Среда, 2018-04-25, 12:54 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4579]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [470]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [80]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2008]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3459]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5288]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [718]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1995]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [127]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1472]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [189]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1043]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [297]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [104]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [21]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [17]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [14]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [12]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 598
Статистика




Онлайн всего: 71
Гостей: 71
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Апрель » 12 » Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар бузилмаслиги учун янги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди

3:16 PM
Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар бузилмаслиги учун янги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди
Ўзбошимчалик билан қаровсиз ерларни ўзлаштирган ҳола ноқонуний қурилмалар барпо этган фуқаролар нафақат чекка-чекка ҳудудларда, балки Тошкентнинг қоқ марказида ҳам топилади. Баҳор ва ёзда амал-тақал уй кўтариб, ҳузур-ҳаловатда қишлайман деганда, давлат идорасидан ноқонуний қурилмани бузиш юзасидан хат келган одамнинг аҳволини тасаввур қилинг...
 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияни ўтказиш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси тайёрланиб, муҳокамага қўйилди.
 
Мазкур лойиҳани ишлаб чиқишдан мақсад авваламбор, аҳолининг уй-жойга доир ҳуқуқларини амалга оширилиши ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратишдир, дейилади Адлия вазирлиги хабарномасида.
 
Тайёрланган лойиҳада фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларда қурилган ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияни эълон қилиш назарда тутилмоқда.
 
Шундай қилиб мазкур Фармон қабул қилинган вақтдан олдин қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга (ўзбошимчалик билан қурилган иморат) нисбатан мулк ҳуқуқини ушуб объектга ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс қуйидаги шартлар асосида олади:
 

    ушбу ер участкаси (участканинг бир қисми) унга қонун ҳужжатларига асосан турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмаган бўлиши;

 

    ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини, шунингдек унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги лозим бўлади.

 
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайдиган аниқ ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
 
Шу билан бирга, лойиҳада ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузиладиган махсус Комиссиянинг тақдимига биноан туман (шаҳар) ҳокими қарори билан амалга оширилиши ҳам назарда тутилган.
 
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш билан бир вақтда мулкдорга қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрларда, меъёрдан ортиқ қисми захира ерларига олинган ҳолда, иморат қурилган ер участкасига (ер участкасининг бир қисмига) нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам берилади. Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ шахсий уй-жой қуриш ва уйга хизмат кўрсатиш учун бир оилага 0,06 гектаргача (6 сотихгача) майдонда ер участкасига нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилади.
 
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, шунингдек ер участкасига (ер участкасининг бир қисмига) нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи бериш энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорда (1 722 400 сўм) бир марталик йиғим тўлангандан кейин амалга оширилади. Ушбу пул маблағлари Комиссия ишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларга (жойига чиқиб бориш, майдонларни ўлчаш, бино ва иншоотларнинг шаҳарсозлик экспертизаси, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва б.) сарфланади.
 
Акцияни 2018 йилнинг 31 декабрига қадар ўтказиш таклиф этилмоқда.
 
Шунингдек, акция муддати тугагандан сўнг ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини тан олиш мумкинлигини белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини бекор қилишни ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутилмоқда.
 
Адлия вазирлигинг хабарномасида уй-жойни сотиб олиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамай минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ноқонуний шахсий турар-жойларни барпо этишганлиги қайд этилди. Бундай ҳолатларнинг юз беришига масъул давлат органлари йўл қўйиб берганликлари, шунингдек фермер ва деҳқон ҳўжаликларининг тил бириктириши сабаб бўлди.
 
Натижада ушбу муаммо бутун республика бўйича оммавий тус олди, бу эса фуқароларнинг турар жойига кадастр ҳужжатларини бериш масаласидаги мурожаатлар сони кўпайишига сабаб бўлди. Хусусан биргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига 5 мингдан зиёд бундай мурожаатлар келиб тушди.
 
Айнан шу мақсадда, инсонийлик принципидан келиб чиқиб, лойиҳанинг асосий ғояси ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини "амнистия” қилиш ҳамда фуқароларга тегишли бўлган турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш орқали уй-жойга доир ҳуқуқларнинг амалга оширилиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади.
 
Фармон лойиҳасининг муҳокамаси 26 апрелда якунланади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot qalampir.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 151 | | Теги: #xabarlar, #Yangilik, #news, #uznews, #newsuz, #ahborot, #Yangiliklar, #habarlar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018