Пятница, 2018-04-20, 2:59 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4574]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [468]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [80]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2006]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3455]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5277]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [718]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1995]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [127]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1469]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [189]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1042]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [297]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [104]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [21]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [17]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [14]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 598
Статистика




Онлайн всего: 55
Гостей: 55
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Октябрь » 15 » Жуфтимизни «ипсиз боғлаш»ни ўрганамиз!

3:18 PM
Жуфтимизни «ипсиз боғлаш»ни ўрганамиз!
Сиз энг гўзал ва жозибадорсиз, гўзаллик салонларию тренажёр залларидан чиқмай, ташқи кўринишингиз устида ишлайсиз. Чунки доимо ёш ва мафтункор бўлиб, эрингизнинг эътиборию муҳаббатини ўзингизда ушлаб туришни истайсиз. Аммо ёқимтой ташқи қиёфанинг ўзи кифоямикан? Унда манаман деган соҳибжамолларга эрлари нега хиёнат қилишади?  Сабаби, эрни ипсиз боғлашнинг бир қарашда мураккаб, аммо амалга оширса бўладиган қатор шартлари бор. Уларни ўзлаштирмай туриб "Эрим мени бир умрга севади”, – дейиш мумкин эмас.

«СЕВИНГ, СЕВИМЛИ БЎЛАСИЗ!»

Ширин сўз – жон озиғи, деган гап бор. У нафақат жон, балки муҳаббатнинг ҳам озиғидир. Аёлининг эътиборию меҳр муҳаббатига чўмиб яшаётган эркак ҳеч қачон унга бефарқ бўлиб қолмайди, бошқа аёл ҳақида ўйламайди ҳам. Эркак кишига зарда, гина, буйруқ, жаҳл... билан умуман гапириб бўлмайди. Чунки у сиз боқиб олган кучук, мушук... каби уй ҳайвони эмас, оила бошлиғи, ЭРКАК! Шу сабабли эрингизни фақат севинг ва бу туйғу ҳар бир хатти-ҳаракатингиз замирида яширин бўлсин. Жуфтингиз буни, албатта, ҳис этади  ва жавобан сизга ҳам улкан муҳаббат ҳадя этиши турган гап. Чунки биз одамларга нима берсак, шуни оламиз. Ҳаёт қонуни бу.[ www.BePuL.NeT -Saytdan oldini! Tashrif buyuring bizda eng qiziqarli malumotlar! BePuL.NeT -SuPPeR PortaL!]

«ЭККАНИНГИЗНИ ЎРАСИЗ»

Бирон ишдан фойда кўрмоқчи бўлган тадбиркор, аввало, инвестиция киритади. Яъни, пул тикади. Қолаверса, вақтини, эътиборини сарфлайди. Ишининг равнақи учун айрим нарсалардан воз кечади. Эр-хотин ўртасидаги муносабатларда ҳам шундай. Эр оиласига, аёлига қанча кўп «инвестиция» қилса, уларни йўқотишдан шунчалик қўрқади. Лев Толстой шундай деган эди: "Биз одамларларни уларга қилган яхшиликларимиз учун севамиз ва қабиҳликларимиз учун ёмон кўрамиз”. Эрингизнинг сизга қанчалик кўп меҳнати сингса ва меҳр берса, муҳаббати ҳам шунчалик зиёда бўлади. Бу ерда гап фақат моддий нарсалар ҳақида кетмаяпти (аслида, бусиз ҳам мумкин эмас). Юқорида айтилган вақт, эътибор ҳам улкан инвестициядир. Хўш, бу инвестиция қанчалик катта бўлади ва қай тарзда айнан сиз томон йўналтирилади? Бу сизнинг маҳоратингизга боғлиқ.

«МАҚСАД САРИ ОЛҒА!»

Муносабатларнинг кушандаси – зерикиш. Агар эркак аёли учун қиладиган иши қолмаганини сезса, яъни унинг учун етарлича қаҳрамонликлар қилиб бўлдим, энди у менинг чўнтагимда, нима қилсам (ё қилмасам) ҳам у мени севаверади деган фикрга келиб қолса, сизга бўлган қизиқиши йўқолади. Шу сабабли, эркакнинг олдига янги-янги мақсадлар, етиши лозим бўлган янги марралар қўйиш керак. Севинг, аммо пойафзалига патак бўладиган даражада ўзингизни хор қилманг. Оилавий муносабатлар ҳар икки томоннинг муросаси, демакдир. Фақат сиз ён бераверманг. Баъзида у ҳам ҳаракат қилиши керак. Эркак кишини мунтазам ғалабалар сари рағбатлантириб туриш керак.[ www.BePuL.NeT -Saytdan oldini! Tashrif buyuring bizda eng qiziqarli malumotlar! BePuL.NeT -SuPPeR PortaL!]

«МАЖБУРЛАМАНГ, АЙЛАНИБ ЎТИНГ...»

Эркак киши мақсадсиз яшай олмайди. Юқорида айтилганидек, унга доимо янги марраларни кўрсатиб туриш лозим. Аммо бу марраларга эришишни эркакнинг ўзи исташи керак. Унинг иродасига қарши, мажбурлаб бир нарса қилдириб бўлмайди. Олайлик, уйингизни алмаштирмоқчисиз, кенгроқ, шинамроғига. "Алмаштирамиз”, – дейишингиз биланоқ эрингиз бунга киришиб кетмайди. Шундай қилишингиз керакки, уйни алмаштирмасангиз бўлмаслигига эрингиз ишонсин – бу бир, шуни истасин – буниси икки. Ишонгач ва истагач, ўзи қарор қабул қилишига қўйиб беринг. Қарор қабул қилиши билан эса уни қўллаб-қувватлашни бошланг: "Ўзингиз ақллисиз-да, дадаси, тўғри айтасиз, тўппа-тўғри!” Хуллас, мақсадларга ана шундай айланма йўллар билан бориш керак.

«РАФИҚА БЎЛИНГ, ОНАСИ ЭМАС!»

Эркак киши – оила бошлиғи, қарор қабул қиладиган ва уни амалга оширадиган шахс. Мақсадларига етишда унга ёрдам бериб бориш эса аёлнинг бурчи. Аммо ёрдам бераман деб,  барча масъулиятни ўз зиммангизга олишингиз ҳам тўғри эмас. Ҳар ҳолда, у сизни аёл сифатида севиши керак. Онаси ўрнида бўлиб қолсангиз, аёл сифатида бошқасини севиши  эҳтимолдан холи бўлмайди. Онадан рафиқанинг фарқи шундаки, хотин масъулиятнинг ҳеч бўлмаса бир қисмини эрига юклайди. Шундай қилингки, мақсадига сизнинг ёрдамингизда, аммо ЎЗИ эришганини ҳис этсин.[ www.BePuL.NeT -Saytdan oldini! Tashrif buyuring bizda eng qiziqarli malumotlar! BePuL.NeT -SuPPeR PortaL!]

БУНДАН ТАШҚАРИ:

Ўзингизга ишонинг! Бекор қолдингизми, китоб ўқинг. Дунёқарашингиз кенгаяди. Фарзандларингизнинг саволларига тўғри жавоб бера бошлайсиз. Асосийси, эрингизга қизиқарли суҳбатдошга айланасиз. Муносабатларингизга янги таъм, ранг ва бўй киради.

Пазанда бўлинг! Эркак кишининг юрагига ошқозон орқали борилишини ҳар бир аёл яхши билса керак. Баъзи эрлар бор, таом борасида инжиқ эмас, олдига қўйганингизни еяверади. Баъзилари эса жуда талабчан. Аммо ҳар қандай эркак ҳам ширин-ширин овқатларни хуш кўради. Фақат кимдир учун бу муҳим, бошқа биров учун эса иккинчи даражали. Мазали, чиройли пиширилган ва безатилган таом эрингизга бўлган меҳру эътиборингиз изҳоридир. Иложи борича, ранг-баранг таомлар пиширинг.

Қариндошларини эътибордан қочирманг! Унинг, фарзандларингизнинг туғилган кунларини биласиз ва уларга алоҳида тайёргарлик кўрасиз-а? Аммо қайнона-қайнотангиз, эрингизнинг опа-укаларининг таваллуд кунларини ҳам эслаб, турмуш ўртоғингиз ишдан қайтгунча битта ширин пишириқ тайёрлаб туриб, бир йўқлаб келиш таклифини айтсангиз, унинг меҳри янада ортади.

Қизиқишларини баҳам кўринг! Унинг севимли машғулотларини ҳам севинг. Футбол жиннисими, ҳеч бўлмаса битта матчни бирга кўринг. Балки сиз ҳам қизиқиб қоларсиз. Иккингизга бирдек қизиқ машғулотлар топинг. Ёқтирган қўшиқларини жамлаб, битта дискка ёзинг-да, ишдан  қайтганидан сўнг қўйиб қўйинг. Шунда унинг кайфияти кўтарилади, бора-бора яхши кайфият деганда хаёлига сиз келасиз.

Мақтанг. Ҳар қандай эркак буни ёқтиради. Бу муносабатларингизни янада яхшилайди. Эркак бутун дунё учун бўлолмаса-да, жиллақурса, бир киши учун қаҳрамон бўлгиси келади. Сиз уни шундай қаҳрамонга айлантиринг. Ўла қолса, сиздан нари кетмайди.

Ширин хотираларга мурожаат этиб туринг. Эрингиз илк бора сизнинг нимангизни ёқтирганди? Сиз-чи, унинг қайси жиҳатига мафтун бўлгандингиз? Шуларни хотирланг, ўша фазилатларингизни ёрқинроқ намойиш этинг. Эрингизда ҳам сизни илк бор ром этган хусусияти ҳамон сақланиб қолган, фақат кундалик ташвишлар пардаси ортида қолиб кетган бўлиши мумкин. Ўша пардани кўтаринг. Бир кунга бўлса-да болаларсиз ёлғиз тушлик ёки кечки овқатни тановул қилиб, ёшликни эсланглар.

Руҳшунос Шаҳноза Ҳалилова тавсиялари асосида Шаҳноза Тўрахўжаева тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1702 | | Теги: maslahatlar, foydali, Maslahat bering, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, маслахат, tekin maslahat, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018