Среда, 2021-08-04, 12:07 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9308]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1496]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2954]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6068]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [60]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8723]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1654]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [251]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [122]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2456]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [256]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2156]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [4]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [11]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [179]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [480]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [889]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [33]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [45]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [175]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [69]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [58]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [241]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [51]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 930
Статистика



Онлайн всего: 114
Гостей: 114
Пользователей: 0
reqlom

Главная / Bosh sahifa » 2021 » Июль » 9 » ЖАҲЛДОР ОТАНИНГ АЯНЧЛИ ҚИСМАТИ ёхуд ПАДАРИГА ПИЧОҚ УРГАН ЎСМИР

11:32 PM
ЖАҲЛДОР ОТАНИНГ АЯНЧЛИ ҚИСМАТИ ёхуд ПАДАРИГА ПИЧОҚ УРГАН ЎСМИР
Тарбия билан боғлиқ оммалашиб кетган бир ривоятни кўп эшитганмиз. Ота донишманддан: «Боламнинг тарбиясини қачон бошлай?» деб сўрабди. «Болангиз неча ёшда?» деб қизиқибди донишманд. «Бир ойлик бўлди», деган жавобни эшитган донишманд: «Бир ой кечикибсиз», деган экан. Дарҳақиқат, бола тарбиясида ойларнинг эмас, ҳар бир куннинг ўз ўрни бор. Чунки тарбия борасида бой берилган вақтни кейин асло ортга қайтариб бўлмайди. Хитой донишманди Сюн-Цзи «Чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлашади. Катта бўлганларида эса турли қилиқлар қилишади. Бу — тарбиянинг оқибати», деб ёзган эди. Олмон файласуфи Иммануил Кант ўз асарида «Инсон фақат тарбия орқали инсон бўлади, унинг қандайлиги тарбиянинг натижасидир», деган фикрни билдиради. Аммо минг афсуски, барча ота-оналар ҳам тарбия борасида тўғри йўлни танлай олишмайди. Оқибатда эса…

Вақт алламаҳал бўлиб кетганига қарамасдан Тўлқин Содиқов (мақоладаги исм-фамилиялар шартли равишда ўзгартирилган) уйига боришга шошилмас, очиғини айтиш керак, ҳатто йигитчанинг уйга боргиси келмаётганди. Тўлқин бир хаёл бувисиникига боришни ҳам ўйлади-ю, лекин эртаси куни отаси билан бўладиган нохуш савол-жавобни кўз олдига келтирганидан сўнг бу фикридан қайтди. Чунки у отасининг феълини яхши биларди. Эндигина 18 ёшни қаршилаётган Тўлқиннинг авваллари отаси билан муносабатлари яхши эди. Бироқ онаси вафот этганидан сўнг дадаси ҳам ўзгариб, сиркаси сув кўтармайдиган бўлиб қолди. Сал нарсага жаҳл отига миниб, икки ўғлига бақир-чақир қилганича бор заҳрини уларга сочади. Бунинг устига Лазиз ака кейинги пайтларда ичкиликка роса ружу қўйиб, ишлаб топаётган уч-тўрт сўм пулини ҳам рўзғорга эмас, балки спиртли ичимликларга сарфлашни одатга айлантириб олди.

Бир пайтлар Содиқовлар оиласига маҳаллада яшайдиган кўпчилик оилаларнинг ҳаваси келар, бундан Лазиз аканинг ҳам, Комила опанинг ҳам боши кўкка етгудек бўларди. Бироқ бундан бир неча йил аввал Комила опа тузалмас дардга чалиниб, бу ёруғ оламни тарк этганидан сўнг уйнинг бекаси билан бирга гўёки фаришталар ҳам кетгандек эди бу манзилдан. Кутилмаганда бошига тушган тақдирнинг синовидан буткул довдираб қолиб, шиша билан «дўст» тутинган оила бошлиғи Лазиз Содиқов онадан ёшгина етим қолган икки ўғлини ўйладими ёки ўзининг иссиқ-совуғидан ташвиш чекдими, хуллас, кейинроқ Дилноза исмли аёл билан бирга яшай бошлади. Дилноза ёмон аёл эмасди, у ҳам эрининг, ҳам унинг ҳали вояга етмаган икки ўғлининг кўнглига йўл топа билди. Фақат… Фақат негадир кун ўтган сайин Тўлқин билан отасининг ўртасидаги кўринмас жарлик кенгайиб, ота-боланинг муносабатлари таранглашиб борарди.

2021 йилнинг 21 январь куни соат тахминан тунги 23: 00ларда уйга қайтган Тўлқин отасининг залда йўқлигини кўрди-ю, ўгай онаси Дилноза билан гап-сўзни қисқа қилиб, ўзининг хонасига кириб кетди. Хонада отаси нимадир қилаётган экан. Лазиз ака ўғлининг саломига алик ҳам олмади: у ўз иши билан андармон эди.

— Каравотларингнинг жойини алмаштиряпман, — деди Лазиз ака ҳайрон бўлиб турган ўғлига қараб. — Бу хонага яна битта каравот қўямиз. Эрта-индин отамни олиб келаман, у ҳозирча биз билан яшаб туради.

Бу янгиликни эшитган Тўлқин индамади. Чунки ҳозир отасига бир оғиз гап қайтарса, бунинг оқибати яхшилик ила тугамаслиги аниқ эди. «Ўзи шундоқ ҳам хонамиз укам иккимизга торлик қилиб қолган бўлса, бу ерда бувам билан бирга қандай қилиб турарканмиз-а?» деб ўйлади йигитча ва ўрнига ўтириб, чуқур-чуқур хўрсинди. Шу пайт Дилноза уни кечки овқатга чақириб қолди. Ошхонага бориб, дастурхон атрофига ўтирганидан сўнг Тўлқиннинг бирор қилиғи ёқмадими ёки ҳар куни одатига хилоф иш тутмаган отаси бугун ҳам яхшилаб «отиб» олганмиди, ишқилиб, Лазиз ака ўғлини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қила бошлади. Оғзидаги луқмани базўр чайнаётган Тўлқин бир амаллаб овқатни еб тугатди-да, ўзининг идишини ювиб қўйиб, хонаси томон юрди. Лазиз аканинг бўлса ҳали-ҳамон жағи тинмас, унинг сўкинишлари тобора авж олаётган эди.

— Сен ҳайвон одам бўлмадинг! Сен тенгилар жарақ-жарақ пул топиб, рўзғорнинг кам-кўстини тўлдириб, отасига ёрдам беряпти! Сен бўлса, уйда бор нарсани кўчага ташмалашдан бошқасини билмайсан! Сен ўғрисан! Эшитяпсанми? Сен ўғрисан!

— Мени ўғрига чиқаргунча сиз аввал ўзингизни билинг, дада! Ўзингиз охирги марта менга кўйлак ёки шим олиб туриш тугул, беш минглик пайпоқ олиб берганингизни эслайсизми? Менга ҳамма нарсани бувим олиб беряпти, сиз бўлса, отага ўхшаб, бизларни таъминлаб қўйиш ўрнига нуқул сўкишни ва ҳақорат қилишни биласиз! Яна менга қараб бақир-чақир қилганингизни қаранг! — деди бу сўзлар суяк-суягидан ўтиб кетаётган Тўлқин.

— Ҳой, менга қара, сен аллақачон ўн еттига тўлгансан, сени таъминлаб қўйиш менинг вазифамга кирмайди! Ундан кўра, сен ифлос, ишёқмас, тезроқ бу уйдан қорангни ўчир! Бўлмаса мен ўзимга жавоб бермайман ва сени бир нима қилиб қўйишим мумкин! Гапларимни тушундингми, ит эмган?!

Бу пайтда қўлини ювиш учун ваннахонага кирган Тўлқин бу сўзларни эшитса-да, ўзини қўлга олди ва аламдан ванна эшигини муштлаганча бирор 30-40 дақиқа ўша ерда изтироб чекиб ўтирди. Кейин эса укаси билан бирга хонасига кирди-да, ухлаш учун ўрнига ётди. Бироқ аксига олгандек, Тўлқин яхшигина шамоллаган, унинг бурни битиб қолиб, нафас олиши қийинлашган эди. Шу сабабли анча пайт ухлай олмаган Тўлқин укаси Шоҳрухдан бурунга томизиш учун нафтизин дорисини олиб келиб беришни сўради, акс ҳолда у ёқ-бу ёққа ағдарилавериб, жигарининг ҳам ором олишига халал бериши аниқ эди. Шоҳрух бироз малолланса-да, акасининг илтимосини ерда қолдирмай залга чиқди.

— Бу уйда тинчлик борми ўзи ёки йўқми? Яна нимага ухламасдан юрибсан?! — катта ўғлига бақириб, хуморидан чиқмаган, шекилли, ота кенжа фарзандига қараб ўшқира кетди.

— Акамга дори керак экан, шунга мени юборди, — овози зўрға чиқди Шоҳрухнинг.

— Э-э, мен ўзим ҳозир у ярамасга яхшилаб дори қўйиб қўяман, бир умр эсидан чиқармасдан юради! — дея бақирди Лазиз ака ва хотини Дилнозанинг ҳай-ҳайлашига эътибор ҳам бермасдан шартта ўрнидан туриб, болалар хонаси томон қадам ташлади.

Бу пайтда Тўлқин укасининг томчи дори олиб келишини кутиб ётган эди. Аммо эшик очилиб, қўлида дори тутган Шоҳрухнинг ўрнида кўзлари жаҳлдан чақчайиб кетган Лазиз ака ётоқда пайдо бўлди-ю, шартта ўғлининг гирибонидан олиб, деворга қисди. Сўнгра:

— Сен илонвачча, бизларни тинч қўясанми, йўқми?! — дея сўради хирилдоқ овозда ва овозининг борича бақира кетди. — Сени охирги марта огоҳлантиришим, агар феълингни ўзгартирсанг ўзгартирдинг, акс ҳолда мени сени бу ердан йўқотаман!

Отасининг важоҳатини кўрган йигитча жим тураверди. Лазиз ака аламидан чиққунча бақирди, кейин эса ўғлининг хонасини тарк этди. Отаси чиқиб кетгач Тўлқин нима қилишини билмасдан бор кучи билан уриб, фотосуратга солинган ойнани синдириб ташлади. Шовқинни эшитиб, Лазиз ака югурганича ортига қайтди ва ўғлининг юзига мушт туширди. Тўлқин каравот устига йиқилди. Шундан сўнг отаси унинг ўнг оёғидан маҳкам ушлади ва каравот четига босиб турди. Гўёки шу тариқа Лазиз ака ўғлининг оёғини синдиришни мақсад қилгандек эди. Тўлқин бор кучини тўплаб чап оёғини ҳаракатга келтирди-да, бир амаллаб ўрнидан туриб олди ва отасининг чангалидан халос бўлиб, ошхонага югуриб чиқди.

— Қараб тур, сен ифлоснинг кунингни кўрсатаман! Энди мендан тирик қутулолмайсан! — дея бақирди Лазиз ака ва ўғлининг ортидан юрди. Нима қилишни билмай қолган Тўлқиннинг кўзи ошхонадаги пичоққа тушди. Бироз иккиланиб турганидан кейин йигитча тиғни қўлига олди-да, деворни паналаган бўлди.

— Шоҳрух, сен тез балкондаги эшикни тўс, тағин бу ярамас қочиб кетмасин! — дея кенжа ўғлига буйруқ берди жаҳлдан қип-қизариб кетган Лазиз ака ва Тўлқинни тутиш учун ошхонага қараб юрди.

Бу сўзларни эшитиб, анчадан бери давом этаётган ҳақорату хўрликлар, камситишлардан безиб кетган йигитча нима қилишни билмай шошиб қолди. Кейин қўлида пичоқ тутган ҳолида ошхона ҳамда зални ажратиб турган девор ортидан чиқиб, ўз падарига тиғ урди. Кейин қаттиқ қўрқиб кетганидан шартта пичоқни қайта суғуриб олди ва бир-икки қадам ортга чекинди. Оғриқ кучини ҳис қилган ота эса бор кучи билан бақириб, ўғлига ҳамла қилди ва уни кийимидан тутиб олди. Охир-оқибат ота-бола полга қулашди. Юз берган бу даҳшатни кўрган Дилноза билан Шоҳрух қўрққанларидан турган жойларида қотиб қолишган эди. Ҳаммадан аввал Дилноза ўзига келди.

— Тўлқин, қўлингдаги пичоқни ташла, илтимос сендан, — деди у йиғламсираган кўйи йигитчага тикиларкан.

Шундан кейингина Тўлқин бироз ўзига келгандек бўлди ва қўлидаги қон юқи пичоқни энди кўраётгандек сесканиб кетди ва ўткир тиғни сал нарига отиб юборди. Сўнгра бор кучи билан уни уришга уринаётган отасининг қўлларини маҳкам тутиб олди. Бироқ Лазиз ака, барибир, тинчланмади ва боши билан ўғлининг юзига уришга уриниб кўрди. Унинг бу ҳаракатлари худди шамнинг тугаш олдидан бир марта «лоп» етиб ёнишига ўхшаб кетарди. Чиндан ҳам, орадан кўп вақт ўтмасдан отанинг ҳаракатлари сустлашиб қолди ва у «шилқ» етиб полга йиқилди. Тўлқин бирдан жимиб қолган отасига қаради ва унинг кийимлари қонга бўялиб бораётганини кўрди. Шундан сўнг йигитча бувисига қўнғироқ қилиб, шундай сўзларни айтди:

— Буви, мени эшитяпсизми, мен отамни пичоқлаб қўйдим!

— Болажоним, нималар деяпсан?! Бунақа аҳмоқ гапларни айтиб, мен бечорани қўрқитма-ей! — дея бақирди бувиси унинг бу сўзларига жавобан.

— Рост айтяпман, у ҳозир олдимда қонга беланиб ётибди…

— Нима иш қилиб қўйдинг, болам?!

Дилноза кўзларидаги ҳаёт нури сўниб бораётган эрига тикилди ва ўзини қўлга олиб, ҳудуд нозирига қўнғироқ қилди. Орадан бир неча дақиқа вақт ўтиб, жанжал юз берган уйга профилактика инспектори кириб келди ва Лазиз акага ёрдам беришга ошиқди. Бу пайтда Тўлқин диванда карахт бир аҳволда ўтирар эди.

Профилактика инспектори уй эгасининг ярасидан тинмай оқаётган қонни тўхтатишга уринар экан Тўлқинга қараб «Нима қилиб қўйдинг, аҳмоқ?!» дея бақирди. Йигитча унинг бу сўзларига «Мен уни ўлиб қолади, деб ўйламагандим», дея зўр-базўр жавоб қайтарди. Ҳудуд нозирининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан Лазиз аканинг ярасидан оқаётган қонни тўхтатишнинг иложи бўлмади. Аксига олгандек аллақачон чақирилган тез ёрдамдан ҳам дарак йўқ эди. Шу тариқа 40-45 дақиқача вақт ўтди. Шифокорлар келган пайтида Лазиз ака кўзлари очиқ ҳолида ётар, аммо унинг юрак уришини билиб бўлмасди…

Суд мажлисида ўз отасига пичоқ уриб, унинг бевақт ҳаётдан кўз юмишига сабабчи бўлган Тўлқин Лазизович Содиқов қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо беришларини сўради.

Суд вояга етмаган Тўлқин Лазизович Содиқовни Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 107-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топди ва суд ҳукмига кўра, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 82-1 моддасини қўллаган ҳолда 200 (икки юз) соатлик мажбурий жамоат ишлари кўринишидаги жазо чораси қўлланилди.

Мана, азизлар, қалбларни чуқур изтиробга солувчи яна бир жиноят иши билан сизларни таништириб ўтдик. Агар марҳум Лазиз Содиқов спиртли ичимликлардан ўз вақтида тийилиб, фарзандлари тарбиясига вақт ажратганида эди, балки, бундай қайғули воқеа юз бермас ва энди-энди катта ҳаёт йўлини бошлаётган Тўлқин ҳам ўз падарининг ўлимига сабабчи бўлиб қолмасмиди? Шундай экан, оилада ота-она тарбиясининг ўрни нечоғлик юқорилигини унутмайлик, чунки тарбия ҳаммамиз йўлимизни ёритиб турувчи машъаладир.

Темур КАСИМОВ, жиноят ишлари бўйича

Яккасарой туман суди судьяси, Суннатулло САИМНАЗАРОВ, журналист

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Просмотров: 132 | Добавил: | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:


Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

MOST-BET
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Zinnura va UzBoom - Sevgi bu armon

Marhabo Karimovaning 2021 yildagi sherlar to'plami audio mp3 talqinda

Nilufar Usmonova - Sensiz

Jasur Umirov - Qizaloq

Shohzamon - Xotira (Murod Xonto'rayev)

Munisa Rizayeva - Qaytmaydi, kech (feat Moon Band)

Ziyoda - Yuragim sezadi

Dildora Niyozova - Assalamu alayka

Imron - Hech kimga bermay sevaman

Ziyoda - Tomchi


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2021 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя