Понедельник, 2018-12-17, 5:46 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5591]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [566]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [94]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2208]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3602]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5779]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [810]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1997]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [138]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1554]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [221]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1135]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [376]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [26]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [28]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [64]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [263]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [28]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [16]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [5]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 659
Статистика



Онлайн всего: 44
Гостей: 44
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Апрель » 12 » Ўзбекистонга “Ақлли тиббиёт” кириб келмоқда! У ўзи нима?


3:16 PM
Ўзбекистонга “Ақлли тиббиёт” кириб келмоқда! У ўзи нима?
Ўзбекистонга "Ақлли тиббиёт кириб келмоқда”! Бу нима дегани? Унинг одамларга фойдаси қандай? Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълумот берди.
 
Алишер Шодмонов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
 
— Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида  масофадан туриб профилактика қилишни таъминлайдиган "Ақлли тиббиёт” ва "Ягона тиббий ахборот маркази” концепцияларини ўз шароитимизга мослаштириб татбиқ этишимиз кераклигини алоҳида таъкидлаган эди. Агар кузатадиган бўлсак, ривожланишнинг инновацион йўлидан бораётган мамлакатларда "ақлли технологиялар” барча соҳаларда кенг татбиқ этилмоқда: "Ақлли уй”, "Ақлли қишлоқ”, "Ақлли шаҳар” каби тизимлар мамлакатнинг муваффақиятли ва барқарор ривожланишини таъминламоқда. Чунки "ақлли технологиялар”нинг асосий мақсади — кам вақт ва куч сарфлаб, юқори натижага эришишдир. "Ақлли тиббиёт” ва "Ягона тиббий маълумотлар маркази” ҳам айни шу мезон асосида ишлаб, касалликларни олдиндан аниқлаш, уларни масофадан профилактика қилиш имконини берувчи йирик бир тизим ҳисобланади. Бу эса фойдаланувчига исталган вақтда ва исталган жойда тиббий хизматдан фойдаланиш имконини яратади. Энг муҳими, хизмат сифати энг чекка қишлоқда ҳам, пойтахтда ҳам бир хилда бўлиши таъминланади.   У ўз ичига бирламчи тиббий бўғиндан тортиб, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий хизматгача бўлган жараёнларни ҳам қамраб олади.
 
"Ягона тиббий маълумотлар маркази” беморнинг амбулатор картаси, касалликлар тарихи киритилган электрон маълумотлар базасидир. Бу базада бола дунёга келишидан бошлаб, саломатлиги билан боғлиқ барча маълумот, эмлаш ва даволанишлари киритиб борилади. Беморни даволовчи шифокорда ушбу базага кириш, қўшимча маълумот жойлаштириш имконияти мавжуд бўлади.
 
Шу ўринда қоғоз кўринишдаги амбулатор картадан электрон шаклнинг қандай афзаллиги бор, деган савол туғилиши табиий. Аввало, электрон шаклда инсон омили билан боғлиқ хатоларга йўл қўйилмайди. Масалан, карта йўқолиши, маълумотлар тўлиқ ёки умуман ёзилмаслиги каби ҳолатларнинг олди олинади. Муолажа тайинлашда беморнинг бутун касаллик тарихи, илгари олган муолажалари билан танишиш имконияти тезлашади.  Бир сўз билан айтганда, маълумотлар маркази шифокор ва бемор учун қулайлик яратишга қаратилган. 
 
"Ақлли тиббиёт” тизими шифокорга замонавий ахборот технологиялари ёрдамида бемор билан алоқа ўрнатиш ва масофадан туриб даволаш имконини беради. Бемор танасига ўрнатилган махсус датчик  ва чиплар орқали шифокор қаерда бўлишидан қатъи назар, пациент саломатлиги ҳақидаги муҳим маълумотлардан хабардор бўлишини таъминлайди. Мисол учун, ҳаётий кўрсаткичлар —  тана ҳарорати, қондаги қанд миқдори, артериал қон босими ҳақидаги ахборот шифокорга келиб туради. Бу сурункали ва яширин кечувчи касалликлар профилактикасида, уларни аниқлаш, беморнинг саломатлиги ҳолатини мониторинг қилиш ва даво чораларини тайинлашда муҳимдир.
 
Ҳозирда "Ақлли тиббиёт”нинг илк хизмат турлари мамлакатимизда жорий этила бошланди. Хусусан, "электрон навбат”, "беморнинг электрон карточкаси”, "электрон рўйхатга олиш”, "электрон рецепт” тизими ва "электрон дорихона”, "электрон ордер” каби хизмат ва сервислар яратилмоқда. Телемедицина, мобиль медицина (мобиль хизматлар, m-Health), электрон таълим ривожлантириш жадал олиб борилмоқда.
 
Ушбу тизимлар йирик лойиҳа бўлиб, уни амалга ошириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бир қаторда Молия, Инновацион ривожланиш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ва Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
 
Маълумот ўрнида, 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида жорий йил якунига қадар мамлакат тиббиёт соҳасида "Ақлли тиббиёт” ва "Ягона тиббий маълумотлар маркази” концепцияларини мавжуд шароитларга мослаштириш ва татбиқ этиш белгиланган эди. 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot qalampir.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 195 | | Теги: #uznews, #Yangilik, #news, #новости, #newsuz, #habarlar, #ahborot, #Yangiliklar, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018