Мулай Исмоил ибн Шариф 1646 йили Саҳрои Кабирнинг ғарбида жойлашган Тафилальта шаҳрида таваллуд топган. Отаси Муҳаммад I аш Шариф Тафилальта мустақиллигига эришгач, алавитларнинг тўлақонли ҳукмдорига айланди. Орадан бир неча йил ўтгач, 1635 йили у ҳокимиятни тўнғич ўғли Муҳаммад II га топширди. У ҳам отасининг сиёсатини давом эттирган ҳолда Марокаш халқларини бирлаштириш ҳаракатида бўлди. Аммо давлатни муваффақиятли бошқаришига қарамай, кунларнинг бирида 1664 йили укаси Мулай Рашид ибн Шариф тарафидан ўлдирилди. Мулай Рашид ўзини султон деб эълон қилди. 1672 йили у ҳам ўлим топди ва ҳокимият тепасига кенжа ўғил Мулай Исмоил келди. Ўша пайтдаги ички урушлар авж олишига қарамай, Мулай Исмоил қисқа муддатда кучли армия ташкил этишга эришди. У қўзғолончиларга қарши шафқатсизларча кураш олиб борди. Қарийб 20 йилдан кейин ўз давлати ҳудудини янада кенгайтира олди.
Унинг армияси асосан қуллардан ташкил топганди. Армияга 150 мингдан зиёд аскар бирлаштирилди. Шаҳарларда тартиб сақлаш учун эса Мулай Исмоил милиция отрядларини ташкил этди. Милиция «Гиш из Уадаис» дея номланди.
Мулай Исмоил ҳукмронлиги даврида Марокаш Ғарбий Европа, жумладан, Франция, Испания, Англия билан дўстлик ҳақида шартнома тузди. Мекнес шаҳрини Марокаш пойтахти деб эълон қилди. Янги саройлар қуришга зўр берди. Замондошлари шу ҳаракатлари сабаб Мулай Исмоилни Людовик XIV даражасида кўришган.
Асосийси, Мулай Исмоил даврида Марокаш усмонийлар мустамлакасидан озод бўлди. Бунга янги ҳукмдор XVII асрнинг иккинчи ярмида бошланган қақшаткич урушлар туфайли эришган. 1681 йили у Испаниядан ал-Мамуру шаҳрини тортиб олди. 1684 йили Танжер шаҳрини эгаллади. Шаҳар бунгача Англия мустамлакаси остида эди. Шаҳарни босиб олгач, у ердан насроний динига мансуб одамларнинг барчасини қувиб солди.
Мулай Исмоил нафақат шафқатсиз ҳукмдор, балки дунёда энг кўп фарзанд кўрган эркак сифатида ҳам эътироф этилади. Айрим маълумотларга кўра, унинг тўртта қонуний хотини, олти юздан ортиқ канизаги бўлган. Улардан жами 1171 нафар фарзанд кўрган.
Ҳукмдор сифатида эса шафқатсизлиги афсонага айланган. Айтишларича, Мулай Исмоил хотин ва канизакларининг хиёнатидан хабар топса, шахсан ўзи қўллари билан бу аёлни бўғиб ўлдирган. Бундан ташқари, тишларини суғуриб олиб, сийналарини ўз қўллари билан кесиб ташлаган. Сиёсий душманларини йўқ қилишда ҳам худди шундай шафқатсиз усуллардан унумли фойдаланган.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|