Понедельник, 2021-10-18, 4:46 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9481]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2979]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6401]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [60]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8854]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1727]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [265]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [123]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2547]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [265]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2225]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [11]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [183]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [484]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [954]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [35]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [26]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [45]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [178]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [73]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [58]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [241]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [53]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 945
Статистика



Онлайн всего: 142
Гостей: 142
Пользователей: 0

Главная / Bosh sahifa » 2021 » Октябрь » 5 » Жасур юрак соҳибаси: миллионлаб қалблардан жой олган «дунёдаги энг қўрқинчли аёл» — Элизабет Веласкес ҳикояси

9:59 AM
Жасур юрак соҳибаси: миллионлаб қалблардан жой олган «дунёдаги энг қўрқинчли аёл» — Элизабет Веласкес ҳикояси
Элизабет Веласкес жуда кам учрайдиган Виэдеманн-Раутенштраух синдромидан азият чекади: дунё бўйича ундан ташқари яна бир ёки икки кишигина бу касалликка чалинган. Бир куни Лиззи интернетда тўрт миллион марта томоша қилинган ўзи ҳақидаги видеони кўриб қолди, видеода уни «дунёдаги энг даҳшатли аёл» деб таърифлашганди. Айнан шу видео туфайли қиз ўз ҳаётини бутунлай ўзгартирди: у миллионлаб одамларнинг кумирига айланди ва уларга ибрат бўлди.

«У ҳеч қачон гапира олмайди ва юра олмайди»


Лиззи 1989 йил 13 мартда Рита ва Гваделупа Веласкес оиласида туғилган. Янги туғилган чақалоқнинг вазни атиги 1,2 килограмм эди. Шифокорлар ота-онага бачадонда ҳомила суви йўқ бўлса-да, боланинг тирик туғилиши мўъжиза эканини тушунтиришди. Аммо хурсанд бўлишга ҳали эрта эди: шифокорларнинг айтишича, қизалоқ ҳеч қачон гапиролмайди, юра олмайди, эмаклай олмайди, ўйлай олмайди ва умуман ҳеч нарса қила олмайди.

Аммо Рита ва Гваделупа тақдир нега фарзандларига бунчалик шафқатсизлик қилгани ҳақида Худога на шикоят қилди, на сўроққа тутди. Улар фақат қизни уйларига олиб бориб, иложи борича унга ғамхўрлик қилишни хоҳлашди. Кўпчилик уларга боладан воз кечиш кераклигини маслаҳат берди, лекин улар бу таклифни ғазаб билан рад этишди ва туғуруқхонани тарк этишди.

Болалигидан Лиззи меҳр ва эътибор қуршовида ўсди. Унинг иммунитети заиф эди, у анорексия (иштаҳа йўқолиши)га чалинган бемоқ қизчага ўхшарди: синдром туфайли унинг организми бир томчи ёғ ҳам йиға олмасди. Дард устига чипқон деганларидек, тўрт ёшида у ўнг кўзини кўр қилиб қўйди: шифокорлар нима учун бундай бўлганини тушунтириб беролмади. Аммо ота-онасининг меҳр-муҳаббати туфайли Лиззи қандай кўринишда эканлигини билмасди: қизча ўзини бошқа болалардан фарқ қилмаслигига ишонарди.

«Бошингни кўтар, табассум қил ва аслида қандай бўлсанг, шундай бўлишда давом эт»


Ҳаммаси беш ёшида, Элизабет болалар боғчасига борганида ўзгарди. У биринчи марта унга махлуққа қарагандай қарашаётганини ҳис қилди. «Мен ҳаммаси яхши бўлади деб ўйладим, лекин вазият кундан кунга ёмонлашарди, — деб эслайди Элизабет. — Кўпчилик мендан қочар, мен эса бунинг сабабини тушуна олмасдим. Чунки уларга ёмонлик қилмагандим! Мен ўзимни хушбичим қиз деб ўйлардим».

Нима бўлаётганини тушунмаган қиз бу ҳақда ота-онасидан сўрайди: «Менга нима бўлган? Нега ҳеч ким мен билан ўйнамайди?». Ота-онаси қизини тинчлантириб, тушунтиришди: «Лиззи, сени бошқа болалардан ажратиб турадиган ягона нарса — ориқлигинг холос. Аммо бу синдром аслида кимлигингни белгилаб бермайди. Бошингни тик тут, табассум қил, қандай бўлсанг, шундай яша — шунда одамлар сен улар билан бир хил эканингни тушунишади».

Шундай бўлди ҳам. Мактабда ҳамма нарса ўзгарди: Лиззи бошқа ўқувчилар билан биргаликда машғулотларга бориш, мулоқот қилиш ва дўстлашиш учун ўзида куч топа олди. «Бу қўрқинчли эди, лекин мен бунинг натижа беришини билардим», — деб эслайди у.

Элизабет мактаб газетасининг тўлиқ штатдаги журналистига айланди, йилнома учун суратга тушди, ҳатто чирлидинг (рақс, гимнастика, акробатикани бирлаштирган спорт тури)да ўзини синаб кўрди. «Махсус форма жуда чиройли эди. Уни ҳар сафар кийганимда ўзимни қаҳрамондек ҳис қилардим. Мен ўз тенгдошларим орасида худди улардек эдим — худди оиламдагидек», — дейди Веласкес.

Бу билан Лиззи ўзининг ташқи қиёфасини борича қабул қила олди, деб бўлмайди. У ҳар куни эрталаб ойнага қараб: «Бу синдромдан қутулишнинг иложи бормикан? Шунда ҳаётим анча осонлашарди. Мен ҳам бошқа болаларга ўхшардим, чиройли бўлиш учун энг сўнгги урфдаги кийимларни сотиб олишга ҳожат ҳам қолмасди», деб ўйларди. У бир кун бошқача кўринишда уйғониш, ўзи билан бўладиган ҳар кунлик курашни ҳис қилмаслик учун ҳар нарсага тайёр эди. У бу ҳақда ҳар куни орзу қиларди ва ҳар куни ҳафсаласи пир бўларди.

«Қанчалик жирканч сўзларни айтсангиз ҳам, мен ундан ўзим учун фойда топаман»


Лиззи интернетда ўзи ҳақидаги видеони кўриб қолганида 17 ёшда эди. Саккиз сониялик овозсиз видеога минглаб изоҳлар ёзилганди: «Дунёдаги энг қўрқинчли аёл», «Яхшиси, қурол олиб, ўзингни ўлдир». Аммо ҳеч ким: «Ахир бу бола-ку, уни тинч қўйинг» ёки «Сизлар бу қиз ҳақида, нега у бундай экани тўғрисида билмайсиз», деб ёзмаганди.

Лиззининг юраги эзилиб кетди. У зўрға эришган нозик мувозанат бир зумда бузилди. Уни ҳар доимгидек яна ота-онаси қўллаб-қувватлаб: «Ҳозир сен йиғлаб, кўнглингни бўшатиб олишинг мумкин, лекин кейин яна қайтадан бошингни тик тутиб, яшашда давом эт», дейишди. Аммо Элизабет бу билан чекланиб қолмади: у бошқаларнинг нафрати мен учун зинапоя бўлади, деб қарор қилди.

«Мени махлуқ деб атаганлардан қасос олишнинг энг яхши усули уларга: Биласизми? Менга қанчалик жирканч гапларни айтсангиз ҳам, мен ундан ўзим учун наф топаман. Мен улардан ўз мақсадимга етиш учун зинапоя сифатида фойдаланаман, деб жавоб бериш деб ўйладим. Мен нотиқ бўлишни ва сўзларим билан одамларни руҳлантиришни, китоб ёзишни, коллежни тугатишни, оилали бўлишни ва карьера қилишни хоҳлаётганимни тушундим», — деб эслайди кейинчалик Лиззи.

Элизабет ҳаракатни оддий ишдан бошлади: қидирув тизимига «қандай қилиб мотиватор бўлиш мумкин?» сўровини ёзди. Тавсиялар кам эди: муваффақият қозонган одамларга мисоллар оз бўлган бир пайтда Элизабет ўзининг шахсий брендини яратишни бошлади. Лиззига қачон ва қаерда имконият берилса, ундан фойдаланди: одамлар олдида гапирди, ўзига ва ҳаётига ижобий муносабати ҳақида видео олди, ўз веб-сайтини очди. Ва YouTube — 17 ёшида Лиззини босиб кетган машина уни янги босқичга олиб чиқди.

«Тақдирим бутунлай ўз қўлимда, худди тақдирингиз сизнинг қўлингизда бўлгани каби»


Ҳозирда Лиззининг канали 800 мингдан ортиқ обуначига эга. Унинг 2014 йилда TED’даги нутқи 12 миллион мартага яқин томоша қилинган. Тина Меер (унинг қизи Меган интернетда таҳқирланганидан кейин ўз жонига қасд қилган) билан бирга Элизабет Веласкес зўравонликка қарши биринчи федерал қонун ишлаб чиқилишини илгари сурган кампанияда иштирок этди.

2015 йилда «Жасур юрак: Лиззи Веласкес ҳикояси» номли ҳужжатли фильми чиқди — бу нафақат Элизабет ҳаёти ҳақидаги, балки зўравонликни бошидан кечирган ҳар бир инсон ҳикояси бўлди. 2017 йилда Лиззи ўзи суратга олган Unzipped телесериалида рол ижро этди ва ўша йили унинг «Яхши бўлишдан қўрқма» номли тўртинчи китоби нашрдан чиқди. Веласкес 17 ёшида ўз олдига қўйган барча мақсадларига эришди: фақат оила қуришдан ташқари, лекин уни бахтли қила оладиган инсон борлигига ишонади. Ҳозирда Элизабет Веласкес бизнес конференция ва мактабларда нутқ сўзлаб пул топади: у ўқувчиларга зўравонлик ва улғайиш ҳақида гапириб беради. Лиззи болаларга «Сизга қандай муносабатда бўлишларини ўзингиз ҳал қиласиз» дейди. Катталарга эса ўсмирларни интернетдан ажратишнинг иложи йўқлигини тушунтириб: «Бунинг ўрнига интернетда одамлар ўзлари ёки дўстларига ёқимсиз гаплар айтишса, нима қилиш кераклигини фарзандингизга ўргатинг», деб маслаҳат беради.


Лиззи машҳур одамга айланди: энди у савдо марказига бориш учун ҳам кўпроқ вақт ажратиши керак, чунки кўпчилик унинг олдига гаплашиш ёки шунчаки қучоқлаш учун келади. Ҳужжатли фильмдан сўнг Веласкеснинг ота-онаси ҳақида ҳам кўпчилик билди: ҳозирда уларнинг ҳатто ўз фан-клублари ҳам бор. «Улар отамни дунёдаги энг кулгили одам деб ўйлашади», — дейди Лиззи. Элизабет ота-онасидан алоҳида яшайди: омадли карьераси унга ўзи ва итлари — Олли ва Оливия учун шахсий уй сотиб олишга имкон берди.

Лиззининг ажойиб ҳаёти бордек туюлиши мумкин, лекин ундай эмас. Унинг айтишича, у ҳозир ҳам касаллик туфайли жуда оғир кунларни бошидан кечиради. Одамлар Веласкесдан бундай вазиятга қандай қилиб ижобий қараш мумкинлиги ҳақида сўрашганида, у шундай дейди: «Ёмон пайтларда мен ўзимга ёлғиз қолишга, пардаларни тушириб, қайғули мусиқа тинглашга ва носоғлом таомларни ейишга рухсат бераман – ўзим учун «ғамгин кеча» уюштираман. Мен ўзимга негативликни йўқотиш имкониятини бераман. Эртаси куни эса яна қуёш чиқади ва йўлимда давом этишим учун куч топаман».

Киберҳужумга қарши курашда Веласкес доим фаол ва ҳозирда жамият бундай одамларга доимгидан ҳам кўпроқ муҳтож. Шубҳа йўқки, кўп синовлардан ўтган, лекин йиқилиб қайта туришга ўзида куч топа олган Лиззи бор экан, дунё янада эзгулашиб бораверади: «Сизнинг тақдирингиз сизники бўлгани каби менинг тақдирим ҳам ўз қўлимда. Биз гўё машинада кетяпмиз, яхши ёки ёмон йўлни танлаш ўз ихтиёримизда».

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 75 | Добавил: #news, #новости, #xabarlar, #ahborot, #newsuz, #Yangiliklar, #uznews, #Yangilik, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:


Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

MOST-BET
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Sardor Mamadaliyev - Birovning ayoliga ko'z tikmang

Yamin - Ketdingda

Jahongir Otajonov - Salom bo'lsin

Dilso'z - Biyo

San Jay - Ota-onam

Hulkar Abdullayeva - Aldama

Zohid Rixsiyev (Ummon) va Bikmaykin - Chiroyli ko'zlaringni (Kel erkam)

Shohjahon Jo'rayev - Yomon tovlanasan

Bojalar - Gapir-gapir

Benom - Behtarinam


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2021 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя