Кейинги қахрамонимиз бир вақтлар яхшигина порлагану аммо шундай тез сўнгган "Зеро" гурухининг жарангдор овоз сохибаси Саяташ. Айни дамда у собиқ гурухдан яна Камилла Ягона тахаллуси билан ижодда бор.
Саяташ бирор вақт ТВМ пайти экранда кўриниб турди, кейин эса "Болалар" гурухи билан хамкорликдаги қўшиқлари эштилиб турди... Айни дамда эса унинг Америкада ерости йўлида куни тиланчилик қилиб пул топишга қолган деган гап-сўзлар болалаганди. Унинг инстаграм сахифасида хам бу суратлар бор.
Яқиндагина Тошкентга қайтган Саяташ билан боғландик.
Sayyod: Америкадаги ер ости ўтиш йўлидаги суратларингиз хақида изохингиз?
Саяташ: -У ер ости ўтиш йўли эмасди, у метро эди.
Sayyod: Яхши, ўша метродаги у кўриниш нима эди?
Саяташ: -У мени хаётим эди. У мени мусиқам ва менинг янги альбомим. Ўз ишим устидаги изланиш ва мусиқа ёзиш билан бандликни бир кўриниши. Узоқ вақтдан бери қўшиқ ёзяпман. Ўзимни мусиқага бахшида этиш. Чунки бу пайтгача бошқа нарсалар билан банд эдим, онамга уй қурдирдим ва умуман бошқа сохада ишлагандим. Хозир эса мусиқа ёзиш пайти келди.
Sayyod: Нима учун айнан метрода?
Саяташ: -Чунки метрода хақиқий омма. Турли авлод вакиллари, турли одамлар . Метрода кўпгина хорижликлар ва келгиндилар , омадли ва омадсизлар , хуллас катта оқимдаги одамлар. Улар куйлаётганингни бахолай олишади. У ерда дунё миқёсида даражасида бўлган симфоник оркестрни хам тинглаш мумкин. У ердаги метро диққатга сазовор (достопримечательность) хисобланади. Кўпгина машхурлар метрода куйлаб ижодини бошлашган ва бугунги кунга келиб метро ижод тарафлама хам Нью Йоркнинг (достопримечательность) диққатга сазовор бўлган жойи хисобланади. Бу нарсаларни тушуниб хис этиш учун ва нима учун айнан метрода эканлигини билиш учун хам ўша ерда бўлиш керак.
Sayyod: Ўзбекистонда машхур бўлиб кейин хориждаги метрода куйлаб пул топиш бу ғалатику.
Саяташ: -Биласизми...Жуда бир юлдуз хам эмасманда. Кейин, бировни чўнтагидагини хисоблаш хам керак эмаску.
Sayyod: Гап бировнинг чўнтагида эмас, Сиз барибир Ўзбек шоу-бизнеси вакилисиз, юзи хисобланасиз. Ўзбекистонда юлдуз бўлиб кейин, нахотки хорижнинг метросида пул топишдек нарсани ўзингизга лойиқ топдингиз?
Саяташ: -Ха, лекин бу нарсадан мен ёмон бўлиб қолдим деганимаску, ўзимни, ўзбек эстрадасини ва ёки Ватанимизни юзини ерга қаратдим дегани хам эмас. Мен оддий одамман, хаётдан завқланиб яшашни ва бахтли бўлишга интиляпман холос. Истаган нарсамни кўришни хохлайман. .. Мен мусиқани севаман тушуняпсизми, мен ундан бахра оляпман ва бу метродаги нарса тажрибадек бўлди. Ўша ердаги оммага мени ижодим манзур келадими йўқми билмоқчи эдим холос.
Sayyod: Балки бу иложсизлик ва депрессия холати натижасидир?
Саяташ: -Ха, албатта! Лекин депрессия эмас! Хеч қанақа депрессия эмас. Бу тажриба холос!
Sayyod: Хўш, метродаги омма қандай қабул қилди?
Саяташ: -Одамлар қизиқиб хаттоки қайси тилда куйлаётганимни сўрашди.
Sayyod: Сиз у ерда ўзингизни қўшиқларингизни, хусусан ўзбек тилида хам куйладингиз, шундайми?
Саяташ: -Ха албатта, фақатгина ўзимни қўшиқларимни куйладим, мана шунда эдида хамма гап. Аввалига жуда ноқулай бўлди, қаттиқ хаяжонландим. Кейин ўша метрода созандалар Нью Йорклик Майк хамда Мексикалик Антонио билан танишдим. Улар метронинг турли бекатларида мусиқа чалишарди. Тилларни билмасакда бизни мусиқа тили бирлаштириб, биз дўстлашдик. Мени таклифимга биноан улар мени мусиқамни чалишди мен эса куйлай бошладим. Бу тажриба "Урра!” даражасидаги омадли бўлди. Ўша хаяжонланган пайтимда шу йигитлар "Кўзларингни юмгинда, куйла холос” дея маслахат беришди. Хуллас хаяжондан титраб қақшаб, кўзларимни юмиб барча қўшиқларимни куйладим ва кўзларимни очганимда атрофимда оламон йиғилганди. Ваув! Бу дахшат , зўр эди! Кейин Франция телевидениесидан келиб суратга олиб каттагина репортаж уюштиришди, интервью олишди. Қаердан эканлигимни сўрашганида Ўрта Осиёдаги Ўзбекистонданман дедим. Тез кунда менга видеони юборишса сизга хам берардим.
Sayyod: Россиянинг "Голос” лойихасида иштирок этиш учун харакат қилганингиз ва лекин кастингдан ўтмаганингиз ростми?
Саяташ: -Мен ўзи асли ич-ичимдан бу нарсага тайёрмас эдим ва иштирок этишни хам хохламагандим. Шунчаки мени таклиф этишгани учун йўқ дея олмадим ва бордим. Ўша пайтлар тайёрмас эдим хам, фикру хаёлим уй қуриш билан банд эди. Лекин шунга қарамай бордим ва менга маълум бўлмаган сабабларга кўра кастингдан ўтмадим. Бу йили жуда кўп иштирокчилар қатнашаётгани боис келаси йил келинг дейишди. Кейин эса келаси йили ва ундан кейинги йил хам мени таклиф этишди, бироқ менда бунга вақт хам иштиёқ хам бўлмади .
Sayyod: Айни дамда Тошкентга ижодингизни давомлаш учун қайтдингизми ёки яна ўша метрога қайтасизми? Режаларингиз қандай?
Саяташ: -(кулади) Метро бу экспромт эди (олдиндан тайёрланилмаган, режалаштирилмаган ва таваккалига қилинган тажриба маъносида-Сайёд) . Бу мени доимий иш жойим эмас , шунчаки альбомим ва илхомимга боғлиқ нарса. Тошкентга эса яқинларим билан кўришиш, миллий таомларимиздан завқланишга ва ўзгаришлар билан танишишга келдим. Яқинда кетаман ва янги йил арафасида яхши бир янгилик билан қайтишни режалаштирдим. Ватанимни севаман ва биринчи рақамли Ватанпарварман!
Бу холат юзасидан хорлик эмас кўпроқ борлик-қандай бўлса шундайлик тушунилса керак... шунчаки ерда ўтириб куйлаши ва унга пул ташланиши минг унинг ижодий тажрибаси бўлсин бизни менталитет учун тиланчилик тажрибасидек хисобланса керак, тағин билмадим. Шахсий фикрим... Хунук манзара...
Саяташ ноёб иқтидор ва махорат сохибаси эканлигини санъат оламидаги хамма биладию бироқ у билан ишлашдан аксарияти бош тортади... Характери жуда оғир дейишади. Балки шу сабаб хам шундай иқтидор сохибасини бугунги кунгача хечқайси продюсер ўз қарамоғига олмагандир...
Бошқа тарафдан характери оғир бўлмаган артистлар хам жуда кам.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sayyod.com/horlik_va_yoki_borlik dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|