Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Қосимов 7 апрель куни 63 ёшида вафот этди. Ўзбек кинематографиясининг бу оғир жудолиги ҳақида Зулфиқор Мусоқов Sputnik мухбирига сўзлаб берди.
Режиссёр кўп сонли фильмларда суратга тушган, ҳар бир роли томошабиннинг ёдида қолган, суратга олиш майдончасида чин дилдан хизмат қилган актёрни эътироф этиб ўтган.
"Мен Бахтиёр Қосимов билан бор-йўғи бир марта ҳамкорлик қилиш бахтига муяссар бўлганман. У билан ишлаш жуда осон кечган. У ҳеч қачон гап талашмасди, ўз ишининг ҳақиқий устаси эди. Ўз персонажини ҳеч ким учалик ҳис эта олмасди, унинг характеридаги энг нозик деталларни ҳам илғай оларди, шунинг учун актёрнинг роли тўлақонли ҳаётий чиқарди. Бахтиёр Қосимов ролига шу қадар киришиб кетардики, уни ҳеч ким тўхтата олмасди. Унинг ёрқин ва жонли образлари Ўзбек кинематографияси ҳамда томошабинлар ёдида абадий муҳрланиб қолади", - дейди чуқур қайғу билан режиссёр.
"Қосимов жуда раҳмдил инсон эди. Бирор кимсани эслай олмайманки, ундан ранжиган ёки норози бўлса. У ўзидан кейин ёруғ хотиралар қолдирди. Актёрнинг ижоди - эндигина ижодга кириб келаётган ёш артистлар учун намуна бўлиб хизмат қилади. Биз барчамиз бу жудоликдан чуқур қайғудамиз ва ҳамкасбимизни доимо ёдда тутамиз", - дейди Зулфиқор Мусоқов.
Бахтиёр Қосимов 1953 йилда Тошкент шаҳрида режиссёр ва актёр Ниғмат Қосимов оиласида туғилган. Ижоди давомида актёр 40дан ортиқ фильмларда рол ижро этган. У "Зарб”, "Учар отлар”, "Гумроҳлар”, "Аросат”, "Уқубат” ва бошқа ўнлаб фильмлардаги роллари орқали ўзбек кинотомошабини кўнглидан жой олган. 2013 йилда "Боғ” фильмида ўйнаган роли учун Бахтиёр Қосимов "Олтин гепард” мукофотига сазовор бўлган.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot kun.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|