Четверг, 2020-07-09, 10:24 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8243]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1339]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [136]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2794]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4937]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [53]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7671]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1346]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [224]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [271]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1999]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [248]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1738]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [133]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [347]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [642]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [145]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [39]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [30]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [11]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [192]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [30]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 815
Статистика



Онлайн всего: 160
Гостей: 160
Пользователей: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Июнь » 25 » Жон Болтоннинг Дональд Трамп бўйича энг катта ўн даъвоси

8:43 AM
Жон Болтоннинг Дональд Трамп бўйича энг катта ўн даъвоси
Аллақачон Дональд Трампнинг президентлигига оид адабиётларнинг узун рўйхати тузилган, аммо унинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг китоби муаллифнинг юқори даражадаги мақоми ва даъволарининг моҳияти нуқтайи назаридан кўпчиликнинг эътиборини тортди, деб ёзмоқда «Kun».

Жон Болтоннинг «Бу воқеа содир бўлган хона: Оқ уй мемуарлари» (The Room Where It Happened: A White House Memoir) асарида Трамп асосий геосиёсий фактлардан бехабар ва кўплаб қарорлари ўзининг қайта сайланиш истаги билан боғлиқ бўлган президент сифатида тасвирланган.

Трампнинг танқидчилари Болтоннинг импичмент тингловлари пайтида нима учун гапирмаганини сўради, президентнинг ўзи эса хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчисини «қобилиятсиз» ва «зерикарли эски аҳмоқ» деб атади.

Оқ уй мазкур китобнинг чиқарилишини тўхтатишга ҳаракат қилди, бироқ суд бу талабни 20 июнь куни – китоб сотувга чиқишидан уч кун олдин рад этди. АҚШ оммавий ахборот воситалари бир амаллаб олдиндан китоб нусхаларни олишган ва ундаги тафсилотларни нашр этишни бошлашган. Катта шов-шувларга сабаб бўлган ушбу китобда илгари сурилган асосий даъволар эса қуйида келтирилади

1. Трамп сайловда қайта ғалаба қозониш учун Хитойдан ёрдам сўраган…

Болтон китобда Президент Трамп ва унинг хитойлик ҳамкасби Си Цзиньпин ўртасида ўтган йили Японияда бўлиб ўтган G20 учрашувини тасвирлаган.

«АҚШ президенти «ажойиб тарзда суҳбатни яқинлашиб келаётган 2020 йилги президент сайловига бурди ва Хитойнинг иқтисодий имкониятларини эътироф этиб, Сидан ўзининг ғалаба қозонишини таъминлашни илтимос қилди.

У сайлов натижаларида фермерларнинг аҳамиятини таъкидлади ва Хитойдан соя ва буғдой истеъмолини кўпайтиришни сўради», деб ёзади Болтон.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозим, қишлоқ хўжалиги Американинг марказий ва ғарбий штатларидаги муҳим тармоқлардан бири бўлиб, Трампнинг 2016 йилги сайловда ғолиб бўлишига ёрдам берган.

2. «…интернат-лагерларини қуриш – бу «тўғри иш»

Хитойнинг уйғурларга ва бошқа этник озчиликларга қилган муносабати халқаро танқидга сабаб бўлди, Шинжон минтақасидаги лагерларда миллионга яқин одам ҳибсга олингани тахмин қилинади.

Чоршанба куни президент Трамп оммавий қамоққа олиш билан шуғулланган хитойлик амалдорларга қарши санкцияларни имзолагани учун Хитойнинг ғазабкор реакциясига сабаб бўлди.

Аммо Болтоннинг китобида келтирилишича, Си лагерларни қуриш фикрини айтганида АҚШ президенти Хитойнинг ҳаракатларини маъқуллаганди.

«Таржимонимизнинг сўзларига кўра, – деб ёзади Болтон, – Трамп Сига лагерлар қуришни давом эттириш кераклигини ва буни тўғри деб ҳисоблашини айтган».

3. Трамп «диктаторларга шахсий имтиёзларни» таклиф қилди

Хитой раҳбари ягона авторитар эмас. Болтон президентни шафқатсизликда айбламоқда.

Трамп жиноий тергов ишларига «аслида, ўзи ёқтирган диктаторларга шахсий имтиёзлар бериш учун» аралашишга тайёр эди, деб ёзади Болтон.

Китобда келтирилишича, Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга 2018 йилда АҚШнинг турк компаниясига Эрон санкцияларини бузилиши бўйича терговда ёрдам таклиф қилган. АҚШ президенти «масала билан шуғулланиш»га рози бўлганини ва ишга алоқадор прокурорлар «Обаманинг одамлари» эканини айтган.

4. Демократлар импичмент масаласида янада кўпроқ ҳаракат қилишлари керак эди

Болтон ўз китобида демократларнинг Трамп ўз рақиби Жо Байденни тергов қилишда Украинага босим ўтказгани ва Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўймоқчи бўлгани ҳақидаги даъволарини қўллаб-қувватлайди. Мазкур даъво Трампга қарши импичмент ҳаракатларига сабаб бўлганди.

Аммо Болтон ўз китобида демократларни танқид қилар экан, улар «импичмент қонунбузарлик»ни фақат Украинага эътибор қаратиш орқали амалга оширмоқчи бўлишганини айтади. Унинг таъкидлашича, агар улар терговни кенгайтирганларида эди, америкаликларнинг янада кўпроғини президент Трампнининг лавозимидан четлатилиши зарур бўлган «юқори жиноятлар ва қонунбузарликлар» содир этганига ишонтирган бўлар эдилар.

Болтон ўтган йил охирида Вакиллар палатасида гувоҳлик беришдан бош тортганди, кейинроқ эса Сенатда пайдо бўлишига республикачилар тўсқинлик қилганди.

5. Трамп икки муддатдан кўпроқ сайланишни хоҳлашини айтди

Болтоннинг айтишича, Трамп Хитой раҳбарига америкаликлар унга икки муддатдан кўпроқ сайланиши учун зарур бўлган конституциявий ўзгартиришларни киритишга интилишини айтди.

«Си Трамп билан яна олти йил бирга ишлашни хоҳлаётганини айтганда бунга жавобан Трамп одамлар президентнинг икки муддатли конституциявий чекловини бекор қилиши кераклигини айтаётганини билдирган», деб ёзилади Wall Street Journal томонидан чоп этилган парчада.

«Си АҚШда кўплаб сайловлар бўлиб ўтганини, Трампдан узоқлашишни истамаслигини айтди ва маъқуллаб бош ирғади».

6. Трамп Буюк Британиянинг ядровий куч эканлигини билмас эди …

Буюк Британия 1952 йилда АҚШ ва совет иттифоқидан кейин атом қурилмасини синовдан ўтказган учинчи мамлакат бўлган. Аммо Буюк Британия ядро қуролига эга бўлган давлатлар кичик клубининг бир қисми эканлиги Трамп учун янгилик бўлган кўринади.

Парчада 2018 йилда Буюк Британиянинг ўша пайтдаги бош вазири Тереза Мей билан бўлиб ўтган учрашув тўғрисида сўз боради, унда расмий вакил Британияни ядровий куч, деб атаган. Трамп эса шундай дейди: «Сиз ядровий кучмисиз?»

Болтоннинг таъкидлашича, бу гап «ҳазил сифатида айтилмаган».

7. … Финляндия Россия таркибига кирганми?

Болтоннинг айтишича, президент Трампнинг билимларида бошқа бўшлиқлар ҳам бўлган.

Финляндия пойтахти Ҳельсинкида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувдан олдин у Финляндия «Россиянинг қандайдир сунъий йўлдоши» бўлганми, деб сўраган.

Болтоннинг сўзларига кўра, разведка брифинглари «унчалик фойдали бўлмаган», чунки уларнинг аксариятида Трамп «суҳбат мавзуларига мутлақо алоқаси бўлмаган мавзуларда суҳбатдошларидан кўра кўпроқ гапир»ган.

8. У НАТОни тарк этишга жуда яқин эди

Президент Трамп НАТО ҳарбий блокининг доимий танқидчиси бўлиб, бошқа аъзоларни харажатларни кўпайтиришга чақирди.

Шунга қарамай, АҚШ аъзо бўлиб қолмоқда, аммо Болтоннинг айтишича, 2018 йилги саммитда Трамп НАТОни тарк этишга қарор қилган.

Болтоннинг ёзишича, президент «Биз чиқамиз ва пул тўламаганларни ҳимоя қилмаймиз», деган.

9. «Венесуэлага бостириб кириш «ажойиб иш» бўлар эди»

Трамп маъмуриятининг асосий ташқи сиёсий муаммоларидан бири Венесуэла бўлиб, АҚШ президенти Николас Мадурога рақиб кўзи билан қарайди.

Ушбу масала бўйича муҳокамаларда Трамп Венесуэлага бостириб кириш «салқин» бўлишини ва Жанубий Америка миллати «ҳақиқатан ҳам АҚШнинг бир қисми» эканлигини айтди.

Болтоннинг ёзишича, 2019 йил май ойидаги телефон суҳбатида Россия президенти Владимир Путин Венесуэладаги мухолифат етакчиси Хуан Гуаидони 2016 йилги Демократик партиянинг президентликка номзоди Ҳиллари Клинтонга ўхшатган ва «Совет услубидаги тарғиботнинг ёрқин намойишини» ўтказган».

Путиннинг мақсади иттифоқдош президент Мадурони ҳимоя қилиш эди, деб ёзади Болтон. 2018 йилда Трамп сўл қанот Мадурони диктатор деб атади ва санкциялар киритди, аммо у ҳокимиятга ёпишиб олди.

Болтон ABC News телеканалига берган ва якшанба куни тўлиқ намойиш этиладиган интервьюсида Трамп ҳақида: «Менимча, Путин уни скрипка каби ўйнай оламан, деб ўйлайди», деган.

10. Ҳатто иттифоқчилари ҳам уни масхара қилишди

Болтоннинг китобида Оқ уй амалдорларининг президент Трампни масхара қилганлари ҳақида бир нечта мисоллар мавжуд.

У функциясини бажара олмай қолган Оқ уйни тасвирлар экан, ундаги учрашувлар сиёсатни ишлаб чиқишдан кўра кўпроқ «озиқ-овқат жанглари»га ўхшашини айтади.

У Оқ уйга келганида, ўша пайтдаги штаб бошлиғи Жон Келли уни «Бу ер ишлаш учун яхши жой эмас», деб огоҳлантирган.

Ҳатто садоқатли деб ҳисобланган давлат котиби Майк Помпео ҳам президент ҳақида «тўла-тўкис» деб аталган нота ёзгани айтилади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 41 | Добавил: #Yangilik, #habarlar, #news, #xabarlar, #ahborot, #uznews, #новости, #Yangiliklar, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Timur Rahmonov - Qizalog'im

Elmurod Haqnazarov va Minor Dreamlight - Bolalik

Imron - Popuri (2020)

Shahzoda - Dilam

Manzura - Nayomadi

Zohid Rixsiyev - Yetolmadim

Shohruhxon - Devona

Ziyoda - Unut

Sardor Mamadaliyev - Onam qariganin sezmay qolibman

Sardor Mamadaliyev - Onam qariganin sezmay qolibman


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar





BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя