Четверг, 2017-08-17, 3:30 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3511]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [342]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1841]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3179]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4841]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1186]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [145]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [789]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [247]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 549
Статистика


waplog

Онлайн всего: 17
Гостей: 17
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Январь » 26 » «Жим, деворнинг ҳам қулоғи бор…» Сир сақлашни биласизми?

10:57 PM
«Жим, деворнинг ҳам қулоғи бор…» Сир сақлашни биласизми?
Дугоналарингиз билан сирлашган ва сирингизни ҳеч кимга айтмасликларини илтимос қилганмисиз? «Сирдош»ларингиз минг ваъдалар берган бўлсалар-да, кўп ўтмай ўша сирингиз бошқалар тилидан ўзингизга етиб келганида нимани туйгансиз? Жуда алам қилган, тўғрими? Баъзида эса ўзингиз ҳам бировнинг омонат гапини сақлай олмай кимгадир айтиб қўйиб, виждонан қийналгансиз ёки бирор баҳона билан ўзингизни оқлаб, бу вазиятни унутиб қўяқолгансиз. Қуйидаги тестни ишлаб оғзингизга нақадар маҳкамлигингизни баҳолашингиз мумкин.

1. Туғилган кунингиз бир ойдан кейин, аммо узоқдаги яқинларингиз сизга совға жўнатишди ва уни фақат туғилган кунингизда очиб кўришингиз кераклигини тайинлашди. Сиз нима қиласиз?

А. «Ўрамнинг бир четидан кичкинагина тешиб, ичига мўралаб кўраман» – 5 балл.

Б. «Совғани шу заҳотиёқ очиб кўраман, барибир ҳеч ким ҳеч нарса билмайди-ку» – 7 балл.

В. «Кўздан нарига олиб қўяман ва туғилган кунимдагина очаман» – 4 балл.


2. Иш излаётганингизда сизга қуйидаги учта таклиф билдирилди. Қайси бирини танлайсиз?

А. Хусусий клиника администратори — 1 балл.

Б. Қимматбаҳо буюмлар дўкони сотувчиси – 2 балла.

В. Ресторанда иш бошқарувчи – 3 балл.


3. Хонангиз учун янги гулқоғоз танлаяпсиз. Унинг ранги қандай бўлади?

А. Ҳаворанг – 2 балл.

Б. Сариқ – 5 балл.

В. Қизил – 6 балл.


4. Жамоангизда нуқул бошқаларнинг маоши билан қизиқаверадиган ва бировларнинг пулини ҳисоблаш ҳамда назорат қилишни ёқтирадиган ходим бор. Сиз бунга қандай қарайсиз?

А. «Жаҳлим чиқади: менинг ҳамёним, бу — шахсий мулким! Бегонанинг пулимни нимага сарфлашим билан нима иши бор?» – 1 балл.

Б. «Менга барибир! Вақт ва асабини бемаъни нарсаларга сарфлайдиган одам фақат ўзига зарар қилади!» – 3 балл.

В. «Бу масалани раҳбар ҳал этиши керак, яъни шунақ ходимга бу иш яхшимаслигини тушунтириши лозим» – 2 балл.


5. Сизда ортиқча вазн муаммоси борми? Агар бўлса, уни қандай ҳал қиласиз?

А. «Йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас» – 3 балл.

Б. «Ўзимни қўлга олиб, ҳафтада бир-икки кун енгил овқатланиб юраман» – 6 балл.

В. «Тўлачадан келганман, аммо озолмасам керак» – 7 балл.


6. Ташқаридан кимнингдир уришгани овози келаяпти. Сиз нима қиласиз?

А. «Ёрдам бериш учун кўчага югуриб чиқаман» – 5 балл.

Б. «Эшик тешиги ёки деразадан жим қараб томоша қилиб тураман, аралашмайман» – 3 балл.

В. «Маҳалла оқсоқолига хабар бераман» – 6 балл.


7. Тасаввур қилинг, кутилмаганда собиқ муҳаббатингизни учратиб қолдингиз. У билан қандай саломлашасиз?

А. «Хурсанд бўлиб» – 4 балл.

Б. «Совуққина сўрашаман» – 1 балл.

В. «Самимий саломлашаман» – 3 балл.


8. Муносабатларингиз қувонарли бўлмаган ҳамкасбингиз ишда хатога йўл қўйди. Биринчи кимни огоҳлантирасиз: уними ёки раҳбариятни?

А. «Албатта, раҳбариятни! Чунки унинг ўзи огоҳлантиришимни тўғри қабул қилмайди» – 3 балл.

Б. «Унга хатога йўл қўяётганини тушунтиришга ҳаракат қиламан» – 1 балл.

В. «Ҳеч кимга ҳеч нарса демайман. Ўзимни ёмон кўрсатиш менга зарурми?» – 2 балла.


9. Бир инсон сизга ёқиб қолди, у билан дўстлашмоқчисиз. Қандай йўл тутасиз?

А. «Умумий танишларимиз бўлса, улардан бизни таништириб қўйишларини сўрайман» – 6 балл.

Б. «Ўзим танишиш таклифини билдира оламан» – 8 балл.

В. «Бирор баҳона топиб, у билан ўзаро муносабат ўрнатишга ҳаракат қиламан – 4 балл.


10. Сизни кафеда бўлиб ўтадиган тадбирга таклиф этишди. Қандай либосда борасиз?

А. Шим ва кофтада – 3 балл.

Б. Юбка ва кофтада – 2 балл

В. Муҳташам кечки либосда – 1 балл.


Натижалар

26 баллдан кам: «Мен сизга ишонаман!»

Сизга исталган сирни айтиш мумкин. Бошқаларнинг сирини сақлашни биласиз, бир гап айтишса, бўлди, балиқдек гунг бўлиб оласиз. Ташқаридан камгап, муомаласи совуқ, киришимли эмасдек туюлсангиз ҳам, аслида гапини ўйлаб гапирадиган, мулоҳазакор, эҳтиёткор шахссиз. Сизни туйғулари ўлик ёки эҳтирослари йўқ, деб айблашлари мумкин. Аммо айна ана шу хислатингиз, яъни ҳиссиётларга ортиқча берилмай, ақл билан иш кўрганингиз учун ҳам бировларнинг сирини очмайсиз. Умуман, ғийбатни ёмон кўрасиз. Ундан кўра бирор фойдали иш билан шуғулланишни маъқул биласиз. Хуллас, турли ғийбату фитналардан холи, ўз ишини биладиган, ўзгаларникига бурнини суқмайдиган инсонсиз. Яна кимнингдир бошига иш тушса, дарров ёрдамга келасиз. Ёрдамни ҳам ими-жимида, ҳаммага билдирмасдан амалга ошириш қўлингиздан келади. Фақат бир жиҳати бор, вақти келиб ўзингизда ким биландир сирлашиш истаги туғилиб қолмасмикан? Аммо сиздаги мулоҳазакорликни инобатга олсак, ҳеч қачон бундай эҳтиёж пайдо бўлмаслиги тайин.

26-40 баллгача: «Эшитишга тайёрман!»

Сиз ўзингиз ҳақингизда гапиришни яхши кўрасиз, ҳеч қачон муаммоларингизни сир тутмайсиз. Очиқкўнгилсиз, ғийбат ёки нолиш учун эмас, одамларга ишонганингиздан сирингизни айтасиз. Бу гап бошқаларга тарқаб кетиши мумкинлигини асло ўйламайсиз, чунки бошқалар сизга дил дафтарини очишса, уни достон қилмайсиз. Ғийбатлашиб турасиз, албатта. Аммо сиздан шу гап шу ерда қолишини сўрашса, уни ҳеч кимга айтмайсиз. Шу сабабли ҳаммани ўзингиздек кўрасиз. Ишонувчанлигингиз ҳам бор. Сирингни бировга айтма деб сизга уқтириб бўлмайди, чунки сиз гаплашиш, мулоқот қилиш, дардингизни айтиш асносида муаммони қайта идрок этиб, унга ташқаридан назар ташлайсиз ва ечим топасиз. Шу сабабли муаммоларингизни муҳокама қилиш сизга сув билан ҳаводек зарур. Маслаҳатимиз шуки, одам танлашда адашманг, кимга сирингизни айтишни билинг. Яна бир усул, муаммоларни бировга айтишдан кўра қоғозга тушириш, яъни ёзма баён қилиш ҳам яхши эффект беради.

41-50 баллгача: «Ҳеч кимга айтманг»

Кўпинча муаммолар гирдобига тушиб қолишингизга ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки сиз доим айтиш керак бўлмаган нарсаларни гапириб юрасиз. Ичингизда гап турмайди. Сирингиз оламга достон бўлганда эса, бундан тўғри хулоса чиқариб, кейинги сафар тилимни тийишим керак экан деган хулоса чиқариш ўрнига сирингизни сақлай олмаган дугоналарингизни айблаб юрасиз. Ахир ўзингиз сақлай олмаган сирни бошқалардан сақлашни талаб қилиш адолатданми? Бошқаларнинг гапларини ҳам айтиб қўяверасиз. Биров «Ҳеч кимга айтма» деб сир айтса, ўзингизни бахтсиз ҳис қила бошлайсиз, чунки «ҳеч кимга айтмаслик»ни эплолмаслигингизни яхши биласиз-да. Маслаҳатимиз, ё сир сақлашни ўрганинг, ё ғийбатлашмасликни.

ШАҲИНА тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 115 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017