Мазкур филмни суратга олинганига 50 йилча вақт бўлган бўлса ҳам, ҳалигача севиб томоша қиламиз. Бунинг сабаби нимада? Албатта актёрларнинг ўз ролларини маҳорат билан ижро этишгани ва режиссёрнинг юркак қобилияти туфайли биз бу филмни ҳанузгача томоша қиламиз. Кино рукнимиз орқали ушбу филм ҳақидаги энг қизиқарли бўлган 10 та факт ҳақида тўхталиб ўтамиз.
1. Филм 1965 йилнинг 23-июлида экранларга чиққанди.
2. Филмдан 1965 йилдаёқ 69 миллион 600 минг томошабин завқ олиб бўлганди.
3. Филм режиссёри Леонид Гайдай.
4. Филм воқеалари "Мосфилм"нинг қурилиш кетаётган павилонларида, Свибловода, шунингдек Ленинград ва Одесса шаҳарларида суратга олинган.
5. Филм сценарий бўйича "Жиддий бўлмаган воқеалар" деб аталган номи машҳур режиссёр Пиревнинг таклифи билан "Ы" операцияси ёхуд Шурикнинг бошқа саргузаштлари"га ўзгартирилди.
6. Учинчи новелла сёмкалари қор билан боғлиқ бўлгани учун, сёмка жараёни қор кўп ёғадиган декабрга қолдирилади. Аксига олиб декабрда қор ёғмайди. Натижада режиссёрлар буйруғи билан суратга олиш жойига 10 самовал қор келтириб туширилади. Бироқ қорлар тез эриб кетади. Натижада қорнинг ўрнига пахта ва нафталиндан фойдаланилади.
7. Шурик ролига 100 га яқин талабгорлар синовдан ўтган ва улар ичидан Александр Демяненкога омад кулиб боққан.
8. Режиссёр ёрқин образ яратишни шунчалар истадики, натижада қора сочли Саша малласочга айлантирилди.
9. Лида ролини Наталя Селезнёва ижро этди.
10. Энг қизиғи Наталянинг (Лида) бўйи Шурикникидан 10 см.га узун эди. Уларнинг биргаликдаги саҳналарида бўйлари тенг бўлиши учун Шурикнинг оёғи тагига курси қўйилган.
Фурқат Юсупов тўплади
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|