Буни унинг кузатувчиларидан бири талаб қилган
Актриса Зарина Йўлдошевадан ҳамкасби Шаҳзод Султоновни тинч қўйиш талаб қилинди.
Зарина Йўлдошева саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга обуначилардан бири «Шаҳзодни тинч қўйинг, улар бахтли бўлсин», дея ёзган. Актриса бунга жавобан улар ўртасида ҳеч қандай муҳаббат йўқлигини, ҳамма ўз ҳаётида бахтли эканини таъкидлаган.
«Ҳеч ким Шаҳзод акангизни безовта қилаётгани йўқ. Билмасдан оғзингизга келган гапни гапираверманг. Ҳамма ўзининг ҳаётида бахтли бўлсин, илтимос. Бизнинг орамизда ҳеч нима йўқ, ҳавотирланманг. Шундоқ ҳам ҳамма бахтли», дейди Зарина Йўлдошева.
Шаҳзод Султонов ҳамда Ферузa Норматова 14 февраль куни Instagram саҳифасига севишиб юрганига ишора қилувчи сурат жойлаган. Феруза Норматова жойлаган фотода олдидаги йигит юзи беркитилган, бироқ актриса унинг кимлигини кўпчилик билишини таъкидлаган.
Шаҳзод Султонов эса қўлида атиргул ушлаб турган фотони жойлаган ва «етар болалар, шунча кўча чангитиб юрганимиз», дея изоҳ қолдирган. Унинг қўлида тутиб турган мазкур атиргулни Феруза Норматова ҳам ўз фотосида ушлаб турган бўлган.
Шунингдек, Феруза Норматова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унга кузатувчиларидан бири Шаҳзод Султоновдан ҳомиладорлиги ҳақида савол берган. Актриса ундай эмаслигини таъкидлаган. У суратини қўйиб қорни йўқлигини айтган.
«Астағфируллоҳ, ҳомиладорга ўхшайманми? Биз турмуш қурмаганмиз. Одамлар жинни бўляптими? Индамасам туғруқхонага ётқизиб ёзасиз. Ғийбатлар жуда кўп лекин бундайини энди эшитдим. Кимдан чиқяпти бундай фикрлар? Номерини беринг сериалга сценарий ёздирамиз. Гонорарини берамиз. Фантазияси яхши ишларкан», — деб ёзади Феруза Норматова.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #habarlar, #newsuz, #news, #Yangiliklar, #Yangilik, #uznews, #новости, #xabarlar, #ahborot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|