У Шерали Жўраевдек отаси борлиги сабаб бахтли эканини айтди
Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев Instagram саҳифасида олдин ҳеч қаерда кўрсатмаган суратини эълон қилди.
Хонанда ушбу фотони отасининг туғилган кунида жойлаган. Унда хонанда отаси Шерали Жўраев билан ўтирганини кўриш мумкин. Суратда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг жуда ёш бўлган.
«Агар шогирд ёки бир оддий инсон сифатида мендан ‘Бахтлимисан?’, деб сўрашса, мен бошимни баланд кўтариб, ёруғ юз ва баралла овоз билан, ‘албатта’, деб жавоб бераман. Бахтли бўлганда-ки, қандоқ. Аллоҳни танидим, ҳаётда ўз ўрнимни топдим, севган касбим билан бандман, эл ардоғидаман. Албатта бахтлиман-да! Лекин бундай бахтга, ўз-ўзимдан эришганим йўқ. Буларнинг ортида албатта отам-устозимнинг меҳнати, унинг менга берган билими, тажрибаси, панд-насиҳатлари, ўгитлари ётибди. Бахтлиман дейишимга яна бир сабаб – менинг энг биринчи ва катта устозим – бу падари бузрукворим, отажоним бўлади. Бир нақл бор: ‘Агар отам мени кўкдан ерга туширган бўлса, устозим мени ердан кўкка кўтарди’, деган. Устоз ана шундай юксак мақомга эга. Чунки инсонни кўкдан ерга тушириш осон, уни ердан кўкка кўтариш қийин. Бу икки буюк инсон фазилати менинг учун бир инсонда мужассамдир. Устозим — отам», — деб ёзади Зоҳиршоҳ Жўраев.
"Агар шогирд ёки бир оддий инсон сифатида мендан сўрашса, "бахтлимисан”, деб, мен бошимни баланд кўтариб, ёруғ юз ва баралла овоз билан, ”АЛБАТТА”, деб жавоб бераман. Бахтли бўлганда-ки, қандоқ! Аллохни танидим, ⠀ ҳаётда ўз йўлимни топдим, севган касбим билан бандман, эл ардоғидаман…⠀ Албатта бахтлиман-да! ⠀ Лекин бундай бахтга, ўз-ўзимдан эришганим йўқ. Буларнинг ортида албатта Отам-Устозимнинг меҳнати, уларнинг менга берган билими, тажрибаси, панд-насиҳатлари, ўгитлари ётибди.⠀ Бахтлиман дейишимга яна бир сабаб – менинг энг биринчи ва катта Устозим – бу Падари бузрукворим, Отажоним бўладилар. Бир нақл бор: "Агар отам мени кўкдан ерга туширган бўлса, устозим мени ердан кўкка кўтарди”, деган.⠀ Устоз ана шундай юксак мақомга эга. Чунки инсонни кўкдан ерга тушириш осон, уни ердан кўкка кўтариш қийин!⠀ Бу икки буюк инсон фазилати менинг учун бир инсонда мужассамдир. ⠀ Устозим-Отам!⠀ ⠀ • • • ⠀ ⠀ Бургут қанча юқори парвоз қилса ўлжасини ёрқинроқ кўрар экан. Шер эса оғир, мулоҳазали бўлгани учун барча жонзотлар орасида энг ақиллиси ва кучлиги саналаркан. Осмонда бургут, ерда шер бўлиб яшашни ўргатган, мени иқболим унинг ютуғи эканини уқтирган Отам, бугун пойингизга тиз чўкиб сизга раҳмат айтмоқчиман. Аллоҳдан биргина илтимосим Сен Отамни асрагин. Илоҳим, ҳалқи, муҳлислари баҳтига соғ қилгин! Бугун, бир ўғил сифатида кўпчилик билмайдиган сирни айтаман. У шундай инсонки, ҳаттоки вақти келганда ўзбек ҳалқини ўз оиласидан, бола-чақасиданда устун қўйиб, ўзининг муҳофазасини ўйлаб ҳам ўтирмай мана шу ҳалқи, ўзбек миллати, шаъни учун ўзини оловга отганлардан…Қадрлигим, қиблагоҳим Отам, Сиз ўзингизнинг онгли ҳаётингизни яхшиликка, эзгуликка, мана шу ҳалқ манфаатига бағишлаган беназир инсонлардан бирисиз! Аллоҳ Сизни паноҳида асрасин." деб ёзади изохда.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|