Четверг, 2021-10-28, 6:33 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9517]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1523]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2993]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6500]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [61]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8885]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1742]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [270]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [3]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [123]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2560]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [267]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2231]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [11]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [185]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [487]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [962]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [35]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [26]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [46]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [178]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [82]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [241]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [55]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 946
Статистика



Онлайн всего: 139
Гостей: 139
Пользователей: 0

Главная / Bosh sahifa » 2021 » Октябрь » 13 » Замонавий қуллик ва ижтимоий тенгсизликдан қочганлар ҳақида драма – Squid game нега бунча машҳур бўлиб кетди?

5:51 PM
Замонавий қуллик ва ижтимоий тенгсизликдан қочганлар ҳақида драма – Squid game нега бунча машҳур бўлиб кетди?
Бу драма Netflix платформасига жойлаштирилганига ҳеч қанча бўлмасдан мисли кўрилмаган даражада машҳур бўлиб кетди. Сериал ҳозир 90дан ошиқ давлатда биринчи рақамли бўлиб турибди.

17 сентябрда Netflix платформасига жойлаштирилган Жанубий Кореянинг Squid game ("Кальмар ўйини”) драмаси 2 кунда платформанинг топ 10таликдаги киносига айланди.

Тўққиз қисмдан иборат кино ҳозир 90дан ошиқ давлатда хитга айланган. Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиняпти, бутун дунё кино ҳақида гапиряпти.

TikTok’да #SquidGame ҳештеги остидаги постлар 22,8 млрд марта кўрилган. Ҳар хил мемлар ясаляпти. Кинонинг ўзи Netflix’га жойланганидан сўнг кейинги ой – октябрь келиб улгурмасдан "инглиз тилида бўлмаган дунёда энг кўп томоша қилинган шоу” даражасига чиқиб улгурди. Netflix кинони 37 тилдаги субтитр ва 34 тилдаги дубляжини ҳам тақдим қилган, бу ҳам драманинг кўпроқ кўрилиши ва оммалашишига сабаб бўлмоқда.

Squid game. Кино нима ҳақида?

9 қисмдан иборат кино бош қаҳрамон Ги Ҳуннинг ҳаёти ҳақидаги тасвирлар билан бошланади. У кекса онасига эътиборсиз, 10 ёшли қизи эса ажрашган хотини билан яшайди, баъзида онасининг пулини ўғирлаб қимор ўйнаб туради. Ги Ҳун – жамиятнинг энг қуйи вакилларидан бири. У ўзига ўхшаган жами 456 киши қаторида сирли ўйинга таклиф қилинади. Ютуқ 45,6 млрд вон – 38 млн доллар. Лекин ўйинда фақат бир киши ғолиб бўлади, ғалаба нафақат бойиб кетиш, балки тирик қолишнинг ҳам ягона шартидир.


Иштирокчилар ўйнаши керак бўлган 6та ўйин ҳам корейс халқ болалар ўйинларидан иборат бўлади. Бироқ юзага келган таҳликали вазият, ҳаёт-мамот жангида иштирокчилар оддий ўйинларнинг шартини бажаришга жуда қийналади.

1-ўйин: "Қизил чироқ, яшил чироқ”

Халқ ўйини ҳисобланган бу ўйинда иштирокчилар улкан робот қўғирчоқ куйлаганда ҳаракатланиш, қўшиқ тўхтаганда қимир этмаслиги керак. Қўшиқ айтилмаётган пайтда ҳаракатланиб қўйган иштирокчи отиб ташланади.


Ўйин даҳшатини ҳис қилиб улгурган ва 1-шартда тирик қолган иштирокчилар ўйинни тўхтатишни, ўзларини қўйиб юборишларини қаттиқ талаб қилади. Бироқ уларга 38 млн долларлик ютуқ пули кўрсатилгач, иккиланишлар пайдо бўлади. Сабаби иштирокчиларнинг ҳаммаси иложсиз, кимдир қарзга ботган, кимдир оиласи учун пул ишлаши керак, ишсиз, чорасиз эди. Шундай бўлса-да, кўпчилик овоз билан ўйинни тўхтатишга келишиб олиниб, иштирокчилар қўйиб юборилади. Бироқ ўйинчиларнинг асосий қисми яна ўйинни давом эттириш учун қайтиб келади ва навбатдаги даҳшатли, лекин оддий болалар ўйинларида қатнашади.

2-ўйин: "Далгона машаққати”


Бу шартда иштирокчиларга корейсларнинг эритилган шакар ва истеъмол содаси қўшиб пиширилган ширинлиги берилади. Улар печенье ичидаги шаклни синдириб қўймасдан олишлари керак эди, уддасидан чиқа олмасдан шаклни синдириб қўйганлар отиб ташланади.

3-ўйин: "Жулдариги – арқон тортиш”

Иштирокчилар 10 кишилик жамоаларга бўлиниб бир-бири билан арқон тортишади, ғолиб жамоалар аъзолари тирик қолади. Айни шу шартда иштирокчилар ўртасида бир-бирига нисбатан бироз ишонч пайдо бўлади. Жулдариги ҳам корейс фольклорининг асосий дурдоналаридан бири ҳисобланади.

4-ўйин: Тошлар ўйини

4-ўйинда иштирокчилар тошлар билан ўйнайди. Ҳар бир иштирокчига тошлар берилади ва улар жуфтларга бўлинган ҳолда бир-бири яширган тошларни топиш орқали шеригидаги ҳамма тошларни қўлга киритишлари керак бўлади. Тоши қолмаган иштирокчи отиб ташланади. Бу ўйин ҳам Жанубий Кореяда ўйнаб келинади.

Бу шарт учун ҳамма ўзига энг яқин бўлган иштирокчини шерик қилиб танлайди. Лекин шартни эшитгач даҳшатга тушишади, сабаби фақат бир кишигина тирик қолиши мумкин эди, холос. Ўртадаги ишончга эса путур етади, тирик қолиш истагида хиёнат ҳам содир бўлади.

5-ўйин: Шиша йўлакдан ўтиш

Бу ўйинда иштирокчилардан шишалар бўйлаб юриш талаб этилади. Сифатсиз шишага қадам босилса, у синиб кетади, сифатли шишани топа олиш – омон қолиш деганидир.

6-ўйин: Кальмар ўйини – Squid game

Бу ўйин драманинг сарлавҳаси ҳамдир.

Кальмар – (Squid) узун танали, 10та оёқли денгиз ҳайвони ҳисобланади.


Кальмар ўйини Кореяда болалар томонидан ўйналади. Унда калмар шакли қумли майдонга чизилади ва ҳужумчи, ҳимоячиларга бўлинади. Фильм директори Ҳванг Донг Ҳюк матбуот анжуманларидан бирида болалигида бу ўйинни кўп ўйнаганини, унда иштирокчилар ўта ҳужумкор бўлиши кераклигини билдирган.

"Бу рамзий ўйин бугунги рақобатбардош замонни англатади. Шунинг учун ҳам у кино сарлавҳаси сифатида танланган”, деган у.

Фильмда бу ўйинга фақат икки иштирокчи: бош қаҳрамон Ги Ҳун ва унинг болаликдаги дўсти Санг Во етиб кела олади.

Ижтимоий юк

Жанубий Кореяда кучайиб бораётган ижтимоий нотенглик бундан олдинроқ шов-шувларга сабаб бўлган "Паразитлар” киносида ҳам акс эттирилганди. Squid game драмаси қаҳрамонлари ҳам "Паразитлар”дагига ўхшаш, улар ҳам корейс жамиятида юзага келаётган ижтимоий нотенгликни акс эттиради. Улар пулсиз, қарзга ботган, ишсиз ёки бошқа муаммоси бор. Иштирокчилар орасида покистонлик мигрант, шимолий кореялик қиз ҳам бор. Ўйинда ташқи дунёдаги нотенгликлардан фарқли равишда иштирокчиларнинг ҳаммасига тенг имконият берилади.


Кинода Кореяда қуйи синф қатламининг иш билан бандлиги муаммоли экани яққол кўринади. Масалан, бош қаҳрамон Ги Ҳун қарзларини қиморда топган пули орқали қопламоқчи бўлади, онасини даволата олмайди. Драма – фоизи ўсиб борадиган қарзлар инсонларни замонавий қулликка тушириб қўйиши мумкинлигини акс эттиради.

Жанубий Кореяда уй хўжаликлари қарзи ташвишланарли тарзда ошган. Тўсатдан ишдан бўшатишлар, оила аъзоларининг касал бўлиб қолиши қарздорликларни янада оширади. Ижтимоий нотенглик эса катта жарликка айланган. Мамлакатда юқори даромад оладиган 20 фоиз аҳоли паст даромадли энг қуйи 20 фоиз аҳолига қараганда 166 марта кўпроқ пул топади.

Пули йўқ одамлар иложсизликдан фоизли қарзлар олади, ўсиб борадиган қарзлар эса уларни иложсизлик ботқоғига итариб юборади. Бундай муаммоли шахслардан ташқари, жамиятда нормал ҳаётга эга бўлиш учун курашаётган муҳожирлар ҳам бор.

Мисли кўрилмаган машҳурлик сабаблари ҳақида тахминлар

Кинода бутун дунё қизиқадиган ўйин-шоуларига хос хусусиятлар акс эттирилади. Бу худди бойлик орттириш учун одамлар қатнашадиган реалити кўрсатувларга ўхшайди.

Сериалдаги мураккаб вазиятларда комедик ҳолатлар ҳам акс этади. Тасвирдаги мураккаб вазият ва унга бутунлай қарама-қарши бўлган қувноқ, романтик мусиқалар ҳам томошабинга ғалати таъсир қилади.

Бундан ташқари, фильм ўта юқори сифатда суратга олинган. Кинони жуда кўп тилда томоша қилиш имконияти ҳам тезлик билан оммалашишга ёрдам беряпти.

Squid game’ни бутун дунё томоша қилаётган бир пайтда Оксфорд луғати ўзига 26та корейс сўзи қўшилганини эълон қилди. Бунга Squid game, "Паразитлар” каби муваффақиятли кинолар муаллифлари бўлган маданият экспортчиларининг ҳиссаси катта.

Squid game эффекти

Squid game унда рол ўйнаган актёрларга ҳам мисли кўрилмаган даражада машҳурлик тақдим этди. Масалан, шимолий кореялик мигрант қиз ролини ижро этган Жунг Ҳо Еоннинг Instagram обуначилари кино Netflix’га жойлаштирилган 17 сентябрда 40 минг бўлган, ҳозир эса актрисани 17,7 млн одам кузатяпти.


Кино фанатлари кўплиги сабаб иштирокчилар кийган оёқ кийим, спортивкалар савдоси ҳам ҳаддан ташқари ошиб кетган. Масалан, оқ слипанларнинг савдоси 7,8 минг фоизга ошган, уларни қидириш ҳажми эса 97 фоизга.


Балки, бироздан кейин дунёнинг турли бурчакларида худди Squid game драмаси қаҳрамонлари сингари кийиниб олган одамлар пайдо бўлиб қолса ҳам ажаб эмас.

[ KINONI ONLAYN KO'RISH va KO'CHIRISH ]

Зилола Ғайбуллаева тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot Замонавий қуллик ва ижтимоий тенгсизликдан қочганлар ҳақида драма – Squid game нега бунча машҳур бўлиб кетди? dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 93 | Добавил: Замонавий қуллик ва ижтимоий тенгси | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:


Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

MOST-BET
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Гио Пика - Приглашение Сыктывкар Club HOST 16.02.2013

Abdukarim Mirzayev - Ular ham odam ko'rinishida edilar... | 6 hikoya

Ulug'bek Rahmatullayev va Sahar va Shirin Abdullayeva - Yo'l qahramonlari

Oybek va Nigora - Sokin tun

Zohid Rixsiyev (Ummon guruhi) - Izlaringa (Izlaringda o'zim)

Yulduz Usmonova - Muhabbat (2021)

Mango - Hayot

Песня из сериала Игра в Кальмара - Soundtrack Squid Game

Joo Won - Fly Me To The Moon (OST Игра в кальмара)

Qo'g'irchoq musiqasi ashulasi Kalmar o'yini Xavfli o'yin kinosidagi | песня куклы из игры в кальмара | doll song squid game


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2021 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя