Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи "А” гуруҳи 3-турида Эрон футболчиларига қарши баҳс олиб борди.
Тошкентдаги "Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган ўйинда эронликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг 27-дақиқасида Жалол Ҳусайни жарима зарбасидан узатилган тўпни боши билан Александр Лобанов дарвозасига киритди. Ўйин давомида ҳисоб ўзгармади ва Эрон 3 очкога эга бўлди.
"А" гуруҳида Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари 7 очкодан тўплаган ҳолда 1 ва 2-ўринларни эгаллаб турибди. Ўзбекистон 6 очко билан учинчи ўринга тушди.
ЖЧ–2018 саралаши. "А” гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон – Эрон 0:1
Гол: Ж.Ҳусайни (27)
Ўзбекистон: 21. Александр Лобанов, 2. Егор Кримец , 5. Анзур Исмоилов, 7. Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (15. Александр Гейнрих, 40), 10. Сардор Рашидов, 11. Игорь Сергеев, 18. Отабек Шукуров, 19. Виталий Денисов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Элдор Шомуродов
Эрон: 12. Алиризо Байранванд, 3. Эҳсон Хожисафи, 4.Жалол Ҳусайни, 5. Милод Муҳаммади, 6. Саид Иззатуллоҳи, 7. Маъсуд Шожаи, 8. Муртазо Пурилаганжи, 11. Воҳид Амири, 16. Ризо Гучаннажод, 17. Меҳди Тареми, 23. Рамин Ризоян
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|