Четверг, 2017-08-24, 8:56 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3525]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [346]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1845]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3185]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4848]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1186]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [145]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [791]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [247]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 552
Статистика


waplog

Онлайн всего: 81
Гостей: 81
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Январь » 28 » Ўзбекистонлик фирибгарлар 31.500 доллар эвазига ўлган одамни “тирилтириб” бермоқчи бўлишди

9:34 AM
Ўзбекистонлик фирибгарлар 31.500 доллар эвазига ўлган одамни “тирилтириб” бермоқчи бўлишди
Гурлан туманида юз берган фирибгарлик тафсилоти бутун қишлоққа тарқалди, деб ёзади "Инсон ва қонун” газетаси.

Мазкур жиноят гурланлик Мунаввара Давлатова ва янгиариқлик Малика Рўзиматовалар (исм-шарифлар ўзгартирилган) томонидан содир этилди. Уларнинг қиёфасига бирров разм солинг-а?!

Мунаввара Давлатова бир неча йил муқаддам ўзини "табиб”, деб эълон қилди. Унинг табиблигига бировлар ишонди, бировлар бунга қўл силтаб қўя қолди. Хуллас, кунларнинг бирида "табиб” опа ҳузурига 1963 йили Янгиариқда туғилган М.Раҳимова келиб, қизи Малика Рўзиматовани дарддан фориғ этиб беришни сўрайди. Давлатова таклифни бажонидил қабул қилиб, Маликани уйида "даволаш”га киришади. Бемор аёл бир муддат ана шу аснода Мунаввара опанинг уйида "даволанади.” "Табиб” бу жараёнда ўз мижозини обдан ўрганади. Қараса-ки, Маликадан туппа-тузук шерик чиқиши ҳам мумкин. Давлатова буни фаҳмлаб, анчадан буён дилига тугиб юрган фирибгарлик мақсадларини амалга оширишга киришади. Фириб ишлари режаси ҳам тузилади.

Уларнинг тузоғига даставвал Урганч туманидаги "Ғалаба” қишлоғининг "Асалчилик” маҳалласида яшовчи Ражаббой Бобожонов тушади. Унинг ўғли У.Бобожонов гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этиб, озодликдан маҳрум қилинган эди. Икковлон фирибгарлик йўли билан Р.Бобожоновнинг ишончини суи¬истеъмол қилишга киришади ва ўғлини 800 АҚШ доллари ҳамда 400 минг сўм пул эвазига қамоқдан озод қилишга ваъда берадилар. Ражаббой ака фирибгарларнинг сўзига лаққа тушиб, айтилган пулни уларга дарҳол қў¬ш¬қўллаб тутқазади.

"Опа-сингил” тутинган ҳамтовоқлар осонгина қўлга қўнган омаддан илҳомланганча, янада каттароқ ўлжани пойлашади. Гурланлик Б.Отажонов тўнғич фарзанди М.Отажонов автоҳалокат натижасида вафот этганлиги боис қаттиқ изтиробга тушиб, оғир бетоблик дардига йўлиқади ва нажот излаб, Мунаввара "табиб”нинг уйига боради. Давлатова мўмайгина даромаднинг "ҳиди”ни сезиб, Малика деган "адвокат” таниши борлигини, ундан зарур ёрдам олиш мумкинлигини айтади. Маликанинг нималарга қодирлигини баён қила туриб, наркотик моддалар билан муомала қилишда айбланган бир неча шахс¬ни суд залининг ўзиданоқ озодликка чиқартириб юборгани, 15 йилга қамалган яна бир неча айбдорнинг жазосини 6 йилгача камайтириб берганлигини айтиб, балки сизнинг ўғлингиз тирикдир, автоҳалокатда бош¬қа киши ўлгандир, дея ишонтиришга уринади. Чўкаётган одам ҳатто хас-чўпдан ҳам нажот излайди, дейишганидек, оғир руҳий ҳолатдаги бемор Ражаббой ака бундай аврашга лаққа ишонади. Иш силлиққина битаётганидан руҳланган Мунаввара эса фурсатни ўтказмай Маликага телефон қилиб, тезда етиб келишини тайинлайди. Малика Ражаббой акага Урганч шаҳрида адвокат бўлиб ишлашини, олдин кўпгина айбланган шахсларни оқлаганини, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда танишлари борлигини, улар кўмагида ўғлини топиб бера олишини айтади. Шундан сўнг "адвокат” аёл тезда ишга киришиб, Ражаббой акани "ўғлингиз тирик, у қамоқда сақланаяпти”, дея аврайди. Фарзандининг тириклигига астойдил ишонган одам улардан пулни ҳам, мол-мулкни ҳам аямайди. 2014 йилнинг февралидан 24 августига қадар ваъда ва алдовларга ишонган кўйи "ўлмасдан қолган” ва айни кунларда гўёки қамоқда сақланаётган ўғлини озод қилиш учун фирибгарларга 31.500 АҚШ доллари ҳамда 4 миллион 100 минг сўмлик озиқ-овқат ва кийим-кечакларни беистиҳола инъом қилиб юборади.

Судда айбнувчи М.Рўзиматова ҳамда М.Давлатоваларнинг айби тўла тасдиқланди. Муқаддам жиноят содир этиб, амнис¬тия акти туфайли муқаррар жазодан қутулиб қолган М.Рўзиматова бу гал жавобгарликка тортилди ва 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. М.Давлатова ҳам тегишли жазога тортилди.

Шу ўринда, фуқароларнинг фирибгарлар алдовига ишониб, йиллар давомида пешона тери эвазига топган бисотини қўшқўллаб уларга топшириши кишини ажаблантиради. Бундай кўнгилсизликларга йўлиқмаслик учун эса ҳамма ва ҳар бир киши огоҳ бўлмоғи, фириб тузоғидан ўзини асраш пайида бўлмоғи зарур.

Умрбек ҲАСАНОВ, жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг раис

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 613 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017