Суббота, 2016-12-03, 3:33 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2896]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [232]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1590]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2657]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4572]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [640]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [661]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 441
Статистика


waplog

Онлайн всего: 150
Гостей: 143
Пользователей: 7
Dargothkr, ConnorSob, CrisAvp, angren201755555, Chrisextem, angelinati2, Georgtymn
Главная » 2016 » Сентябрь » 1 » Жиноятга ундаган қасос

6:42 PM
Жиноятга ундаган қасос
Садир қирқ йиллик умрининг асосий қисмини панжара ортида ўтказгани учунми, ҳар қалай турмушнинг кундалик ташвишларидан анчайин йироқлашиб кетган экан. Сўнгги маротаба жазодан озод қилингандан кейин ҳам киндик қони тўкилган хонадонда бир кун бўлишга улгурди, холос... "Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас”, деганларидек, Садирнинг яна эски касали қўзғади. Кўнгли "шайтон суви”дан ичиб, дунё ташвишларидан фориғ бўлишни истади. Улфатлари билан гузарга чиқиб, чойхонада ош қилишди. Беш-олти шиша ароқ ичилди. Садирнинг кайфи тарақ бўлиб, ўтмишдаги воқеалар хаёлидан ўта бошлади. Даставвал, кўз олдига гўёки бир пайтлар унга ёмонлик қилган одамлар келди. Улардан бири Салим бобо эди. У ошнаси Ўктамдан "Салим бобо тирикми, йўқми”, деб сўради.

— Ҳа, тирик, ҳалиям қабристонда қоровул. Тинчликми, нима учун сўраяпсан?!

— Ўзим, шунчаки...

— Бежизга сўрамаяпсан, шекилли. Салим бобода ҳалиям хусуматинг борга ўхшайди. Қўй, энди ўтмишдаги гина-кудуратларни унут, у киши ҳам анча кексайиб қолди.

— Менга ақл ўргатма, нима қилишни ўзим яхши биламан. Хавотир олма, ҳеч нарса бўлмайди. Улар яна бир оз яйрашди. Ҳамма уй-уйига тарқалаётганда,  Ўктам Садирни огоҳлантирди.

—  Садир, бирон-бир ишкал чиқариб юрмагин, тағин.

Тўғри уйингга бор, хўпми!?

—  Бўпти, Ўктам хотиржам бўл, - у шундай деди-ю қўл силтаб қўйди.

  Оёғини судраб босаётган Садир уйига зўрға етиб келди. Ошхонадан пичоқни олиб, Салим бобо билан орани очиқ қилиш учун қабристонга шошилди...

Шарпа

  Салим бобо 86 ёшда. Кексалигига қарамасдан, суяги меҳнатда қолганлиги боис, бўш ўтиргиси келмайди. Қишлоқ қабристонида қоровуллик қилади. Бугун ҳам одатдагидай тонг саҳардан қабристон сари йўл олди, Куни билан мўлжаллаб қўйган юмушларини бажарди. Кеч бўлиб, кетишга тараддудланиб турган ҳам эдики, дарвоза томондан кимнингдир қораси кўринди. Ким бўлди экан кеч бўлганда, дея ўша томон йўналди.

Тавқи лаънат

  ...Садир биринчи марта қамалганда 20 ёшга тўлган навқирон йигит эди. Панжара ортида унинг юрагини ваҳм босди, энди ҳаётим нима бўлади, "қамалган” деган тавқи лаънатдан қачон қутуламан? Шунга ўхшаш чек-чегараси йўқ ўйлар уни эсанкиратди. Бахтга қарши қамоқхонада ҳам, у ердан чиққандан кейин ҳам унинг изтиробларини тушунадиган, дардига малҳам бўладиган, тўғри йўл кўрсатадиган одам топилмади. Ёшлигидан, ғўрлигидан, билагидаги кучидан фойдаланиб қолишни мўлжаллаган "меҳрибонлар” "ҳали кўрмагандай бўлиб кетасан, ҳаммаси яхши бўлиб кетади", дея елкасига қоққанча тасалли беришди.

  Ғаразли манфаат, нафс балоси йўлида орттирган ҳамтовоқларининг йўриғига юрган Садирнинг иккинчи, учинчи, тўртинчи марта "ўтириб” чиқишига тўғри келди.

Йиллар қасос ўтини алангалатди

Бешафқат вақт, мақсадсиз ўтган йиллар ўз ишини қилди. Унинг хулқ-атворини ўзгартириб юборди. Минг таассуфлар бўлсинки, бир пайтлар юрагини  офтоб нуридек илитган ва энтиктирган орзу-ҳаваслари аллақачон сўнган. Вужудини аллақандай аламзадалик, ўч олиш истаги эгаллаб олган. Ҳозир қаршисидан келаётган одамдан ўч олиши керак. Кейин нима бўлса бўлар...

Қабристондаги учрашув

—  Салом, бобой, куну тун қабристонда юрасиз-у ҳалиям тириклигингизга ҳайронман.

  Қария овоз эгасини таниди-ю, гапидаги совуқ оҳангни сезиб, бир сесканди.

— Нега ундай дейсан, Садир. Худо берган умрни яшаб юрибман-да.

— Мени нима дейишим билан ишингиз бўлмасин. Мен ёмон одамман. Шунинг учун кетма-кет ўтириб чиқдим. Яна "зона”га қайтгим келяпти.

— Ўзинг яқинда чиқдинг. Бундан буёғига кўпчиликнинг дуосини олиб, ҳаётингни ўнглаб олсанг бўлармиди, болам.

—  Насиҳатингиз ўзингизга сийлов. Охирги марта қамалишимда сиз сабабчи бўлгансиз. Менга туҳмат қилгансиз. Энди менга барибир, яна қамалсам ҳам ўчимни оламан.

Садирнинг важоҳатидан чолни қўрқув босди. Ўзини ҳимоя қилишга уринди.   Аммо кексайиб қолган эмасми, қочиб кетолмади. Йиртқичнинг чангалига тушди. Садир чолни уриб, дўппослай бошлади. Аммо барибир хумордан чиқмади.   Ўзи билан олиб келган пичоқни чолга ўқталди. Буни кўрган Салим бобо тамоман ўзининг йўқотди. У ялина бошлади:

— Мен сенга туҳмат қилмаганман. Сенга нотуғри айтишган, болам.

—  Ўзингни оқлашга уринма, бо¬бой. Бошимдан ўтказган қийинчиликларим эвазига товон тўлайсан.

Ялинаётган ожиз одам қаршисида янада ваҳшийлашган Садир пичоқни чолнинг кўкрагига санчди. Бу ҳол бир неча бор такрорланди. Қўрқувдан нафаси бўғзига тиқилганиданми, қария овозини ҳам чиқаришга улгурмади. У ерга юзтубан йиқилди. Лаҳзалар ичида содир бўлган ҳодисадан Садир гангиб қолди ва зудлик билан қабристондан ғойиб бўлди.

Кимдир ачинди, кимдир афсусда, аммо қонун ўз сўзини айтди...

Садир қабристондан чиққач, маҳалладаги дўконга кириб пиво ичди. Сигарет олиб чекаркан, сотувчига деди: 

— Сиздан қарз бўлиб қолдим. Қарзимни қайтаролмасам рози бўласиз. 

Сотувчи Садирнинг бу гапидан ҳаётнинг паст-баландини кўриб босилиб қолибди, инсоф бергани чин бўлсин, деб ичида хурсанд бўлган бўлса, кейинги сўзларидан ҳайрати ошди. 

—  Эртага маҳалладан эшитасиз. Салим бобони ҳозир ўз қўлим билан ўлдириб келяпман. Мана, қўлимда қон изи ҳам бор.

Садир шундай деб дўкондан чиқиб кетди.

Қабристондаги қотиллик ҳақида эшитганда, ҳамқишлоқларнинг ҳуши бошидан учди. Кимдир Салим бобонинг ҳаёти шу та[лит якун топганига ачинди. Кимдир яна қамаладиган бўлибди-да, дея умри елга совурилаётган Садир¬нинг қилмишидан афсусланди. Суд ҳукми билан Садир умрбод озодликдан маҳрум қилинди.

Исматулла МАМАНОВ, 
жиноят ишлари бўйича 
Тошкент вилоят судининг судьяси.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 183 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016