Суббота, 2022-01-29, 7:04 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9776]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1544]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3060]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7279]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [68]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9071]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1883]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2030]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [290]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [24]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [123]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2664]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [274]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2315]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [187]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [497]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1049]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [178]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [91]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 977
Статистика



Онлайн всего: 67
Гостей: 66
Пользователей: 1

Главная / Bosh sahifa » 2021 » Декабрь » 29 » Жоҳил (3-қисм). Болалар терисидан сумка, одам ёғидан совун ёхуд Гитлернинг ўлим лагери

10:12 AM
Жоҳил (3-қисм). Болалар терисидан сумка, одам ёғидан совун ёхуд Гитлернинг ўлим лагери
"Агар урушда ғалаба қилсам, мен тарихдаги энг буюклардан бирига айланаман. Бироқ муваффақиятсизликка учрайдиган бўлсам, мени ўлимга ҳукм қилишади, рад этадилар ва лаънатлайдилар”.

Учинчи рейх Фюрери Адольф Гитлер

Демократия – эркинликнинг бир кўриниши. У одамга эркин сўзлаш, давлатдаги сиёсий жараёнларга бемалол аралашиш ва фаровон ҳаётни тақдим этиши мумкин. Лекин Германияда демократия инсонларга гўзал ҳаётни эмас, балки фашизмни, зулм ва энг даҳшатлиси Иккинчи жаҳон урушини берди.

Куни кеча эълон қилинган "Жоҳил (2-қисм). Фашизмнинг кучга тўлиши ёхуд иблис салтанати” номли мақоламизда Адольф Гитлер қандай қилиб ҳокимият тепасига чиққани ҳақида маълумот берган эдик. Навбатдаги тарихий фактларга асосланган мақоламизда Фюрер олиб борган ташқи сиёсат, Гитлер яҳудийларни нима учун қиргани ва унинг ўлими ҳақидаги фактлар тўғрисида сўз юритамиз.

Ташқи сиёсатнинг уч даври

Адольф Гитлер олиб борган ташқи сиёсатни уч даврга бўлиш мумкин. 

Биринчи давр – 1933-1936 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда Фюрер ўзини "беозор” кўрсатиб, АҚШ ва Буюк Британия билан яхши алоқалар ўрнатди. Бунинг натижасида Версаль шартномаси амалда инкор этилди. 1936 йилда ўтказилган Берлин олимпиадаси бунга яққол мисол. Аммо бу ҳаракатлар тубида Германия Биринчи жаҳон урушидаги мағлубият учун қасос олишга ҳозирланаётган эди. 1935 йилдан бошлаб Германияда умумий ҳарбий мажбурият жорий этилди ва Сар вилояти (1919 йил Версаль шартномасига кўра, Сар вилояти 15 йил муддатга Миллатлар Иттифоқи бошқарувига берилган) қайтариб олинди. 1935 йил 30 июнь куни Германия ва Буюк Британия ўртасида денгиз битими имзоланди. Унга кўра, Германия Буюк Британия денгиз флотининг 3/1 қисмига тенг миқдорда денгиз флоти тузиш имкониятини қўлга киритди.

Иккинчи давр – 1936-1939 йилларни қамраб олади. Бу даврда ҳар томонлама кучга тўлган Гитлер турли ҳудудларга даъво қилди. Бу билан Фюрер бўлажак урушга транпилин яратди. Хусусан, 1936 йилнинг ноябрь ойида Германия ва Япония ўртасида "Антикоминтерн пакти” имзоланди. Бир йилдан сўнг бу пактга Италия қўшилди. Шу тариқа Берлин–Рим–Токио учта агрессив давлат иттифоқи вужудга келди. Гитлер ўз қурбонларини ғафлатда қолдириш учун ёлғондан кенг фойдаланди. 1938 йил Австрия Германия таркибига қўшиб олинди. Кун сайин иштаҳаси ўсиб борган Гитлер Чехословакиянинг Судет вилоятини талаб қилди. 1938 йил имзоланган "Мюнхен” шартномасига кўра, Судет Германияга берилди. 

Учинчи давр – 1939-1945 йилларни ўз ичига олади. Ушбу давр Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши ва Германиянинг мағлубиятини қамраб олади.


Гитлер нега яҳудийларни қирган?

"Фюрер нима учун яҳудийларни ёмон кўрган”, деган саволга тарихчилар турлича жавоб беришади. Хусусан, бир гуруҳ тарихчилар "Гитлер немис миллатини энг олий ирқ даражасига кўтармоқчи эди, шу сабабдан яҳудийларни қирган”, дея таъкидлайдилар. Чунки яҳудийлар ўзларини энг олий (танланган) ирқ деб билишган.

"Гитлер ёшлик вақтида яҳудийлар унинг устида тажриба синови ўтказган, шу сабабли Фюрер яҳудийларни ёмон кўради”, деган турли хил миш-миш гаплар ҳам учрайди. Бошқа маълумотларга кўра, Гитлер Вена бадиий санъат академиясига кириш учун имтиҳон топширганида, яҳудий рассом уни имтиҳондан ўтказмаган.


Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши

1937 йил 5 ноябрь куни Адольф Гитлер Польшага ҳужум қилиш ва Иккинчи жаҳон урушини бошлаш режасини тузиш учун қўл остидаги барча генералларни тўплайди. Учрашувда Фюрер Иккинчи жаҳон урушини 1943-1945 йилдан кечга қолдирмасдан бошлашини таъкидлайди. Лекин бунга фельдмаршал Вернер фон Бломберг ва генерал-полковник Вернер фон Фрич қарши чиқади.

Гитлер биринчи ҳужум нишони сифатида Польшани танлади. Сабаби Польша жуда катта табиий бойликларга эга эди. Иккинчи жаҳон уруши арафасида Германия-СССР ўртасида дўстлик ва ҳужум қилмаслик тўғрисида "Молотов-Риббентроп” шартномаси имзоланди. Шундай қилиб, Гитлер ва Сталин Польшани бўлиб олишга келишиб олди.


Гитлер уруш арафасида чиқиш қилиб, шундай деди:

    "Мен ҳозир 50 ёшдаман ва мен 55 ёки 60 ёшга кирганимда эмас, ҳозир уруш олиб боришни маъқул кўраман”.

Ана шундан сўнг Фюрернинг ҳаётини Иккинчи жаҳон урушининг шовқинли воқеалари қамраб олди. Гитлер халқ олдида ҳарбий китель кийди ва уни Германиянинг тўлиқ ғалабасигача ечмаслигини эълон қилди. Бироқ бу уруш унга омадсизлик келтирди.

1939 йил 1 сентябрь куни Германия Польшага бостириб кирди. Икки ҳафта ичида Польша тор-мор этилди. 1940 йил 14 июнь куни немислар Парижни эгаллади. Компен ўрмонида Франция ҳукумати Гитлер билан тинчлик сулҳи имзолашга мажбур бўлди. Бу Биринчи жаҳон уруши учун реванш эди. Шундан сўнг Гитлер Берлинга қаҳрамон сифатида кириб келди.

1941 йил 22 июль куни немис қўшинлари Совет Иттифоқининг чегарасини ёриб ўтди. 9 декабрь куни Москва остонасида Германия армияси тор-мор этилди. Шундан сўнг Гитлер бош қўмондон фельдмаршал Вальтер фон Браухични лавозимидан бўшатиб, бутун ҳарбий ҳаракатларни ўз қўлига олди.


Босиб олинган ҳудудларда оккупация режими ўрнатилди. Фашистлар ўзларининг бу бошқарувларини "Янги тартиб” деб атадилар. Чехословакия ва Польша ҳудудларида ўлим лагерлари ташкил этилди. Маълумотларга кўра, ўлим лагерларида 11 миллион инсоннинг ёстиғи қуритилган. Асирларнинг тилла тишлари суғуриб олиниб, давлат манфаати йўлида ишлатилган. Асир аёллар сочларидан кема мачтаси учун арқон тўқилган. Болалар терисидан аёллар сумкалари, қўлқоплар тайёрланган. Одам ёғидан совун ишлаб чиқарилган. Мурдаларнинг жасадлари газли печларда ёндирилиб, ўғит сифатида экин майдонларига сепилган. Аммо бу ваҳшийликлар узоқ давом этмади. 1942-1943 йилларда Гитлер армияси катта йўқотишларга учраб, ортга чекина бошлади.

Жоҳилнинг ўлими 

1944 йил 20 июль куни Фюрерга нисбатан суиқасд уюштирилди. Бироқ Гитлер енгил жароҳат олиб, фитначиларни аёвсиз жазолади.

1945 йил Гитлер ўз қароргоҳини тўлиқ Берлинга кўчирди. У 3 январь куни радиода чиқиш қилиб, "Ғалаба охир-оқибат биз тарафда бўлади”, деди. Аммо Германия урушни бой бергани кундек равшан эди.


1945 йил 29 апрель кечаси Империя девонининг биносида Гитлер билан Ева Брауннинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Фюрер ўлими олдидан урушни яҳудийлар манфаатига хизмат қиладиган давлат бошлиқлари келтириб чиқарганини васият қилади. Шундан сўнг Адольф Гитлер ва Ева Браун ўз жонларига қасд қилишади. Уларнинг жасади бензин сепиб, ёқиб юборилади. 30 апрель куни соат 10:00 да радио орқали Фюрернинг ўлими эълон қилинади.

Ҳокимият тепасига чиқиш йўлида ҳам ўзи ҳукмронлик қилган вақтда ҳам Гитлер ёлғон ва террордан кенг фойдаланди. Аммо буларнинг барчаси уни муқаррар ҳалокатдан сақлаб қола олмади. Бутун дунё назарида Адольф Гитлер иблиснинг тимсоли бўлиб қолди.
 
Сардор Али Нурматов

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #xabarlar, #новости, #news, #ahborot, #uznews, #Yangilik, #newsuz, #habarlar, #Yangiliklar dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 134 | Добавил: #Yangilik, #uznews, #xabarlar, #habarlar, #Yangiliklar, #newsuz, #news, #ahborot, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Botir Qodirov - Asal

Sharof Muqimov - Durdona

Yorqinxo'ja Umarov va Doston Ergashev - Uylanamiz

Murod Manzur - Umrim Rossiyada o'tmoqda (Musofir-3)

Yulduz Usmonova - Tun

Mirjon Ashrapov - Meni kechir

Janob Rasul - Gejalar

Murod Manzur va Ma'rifat Ortiqova - Nozing boshqacha

G'ulomjon Yoqubov va Toirjon Latipov - Buncha go'zal

Shohjahon Jo'rayev - Ayt, nima qoldi


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя