Понедельник, 2016-12-05, 4:27 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2900]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 443
Статистика


waplog

Онлайн всего: 28
Гостей: 28
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Август » 23 » Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

6:50 PM
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилади
Ўзбекистонда Мустақиллик куни арафасида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича чоралар кучайтирилади. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

«Тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида вазирликнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, ёнғин, йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармалари, хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, „Қўриқлаш" бирлашмаси ва бошқа хизматларнинг ходимлари томонидан тегишли ташкилий профилактик ишлар бажарилмоқда», — деди вазир ўринбосари.

«Мамлакатимизнинг ҳар бир гўшаси, айниқса, байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар соҳа ходимларининг алоҳида эътиборида. Хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус рейдлар ўтказилаётир. Бу жараёнда маҳаллий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари фаол иштирок этмоқда. Тадбирлар давомида аниқланаётган камчиликлар, ҳуқуқбузарликлар ўз вақтида бартараф этилаётир», — қайд этди у.

Турсунпўлат Тошпўлатовнинг таъкидлашича, байрам олдидан барча туман, шаҳар, маҳалла ва овулларда ички ишлар органлари ходимлари ва «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси вакилларидан иборат гуруҳлар ташкил этилди. Улар аҳоли тинчлигини сақлашга оид зарур чораларни кўриш билан бирга жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноят содир этишга мойил шахсларни аниқлаш ва уларга жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда профилактик таъсир кўрсатишга оид вазифаларни самарали адо этмоқда.

Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизмати томонидан аҳоли гавжум жойларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шубҳали шахслар аниқланганда уларга нисбатан тегишли чора кўриш, жамоат тартибини бузиш ҳолатлари учраганда уни дарҳол бартараф этиш чоралари янада кучайтирилган. Байрамолди чора-тадбирлари давомида 8 мингга яқин ҳуқуқбузарлик аниқланиб, жойида бартараф этилди.

«Шаҳар ва қишлоқларимизнинг санитария ҳолати, кўчаларнинг ёритилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам соҳа ходимларининг эътиборидан четда қолгани йўқ. Бу борада учраган камчиликлар юзасидан ободонлаштириш ва электр тармоқлари корхоналарига олти юзга яқин тақдимнома киритилди. Натижада камчиликлар бартараф этилиб, аҳолига қулайликлар яратилди», — ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари сўзларидан иқтибос келтирмоқда ЎзА.

25 мингга яқин аҳоли турар жойи, 1000 га яқин кўп қаватли уйнинг ёнғинга қарши ҳолати текширилди. Олиб борилаётган профилактик ишлар натижасида ёнғин хавфсизлиги талабларини бузган 1500 дан зиёд фуқаро ва масъул шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

«Истиқлолимизнинг чорак асрлик айёми арафасида пойтахтимиз, барча вилоятларда йўллар ободлигига эътибор янада кучайди. Йўллар кенгайтирилиб, замон талаблари асосида қайта бунёд этилиб, уларда фуқаролар хафсизлигини таъминлаш чоралари таъминланаётир. Чунончи, автомобиллар ҳаракатининг қарама-қарши йўналишларини ажратувчи тўсиқлар, алоҳида пиёдалар йўлаклари барпо этилгани жуда катта қулайликлар яратди. Бундан ташқари, марказлашган кўчаларда автомобиллар ҳаракатини кузатиш ва тартибга солишга қаратилган видеокузатув мосламалари фаолияти йўлга қўйилгани йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларининг кескин камайишини таъминламоқда. Соҳа ходимлари барча кўчаларда, хусусан, байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонлар атрофидаги йўлларда хавфсизлик чораларини кучайтирган. Улардаги йўл белгилари кўздан кечирилиб, камчиликлар бартараф этилмоқда», — қайд этди Турсунпўлат Тошпўлатов.

Унинг қўшимча қилишича, байрам муносабати билан пойтахтда хавфсизликни янада кучайтириш мақсадида транспорт воситалари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жиддий текширувдан ўтказилмоқда. Байрам арафасида ва байрам кунлари пойтахтга кириб келаётган транспорт воситалари қатнови бироз чекланиши ҳам мумкин.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 170 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016