ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева «Ҳозирги вақтда коронавирус инфекциясининг симптомлари ўзгаряптими?» деган саволга қуйидагича жавоб берди:
Коронавирус инфекциясида фоизлар нисбатида оладиган бўлсак, энг кўп қуйидаги белгилар учрайди:
- 90% ҳолатларда — тана ҳарорати кўтарилиши;
- 80% ҳолатда — йўтал (қуруқ ёки кам миқдорда балғам билан);
- 55% ҳолатда — ҳансираш;
- 44% ҳолатда — тез чарчаш;
- 20% дан кам ҳолларда — кўкрак қафасида нохушлик ҳисси;
-миалгия, ҳушнинг бузилиши, бош оғриши, қон тупуриш, диарея, кўнгил айниши, қусиш, юрак уриб кетиши, томоқда оғриқ, бурун битиши, ҳид ва таъм сезгисининг пасайиши;
- 2-11% ҳолатларда — коньюктивит белгилари.
- Касалланишнинг 6-8-кунларига келиб ҳансирашнинг оғирлашиши юзага келади. Қарияларда касаллик атипик кўринишда, яъни ҳарорат кўтарилиши, йўтал, ҳансираш каби белгиларсиз кечиши мумкин.
!Кузатилиши мумкин бўлган белгиларга делирий, тушкунлик, ҳолсизлик, конъюнктивит, васваса, тахикардия ёки АҚБ(артериал қон босими)нинг пасайиши киради.