш тенденциясини тўхтатишга кеч қолинганини тан олишмоқда. Исиш суръатини тўхтатиш энди осон кечмайди. Гўёки тез ҳаракатланаётган поезд тормози ишламай қолди, темир йўл изида жуда тез ҳаракатланишда давом этмоқда. Уни тўхтатишга ҳаракат қилиб кўринг-чи?

Олимлар барча мамлакатлар иссиқхона эффектини камайтириш учун бирдек имкониятларни қўллаган тақдирда ҳам, 2040 йилларга борибгина, яна эски иқлим даврига қайтиш мумкинлигини таъкидлашди. 25 йил ичида иқлим ўзгариши бўйича тузилган бешта йирик халқаро битимларда кўрсатилган чора-тадбирлар деярли амалга ошмади. Кутилмалар эса хавотирли.

Инсоният томонидан иқлим ўзгаришини келтириб чиқараётган омиллар жиловланмас экан, аср охирига бориб, сайёрамизда ҳарорат 4 даражагача кўтарилиши мумкин. Айни дам дунёда исиш 1 даражадан юқорилади ва биз шу ўзгаришда қанчадан қанча салбий оқибатларни ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. 4 даража юқорилаш эса аянчли иқлим бўҳронларини келтириб чиқаради. Тасаввур қилиш қийин.

Иқлимнинг исиш тенденциясини кескин камайтириш ёки тўхтатиб қолиш имконсиздек. Бу маълум давлатлар саъй-ҳаракатигагина боғлиқ эмас. Осмон барчаники, юқоридаги жараёнлар барчаси занжир мисол бир-бирига уланган. Дунё давлатлари бирдек ҳаракат қилмас экан, иқлим ўзгариши олдини олиб бўлмайди.

Афсуски, ривожланган давлатлар кўпи Париж иқлим битимида кўрсатилган чора-тадбирларни рад этишмоқда. Бундай вазиятда ҳар бир ҳукумат олдида иқлим исишининг салбий оқибатларига мослашиш ҳамда уларни юмшатиш масаласи турибди.

Иқлим исишига мослашиш, унинг оқибатларига юмшатиш қандай амалга оширилади?

Бунинг учун Ўзбекистон шароитида ҳар бир тармоқ учун иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини бартараф этадиган мукаммал сценарийлар ишлаб чиқилиши керак.

"Иқлим ўзгариши оқибатлари олдини олиш, мослашиш, юмшатиш стратегияси” амалда тезроқ татбиқ қилиниши зарур.

Иқлим исишининг ҳалокатли оқибатларига мослашиш ёки юмшатиш масалаларига тўғри ёндашилса, озиқ-овқат хавфсизлиги, энергетика, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда истиқболли натижаларга эришиш мумкин. Натижада иқлимнинг салбий оқибатларини иқтисодиёт тармоқларига таъсири камайтирилади. Қурбонлар камаяди. Ўзбекистон кейинроқ минтақадаги қўшни давлатларга бу саъй-ҳаракатлари билан андоза бўлиши мумкин.

Транспорт соҳасида, электромобиллардан фойдаланиш, аҳолини кўпроқ жамоат транспортларидан фойдаланишига урғу қаратиш лозим. Зеро, пойтахт ҳавосида смог ҳосил бўлиши бошланган. Бу шаҳар кўчаларида ҳаддан ташқари кўп миқдорда транспорт ҳаракати билан бевосита боғлиқ.

Йигитали Маҳмудов суҳбатлашди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 130 | Добавил: #habarlar, #xabarlar, #ahborot, #Yangilik, #новости, #uznews, #news, #newsuz, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:


Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

MOST-BET
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Zinnura va UzBoom - Sevgi bu armon

Marhabo Karimovaning 2021 yildagi sherlar to'plami audio mp3 talqinda

Nilufar Usmonova - Sensiz

Jasur Umirov - Qizaloq

Shohzamon - Xotira (Murod Xonto'rayev)

Munisa Rizayeva - Qaytmaydi, kech (feat Moon Band)

Ziyoda - Yuragim sezadi

Dildora Niyozova - Assalamu alayka

Imron - Hech kimga bermay sevaman

Ziyoda - Tomchi


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2021 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя