Қашқадарё вилояти Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан Қамаши тумани Қўшкўл қишлоғи ҳудудида рейд ўтказилди, дея хабар бермоқда ЎзАА. Рейд давомида шу қишлоқда яшовчи Абдумурод Ибатов 54 туп ноёб Зарафшон арчасини ўзбошимчалик билан, ҳеч қандай рухсатсиз кесиб, қурилаётган хусусий савдо дўкони омборхонаси томини ёпишга ишлатгани аниқланди.
"Қашқадарё тижорат-савдо” масъулияти чекланган жамиятида мудир лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдумурод Ибатов бу билан ўсимлик дунёсига 68 миллион сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида А.Ибатов ўз айбига иқрор бўлмасдан устунлар эски эди, уларнинг 32 тасини бир неча йил илгари қишлоқдошим Э.Хушвақтовнинг молхонаси бузилган пайтда чиққан ёғочлар орасидан олганман, деб туриб олди.
Бироқ ҳеч қандай баҳона-ю, важларга ўрин қолмади – экспертлар ноёб арча дарахти янги кесилганини қайд этишди. Ўзбошимча дўкондорнинг айби тўпланган бошқа бир қатор далиллар орқали ҳам ўз исботини топди.
Суд ҳукми билан А.Ибатовга икки йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Амнистия сабаб, у тайинланган жазодан озод этилди. Бироқ, арчалар кесилиши оқибатида етказилган зарар айбланувчидан ҳудудий Биоинспекция ҳисобига ундириладиган бўлди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|